ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Гарчи тасодифанми ишларингиз юриша қолмаса, таслим бўлманг, четга чиқа кўрманг. Ҳали шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолар бир талай. Кечки пайт катмонингизга даста-даста пуллар тушиши кутилади. Ҳойнаҳой, ё бадавлат қариндошингиз ёки ҳотамтой танишингиз Оллоҳнинг карами билан сизга моддий кўмак кўрсатса керак. Соғлиғингизни авайланг. Дуч келган таомни истеъмол қилиб кетаверишдан тийилинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
2 февралда ўзингизга бўлган ҳаддан зиёд ишонч ҳисси ўз мевасини беради иншооллоҳ. Худо кўрсатмасин, билиб-билмай ортга чекиниб қўйсангиз борми, нақ балога қоласиз. Ишлар кескин орқага кетиб юбориши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида феъли тор баъзи қондошлар билан айтишиб қолишингиз, натижада кайфиятингиз бир пул бўлиши кутилади. Катта жанжал чиқмаслиги учун ён бериб қўя қолинг. Тор феълни икки дунёда ҳам кенгайтириб бўлмайди. Асабларни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар мақсадга етиш йўлида бўшашмасдан фақат олдинга юришни маслаҳат беришади. Агар анчадан бери ким биландир танишиш орзусида юрган бўлсангиз, ўша фурсат етди. Тушдан кейин ўша ўзингиз кутган инсон билан танишишингиз мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, учрашувлар, келишувлар, шартномаларга имзо қўйиш амалларидан бош тортманг. Бу жараёнлар фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Қолаверса, улар сизга хуш кайфият ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
2 феврал куни тежамкорликни шиор қилиб олинг. Ҳатто сиз амалга оширмоқчи бўлган харид жуда жозибали туюлса-да, тежамкорликдан юз бурманг. Иложи борича ўзингизни қўлга олинг, ёввойи истакларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблар орасида тўғрисўзлилик сизга лаззат ва обрў тақдим этади. Айниқса, улар орасида кимдир нуқул сизни кўра олмас даражада бўлса, уларга ҳам самимийлигингизни кенг намойиш этинг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржи вакиллари атрофдагилар билан мулоқотда ўзларини қўлга ола билишлари тавсия этилади. Акс ҳолда суҳбатдошингизни ранжитадиган гап айтиб қўйишингиз мумкин. Яқиндагина ким биландир романтик муносабатларни бошлаганлар бугун муҳаббатда бир олам таассурот оласиз. Шошма-шошарлик туфайли қайсидир масалада нотўғри қарор чиқариб қўйсангиз, афсусланманг. Вақт ҳакам. Бу хатони тўғриласа бўлади. Баъзилар кечга яқин ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Қон босимини ўлчатиб олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 февралда асосий вақтингизни шахсий ишларни бажариш, дўстлар ва ҳамкасблар билан ширин суҳбат қуришга бағишлайсиз. Ишхонада бажарадиган ишлар ҳам чала қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Бир пайтлар сизга маслаҳат берган-у, инкор этганингиз аслида тўғри маслаҳат эканини бугун англаб етасиз. Имкон доирасида бугун мустақил фикрга эга одамлар билан гаплашинг. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактика масаласида сезиларли ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. 2 феврал куни ижодкорларнинг куни туғади. Бир-биридан ажойиб асарлар яратилади иншооллоҳ.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Муаммоларингиз сиз хоҳлагандек ижобий ҳал бўла қолмаса, хавотирга тушманг. Кунингиз унумли кечади. Демак, муаммоларни ҳам аста-секинлик билан бўлса-да, бартараф этасиз. Тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолаши кутилмоқда. Касб доирасида қўшимча билимлар олиш муваффақиятли кечади. Баъзилар қилган иши учун ишхонасида мукофот олишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун олис сафарга жўнашингиз кутилади. Овқатланиш режимини бузманг. Ҳасадгўйлардан нарироқ юринг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 февралда кунингиз анча мураккаб, аммо жуда қизиқарли кечиши мумкин. Ишхонада ҳали ҳеч ким билмаган истеъдодингиз ошкор бўлиб, олқишларга сазовор бўласиз. Кайфиятингиз кўтарилиб, мўмай даромад эгасига айланишингиз ҳам иллюзия эмас. Мартабани кўтариш масаласида шошилмаслигингиз керак. Яқин пайтларда касбингизни ўзгартиришингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида янги келишувларни бошдан кечиришлари кутилади. Бироқ баъзи режаларингиз тескарисига кетиб қолади. Ҳа, ўзингиз тақдирдан кутилмаган совға сўрардингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Олис ва яқин манзилга сафар, учрашувлар, мажлислар муваффақиятли ўтади. Бой тажрибангиз нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам ўз сўзини айтади. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 феврал куни бир-биридан ажойиб инсонлар билан танишасиз. Аммо эски қадрдонларнинг айримлари билан муносабатларни узишингизга тўғри келади. Бунга орангизда пайдо бўладиган жанжал ёки ишончсизлик сабаб бўлиши мумкин. Кун давомида бир аёл сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал қилишда яқиндан кўмак беради. Бу ёрдамни бажонидил қабул қилинг. Ўзингизни ўзгалардан устун қўйишга зинҳор уринманг. Шамоллаш ва грипп аломатлари сезилса, дарров чорасини кўринг. Касалликни даволашдан кўра олдини олган маъқул.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун оммавий тадбирларда иштирок этишингиз эҳтимоли бор. Тадбирлар эса сизга ёрқин лаҳзаларни ҳадя этади. Айримлар яқин манзилга сафар қилиши ҳам мумкин. Хуллас, зерикишга вақтингиз бўлмайди ҳисоб. Кечқурунга яқин янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шу танишувлар сизга жиддий муаммоларингизни бартараф этишда туртки вазифасини ўтайди. Бу молиявий муаммолар билан боғлиқ. Демак, моддий аҳволингиз кечқурун яхшиланаркан. Ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабардор бўлиб, дуоларини олишингиз тавсия қилинади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
2 феврал куни азалдан жанжаллашиб келганлар билан муносабатлар илиқ тус олиши эҳтимолга яқин. Ишхонада обрў, мартаба, олқиш олиш пайида бўлинг. Муҳаббатда иккиюзламачилик ва ғийбатдан нари бўлинг. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга нисбатан янада илиқроқ муносабатда бўлинг. Ёлғизланиб қолишдан сақланинг. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар ҳақида хушхабар эшитасиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Ёнингиздаги пулларингизни тежаб ишлатинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»