
Устоз шогирдини тоғ этагига олиб борди. У ерда деворлари тик ва баланд лабиринт қурилганди. Томи бўлмаганидан йўлакларнинг ичига қуёш нури тушар, ёп-ёруғ эди. Уста шогирдини лабиринтга киритиб, чиқиш йўлини топишни буюрди. Шогирд йўлаклар орасида бутун кун ва тун бўйи адашиб юрди, борган сари боши берк йўлларга кирди. Ҳориб-чарчаб, мадори қолмай, йиқилди ва уйқуга кетди.
Кимдир елкасидан туртаётганини сезиб, кўзларини очди. Тепасида устози турарди:
– Ортимдан юр, – деб буюрди у.
Лабиринтдан чиқишгач, устоз тоғ томон йўл бошлади. Чўққига кўтарилгач: “Пастга қара!” деди. Улар турган жойдан лабиринт кафтдек намоён эди.
– Бу ердан туриб чиқиш йўлини топиш осон-а?
– Албатта, – деди шогирд устозига жавобан. – Диққат билан қаралса бўлгани.
– Қани, чиқиш йўлини топ-да, эсингда сақлаб қол.
Тоғдан тушишгач, шогирд лабиринтга ишонч билан қадам қўйди ва қийналмай тезда чиқиш йўлини топди. Шундан сўнг устози унга бундай насиҳат қилди:
– Вазиятдан қанча узоқлашиб, унга қанчалик тепадан қарасанг, тўғри қарор қабул қилишинг шунчалик осон бўлади.
Ориф Толиб тайёрлади.
Манба: irfon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар