22:20 / 29.01.2018
11 031

Мунажжимлар башорати: 30 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 30 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз хайрли бошланади ва кун давомида ўзингизга хуш ёқувчи амалларни бажариб, руҳан енгил тортишингиз мумкин. Аммо бу амаллар ҳаракатсизликка, дангасаликка қоришмаслиги шарт. Акс ҳолда руҳингиз кўтарилиш ўрнига пастга шўнғиши тайин. Сурункали хасталикка чалинганлар зудлик билан профилактик амалларни бошлашлари лозим. Муҳаббатда мағрурлик одатингиздан воз кечинг. Мағрурлик оиласизларни ҳам, оилалиларни ҳам ёлғизликка дучор этади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 январда хурсандчилик кетидан хурсандчилик кела бошлайди. Атрофдагилар билан муносабатларингизда ҳам қувноқлик, хурсандчилик уфуриб туриши кутилади. Аммо пул масаласида муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Бугун молиявий масала ижобий ҳал этилмайдиганга ўхшаб турибди. Демак, ҳар бир сўм пулни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Барибир бахт фақатгина пулга боғлиқ эмас. Шундай экан, кечқурун дўстларингизни чақириб кўнгил ёзинг. Бу дунёда барчамиз меҳмонмиз. Сиз ҳам меҳмондорчиликни гўзал ва мазмунли ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бирдан бир неча ишни баравар уддалашга уринманг. Акс ҳолда биронтасини ҳам якунлашга улгурмай қоласиз. Керак бўлса, қора терга ботганча ишланг. Лекин тартибга амал қилинг. Бугун ЗАГС га ариза топшириш ниятида бўлганлар муваффақият қозонишади. Шахсий ҳаётингиз кўнгилдагидек кечади. Кечқурун рўзғордаги арзимас ташвишларни ҳал этсангиз, бас. Овқатланиш масаласига жиддий қаранг. Организмингиз дуч келган таомни пала-партиш қабул қила олмаслигини эсланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 январ куни қачонлардир бажаришингизга кўзингиз етмаган ишларга қўл ураверишингиз мумкин. Бугун уларни албатта якунига етказиб, фойдасини кўрасиз. Сиз учун ҳар нарсага тайёр бир инсон бор. Кимлигини ҳам биласиз. Ундан илиқ туйғуларингизни дариғ тутманг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Бироқ иш ҳам кўп. Кечгача тиним билмай ишлашингизга тўғри келади. Астойдил ҳаракат қилсангиз, сизга тўсиқ бўлишга уринадиган ноқулайликларни енгиб ўтасиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Сизга турли кўринишдаги фириб ва кўнгилсиз вазиятлар хавф солиш арафасида турибди. Мана, энди сиз арслон буржида таваллуд топганингиз, ўзингиз ҳам етакчиликда, мағрурликда тенгсиз эканингизни намойиш этадиган фурсат етди. Фирибгарларга шафқатсизларча муносабатда бўлинг. Улар бошқача муносабатни тушунишмайди. Касбингиз сирларини ўрганишда давом этинг. Кечқурун ҳамкасбларингиздан бири хушхабар етказиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 январ куни ўзгалар тажрибасидан шу қадар усталик билан фойдаланингки, уларнинг ўзи тугул, бошқалар ҳам илғай олмай қолсин. Шу йўл билангина касбингиз доирасида профессионал эканингизни кўрсатиб қўя оласиз. Кун давомида ишхонангизда мукофот олишингиз, куннинг иккинчи ярмида эса хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб қўйишингиз талаб этилади. Бу масалада зинҳор хатога йўл қўйманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тадбиркорлар интернет орқали куннинг биринчи ярмида янги ҳамкор топишлари кутилмоқда. Бу ҳамкорлик сизга бошқаларига қараганда, икки ҳисса кўпроқ даромад ҳадя этади. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизни йўқотишни истамасангиз, қатъиятли бўлинг. Суйганингизга қанчалар мард эканингизни исботланг. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 январ куни тушкунлик, хафагарчилик ва умидсизликдан нари қочинг. Бу дунёда ҳал этиб бўлмайдиган иш йўқлигини ҳамиша ёдда тутинг. Тежамкорлик бугун кун бўйи сизга ҳамроҳлик қилиши лозим. Сабаби, моддий жиҳатдан мушкулотлар юзага келиши кутилмоқда. Оила қурмаган йигитлардан кимдир кечқурун кўз остига олиб қўйган қизга кўнглини очиши эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун йирик харидларни амалга ошириш хайрли ўтади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида сердаромад ишларнинг бир нечтасини таклиф қилишади. Иш жойингизда мустақиллик сари талпинманг. Раҳбарлар фикри билан ҳисоблашинг. Агар бирор ишда ўзгаришлар ясаш керак бўлса, раҳбариятнинг ўзи бу ишни ҳал эта олади. Муҳаббатда қайсарлик ҳамда қатъиятлилик керак бўлади. Шунда жуфтингиз сизнинг қанчалар кучли ирода соҳиби эканингизга яна бир марта тан беради. Кечқурун йога билан шуғулланиш, меҳмонга бориш ёқимли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 январ куни эрта тонгда уйғониб худодан тинчлик, баракотлар сўранг. Хотиржамлик тиланг. Йўқса, тушгача бормай депрессия гирдобида қолиб кетишингиз турган гап. Тушдан кейин ташқи кўринишингизга ўзгартишлар киритиш, кийимлар харид қилишингиз кутилади. Оилада етакчиликка интилманг. Тингловчи ва кузатувчига айланинг. Болаларга кўпроқ эътибор қаратинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Обрўйингиз сақланиб қолишини истасангиз, ишхонада ҳар доимги тўғри сўзлиликни, ҳалолликни йўқотманг. Кимки бугун куч ва имкониятини пала-партиш сарфлай бошласа, кечгача етмай ҳолдан тояди. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, рўзғор анжомлари харид қилиш билан банд бўлинг. Фириб, иккиюзламачилик, ҳасаддан нари юринг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришмаганингиз маъқул. Барибир беҳудага ранжиганингиз қолади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 январда иш жойингиздаги вазифангизни ҳамкасблар билан биргаликдагина поёнига етказа оласиз. Мабодо қаерлардадир осмонларда хаёлан парвоз қилишдан бўшамасангиз ёки мағрурлигингиз тутиб ҳамкасблар ёрдамидан воз кечсангиз, ўзингизга зиён бўлади. Кун давомида сизни ажойиб учрашув кутади. Ухлашга ётишдан олдин иложи борича камроқ таом истеъмол қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 30 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?