21:22 / 04.02.2018
14 018

Мунажжимлар башорати: Ҳут (20 февраль – 20 март) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?

Мунажжимлар башорати: Ҳут (20 февраль – 20 март) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?
Умумий башорат
"Ит йили" "Ҳут"лар учун жудаям муваффақиятли бошланади. Исталган йўналишда ўзларини сувдаги балиқдек ҳис этишади. Бунга сабаб – "Товуқ" йилининг омадли якунланиши. Янги йилда яна орзу қилишади, режалар тузишади ва кўзлаган мақсадлари йўлида изланишади, олға одимлашади. "Ҳут"лар учун ёлғиз ишлаш қулай, жамоавий иш улар учун эмас.

Маблағ топишнинг янги йўлларини излаш ва йил бошида севимли инсонингиз билан мустаҳкам муносабатларни ўрнатиш учун қулай фурсат.

Оилали "Ҳут"лар учун хонадонга янги меҳмоннинг келиши ҳақиқий кутилмаган янгилик бўлади. Чақалоқ эр-хотин муносабатларини янада илиқлашишига сабаб бўлади.

Ёзнинг ўрталарида кўпчилик "Ҳут"лар кўнгилдагидек ҳордиқ олишни исташади. Саёҳатга йўл олишлари эҳтимоли юқори. Дам олиш вақтида келажакда асқатадиган фойдали танишув кутмоқда.

Малакали стоматологга учраб, тишингизни даволатишни маслаҳат берамиз. Аллергия ҳам безовта қилиши мумкин. Мустақил даволанмай, шифокорга учранг ва организмдаги бу ўзгариш сабабларини аниқланг.

Ишларингиз кўнгилдагидек бўлади. Қўшимча мўмай даромад ҳам сизни хурсанд қилади. Кутилмаганда мазкур бурж соҳибларида янги ижодий истеъдод уйғонади. Уларнинг ижодий ишлари атрофдагиларни шу қадар лол қолдирадики, юқори эътибор онларини ҳис этишади. "Ҳут"лар мана шу ижодий қирраларини шакллантириш учун маблағ йиғиш ҳақида бош қотиришлари мақсадга мувофиқ бўларди. Тез орада ҳомийларнинг ўзлари ҳам таклиф билан мурожаат қила бошлашади. Ҳаётларидаги бу кутилмаган ўзгариш "Ҳут"ларга дунёвий машҳурликни тақдим этади.

Йил охирида яқинларингиз кўмагингизга эҳтиёж сезишади. Моддий аҳволи яхши бўлган "Ҳут"лар ҳеч иккиланмай ёрдам қўлини чўзишади. Ҳатто бу кўмакдан уларнинг ўзи ҳам хурсанд бўлади. Молиявий жиҳатдан қийин вазиятда турган "Ҳут"лар ҳам муаммони енгиш йўлини топишади. “Қўли очиққа Худо беради”, деганларидек, бу сарф-харажатларнинг ўрни бошқа тарафдан тўлади.

ШАХСИЙ ХАЁТ
Муҳаббат бобида ҳам ошиғингиз олчи бўлади. Кўпчилик "Ҳут"ларни совғалар, кечки овқат, кино, гуллар дегандек романтик муносабатлар хушнуд этади.

"Ҳут"ларнинг бошқа давлатга йўл олишлари севган инсони билан муносабатларига таъсир кўрсатади. Бироқ бу айрилиқ муносабатларнинг қанчалик мустаҳкамлиги синови бўлади.

Яқинларингизнинг соғлиги борасидаги муаммолари диққат марказингизда бўлади. Уларни руҳий ва моддий қўллаб-қувватлаш зарурати туғилади. Муаммолар ҳал бўлгач, яна осуда ҳаётингизга қайтасиз.

Қиш келгач, аввалгидек кўнгил хотиржамлиги ҳукмронлик қилади.

Оилали "Ҳут"лар жуфтлари билан нақадар бахтли эканликларини англашади. Оилавий бахтдан илҳомланган "Ҳут"лар яна янги ижодий кашфиётлар натижасида машҳурликка эга бўлишади.

САЛОМАТЛИК
Соғлик борасида худди севгидагидек омад у қадар сиз тарафда эмас. Ҳатто оддий шамоллаш ҳам қаттиқ таъсир этиши мумкин. Шунинг учун бир қарашда зарарсиз туюлган ярани ҳам эътиборсиз қолдирмасликни маслаҳат берамиз. Боиси у сурункали хасталикка айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Йилнинг иккинчи ярмида авиа ва автотранспортда эҳтиёт бўлинг.

Кузнинг ўрталарига келиб, кўриш қобилиятингиз хиралашиши мумкин. Профилактика сифатида окулист қабулида бўлсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Бироқ шунда ҳам кўз нурини сақлаш учун турли гаджетлардан узоқлашинг. Тоза ҳавода сайр қилиб, витаминлар қабул қилишингиз керак.

