12:02 / 29.01.2018
8 087

Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (29 январь - 4 февраль )?

Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (29 январь - 4 февраль )?
Ҳамал
Оилали бурж вакилларининг мазкур ҳафтада харажатлари кўпайиши кутилмоқда. Молиявий масалаларни турмуш ўртоғингиз билан ҳал қилганингиз маъқул. Агар севган инсонингиз билан бироз хафалашиб қолган бўлсангиз, ҳафтанинг иккинчи ярмида муносабатларни юмшатишингиз, у билан очиқчасига суҳбат қуриб, келишмовчиликларга барҳам берганингиз маъқул.

Савр
Асосий муаммолар уй ва рўзғор ташвишлари билан боғлиқ бўлади. Янги ҳафтада уйингизда таъмирлаш ёки тозалаш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Ишхонада эса ҳамкасблар билан муносабатлар мустаҳкамланади. Мазкур ҳафтада яқинларингиз ва дўстларингиз билан дам олиш учун бошқа шаҳарга боришингиз мумкин. Мазкур кичик саёҳат сизни янада яқинлаштиради.

Жавзо
Гарчи ўз кучингизга ишонсангиз-да, атрофдагиларнинг ёрдамини рад этманг. Ҳафта боши иш юзасидан ҳамкорликлар учун жуда самарали. Кўзлаган мақсадингизга тез эришасиз. Ўтмишда сиз йўл қўйган ҳафсаласизлик ва дангасалик сабабли айрим кичик муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бундан эса асабларингиз таранглашиши аниқ. Энди вазиятдан чиқиб кетиш учун тер тўкиб меҳнат қилишингизга тўғри келади. Ҳафта якунида сизни эса мароқли ҳордиқ кутмоқда.

Жавзо
Асосий эътиборингизни берган ваъдаларингизни бажаришга қаратинг. Бошлаган ишингизни ярмида ташлаб кетманг. Охирига етказилган юмуш сизга катта муваффақият келтириши аниқ. Бунинг учун эса бироз сабрлироқ бўлишни маслаҳат берамиз. Иш юзасидан ҳамкорлар кўламини кенгайтиришнинг ҳам айни вақти. Янги тузилган шартномалар албатта ижобий самара беради.

Саратон
Бу ҳафтада мантиққа асосланиб тиниқ фикрлаш катта аҳамиятга эга. Ўз имкониятларингизни холис баҳолашга ҳаракат қилинг. Таваккал қилишга шошилманг. Оилавий муносабатларда эса юзага келган муаммоларни ҳал этишда ҳиссиётларингизга таянишни маслаҳат берамиз. Ишда кўрсатган фаоллигингиз турли мақтов эшитасиз. Табиийки, ўз-ўзидан ишчанлигингиз ортиб, янги-янги ғояларни амалга оширишга киришасиз.

Асад
Кўзланган натижаларни бермаётган айрим режаларингизга ўзгартириш киритишингизга тўғри келади. Кўп ишларни қайтадан кўриб чиқишингизга керак. Лекин айнан шундай қилсангиз, анчадан буён натижа бермаётган ишларингиз самарали якун топади. Эринчоққликка нуқта қўйиб, шахдам одимланг. Ҳафта ўртасида эса қандайдир муҳим дақиқаларни ўтказиб юборганингиздан ранжисангиз, сизни кутиб турган қувончли лаҳзалар бунинг ўрнини босибкетади

Сунбула
Ҳафталик режа тузаётганингизда барча қизиқишларингизни қамраб олишга ҳаракат қилинг. Бу ишдаги муваффақиятингизнинг омили бўлиши мумкин. Ҳар бир туғилган янги фикрни шунчаки ҳавога совуриб юборманг. Уларни бир тизим асосида амалга ошириб борсангиз, катта ютуқларни қўлга киритасиз.

Мезон
Бардош ва эътибор талаб қилинадиган вазиятларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг. Йўл қўйган хатоларингиз яқин инсонларингиз олдида обрўйингиз тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Оила даврасида ҳам бироз жиддий бўлишни маслаҳат берамиз. Ҳиссиётдан кўра ақлга кўпроқ таянинг.

Ақраб
Бу ҳафта сизга имкониятлар олами ўз эшикларини очмоқда. Бошқалар рад этган иш устида жиддий ишлаб, ўз маҳоратингизни тўлиқ намоён этишингиз мумкин. Бундан фақатгина унумли фойдаланиш керак холос. Турмуш ўртоғингизга ва фарзандларингизга меҳрингизни сўзда эмас, амалда кўрсатишга ҳаракат қилинг.

Қавс
Сурункали касалликларинг олдини олиш учун халқона даво чораларини қўллашга эринманг. Юқумли касалликлар юқтириб олишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки иммунететингиз пасайган. Кўпроқ мева енг, сув ичинг. Овқатланиш тартибига риоя қилинг. Ишда эса имониятларингизга қараб йўл тутинг. Бўйнингизга кўп вазифа олиб олманг. Кўпдан бери тилини топа олмаётган бирор кишингиз билан ижобий муносабат ўрнатасиз. Аразлашганларингиз билан ҳам ярашиш фурсати келди. Қайсарлик қилмасдан, вақтни қўлдан бой берманг.

Жадий
Фарзадларингиз хулқ-автори сизни қониқтирмаётган бўлса, танбеҳ, жаҳл қилиш, қўрқитиш билан бирор яхши натижага эриша олмайсиз. Яхшиси улар билан самимий ва дилдан гаплашинг. Нега бундай бўлаяпти, шунинг сабабини аниқланг. Кейин қизиқишларидан келиб чиқиб руҳлантиринг. Молк-мулк масаласида ҳал қилишини кутилаётган ишларингиз ўз ечимини топади. Иш фаолиятингизда эса яхшигина ютуқларга эришасиз. Албатта бу мукофотсиз қолмайди.

Далв
Бировларниг ишига аралашмаганингиз маъқул. Ҳамманинг ўз муаммоси, ўз ҳақиқати бор. Дўстона маслаҳатингизни ҳам нотўғри тушуниб қолишлари мумкин. Шахсий ҳаётда янги эшиклар очилиши кутилмоқда Балким сайёҳатга отланиб қоларсиз. Агар бирор янги соҳа ёки ҳунар ўрганишни дилингизга туккан бўлсангиз, айнан ҳозир отни қамчиланг.

Ҳут
Режа билан иш қилсангиз, ютқазмайсиз. Яна оғзингизга маҳкам бўлиш ҳам тавсия этилади. Айниқса, синашта бўлмаган кишиларга сирингиз, дилингиздагиларни тўкиб солманг. Ҳафта сўнгида умр йўлдошингиз ёки севганингиз билан ўртангиздаги ришталар янада мустаҳкамланиб, бу кўнглингизга хотиржамлик бахш этади. Агар бирор узоқроқ манзилга отланадиган бўлсангиз, омад сизга кулиб боқади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (29 январь - 4 февраль )?