Ҳам руҳий кўтаринкилик, ҳам жисмоний кучни йўқотмаслик учун профилактика чоралари сизга асқатади. Бу эса совуқ ҳаво ҳукмронлик қиладиган мавсумларда шамоллашлардан сақлайди. Кўпроқ сайр қилиш, табассум қилишни канда қилмаслик ҳам мустаҳкам соғлигингиз гарови бўла олади, ишонаверинг. Шунингдек, ҳар бир, ҳатто арзимас ҳолатлардан ҳам хурсандчилик топа олишни маслаҳат берамиз. Зеро, қувониш учун ҳар доим сабаб топилади.

КАРЬЕРА
"Ҳут"ларда бошқарувчанлик қобилияти юқори, бироқ улар бунга интилишмайди. "Ҳут"лар ўзларини етарлича севишади, шу боис иш ва мансаб учун асаб­ларини сарфлашмайди. Уларда ижодий иш учун ҳамма қобилият етарли ва бунинг учун барча йўллар очиқ.

Баҳор мавсумида маблағ борасида омад сиз тарафда бўлади. Ҳатто ҳамма ҳавас қилгулик совға ютиб олиш эҳтимолингиз ҳам юқори.

Куз келиши билан "Ҳут"лар янги иш ёки қўшимча даромад манбаи излашга тушишади. Тиғиз иш жадвали, тинимсиз бандлик чарчоқ, уйқусизлик, асабийликка олиб келади. Бу оиладаги муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. "Мен ўзимни севаман", деб айтилган қўшиқ ёдингиздами? 2018 йилда ўзингиз ҳақингизда сўз борганда, албатта мазкур қўшиқни ёдга олинг.

Атрофдагиларга нисбатан хушфеъл бўлинг ва ҳар бир ҳолатга куюнаверманг. Янги йилда катта миқдордаги харажатлар: уй ё автомашина сотиб олишни кейинроққа қолдиришни маслаҳат берамиз. Маблағ борасидаги энг яхши қарор, бу — пулларингизни банкда сақлаш.

АЁЛ "ҲУТ"ЛАР
Янги йил келиши билан аёл “Ҳут”лар 2018 йилга мўлжаллаган режаларини амалга оширишга жиддий бел боғлайдилар. Бу йўлдан уларни ўзларидан бошқа ҳеч ким қайтара олмайди ва албатта меҳнатлари муносиб баҳоланади, рағбатлантирилади.

Баҳор келиши билан оила қурмаган аёл “Ҳут”ларни янги романтик танишувлар кутмоқда. Бу муносабатлар оилавий ришталар боғланиши билан якунланиши эҳтимоли юқори.

Ёзга келиб эса аёл “Ҳут”лар янада кўркамлашишади. Танлови "Ҳут"да тўхтаган қарши жинс вакиллари нақадар тўғри қарор қабул қилганига амин бўлади.

2018 йилни хотирлаганингизда юзингизга самимий табассум югуриб, кўнглингизни илиқлик қуршаб олишини истайсизми, унда кундалик ишлардан ҳам лаззатлана олинг. Оддийгина уйни саранжом-саришта қилиш, гулларни суғориш, ошхонада “ижод” қилиш, ҳар кунлик режаларни аниқ белгилаб олиш каби турли юмушлар ҳам дилингизга хотиржамлик бахш этади ва албатта, ўзингизга бўлган ишончни ҳам унутиб қўйманг. Сиз ўз касбингизнинг профессионали, масъулиятли, зеҳнли инсонисиз. Демакки, ҳар босган қадамингиз ақлга таянади, натижа эса юқори марралар билан қувонтиради.

ЭРКАК “ҲУТ”ЛАР УЧУН
Йил бошидан эркак “Ҳут”лар ижодий имкониятларини ишга солиб, шахсий бизнесларини ташкил қилишга интилишади. Бу йўлда тўла омадга эришиш учун имкониятлар етарлича. Бироқ ҳамкорлар томонидан инвестиция киритилиши айни муддао бўлади. Ёзга келиб эса мўмай даромад соҳибига айланасиз.

Ёлғиз эркак “Ҳут”лар жуфтини излаш пайига тушишади. Кўнглидаги кечинмалар, хаёлидаги тасаввурларни аниқ билгани учун натижа ўзини узоқ куттирмайди. Бироқ баъзи туйғуларни бироз кейинга суриб, ёз мавсумида шахсий бизнесингизни йўлга қўйиб олишни маслаҳат берамиз. Аммо бу иш оиладан устун, дегани эмас. Демак, "тарози палласи"ни тенг ушлашга урининг.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: Ҳут (20 февраль – 20 март) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?