21:50 / 04.02.2018
8 139

Мунажжимлар башорати: 5 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 5 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунингиз сиз умид қилган каби у даражада сокин кечмаслиги тайин. Чунки барча режалар ҳам амалга ошавермаслиги кутилмоқда. Мабодо эрта уйғониб, керакли одамлар билан қўнғироқлаша билсангиз, бу муаммони ҳал этса бўлади. Тадбиркор бўлсангиз-у, янги шартнома имзолаш арафасида турсангиз, ҳужжатларни ўта синчковлик билан қайта-қайта ўрганиб чиқинг. Агар ёлғоннинг иси келаётганини сезсангиз, дарҳол ҳаракатларни тўхтатишингиз керак бўлади. Соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 феврал куни тадбиркорлардан кимнидир яқин ҳамкорлар чув тушириши мумкин. Шунинг учун жуда сергак туринг. Аммо режаларни ўзгартиришга шошилманг. Уй олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга ҳам эҳтиёткорлик билан имзо қўйинг. Бу жараён ҳам сизнинг зиёнингизга ишлаши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиздан бири сизга жуда ёқимли хабар етказиши кутилмоқда. Бу хабар олисдаги яқинларингиздан бўлиши ҳам эҳтимолга яқин. Шамоллаш аломатлари сезилса, врач маслаҳатига суянган ҳолдагина муолажаларни бошланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Гап молиявий ёки хусусий мулк ҳақида кета бошласа, қариндошлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Бу ишларни ўз куч ва имкониятларингиз ёрдамидагина адо эта оласиз. Айнан шу усулингизни келажак учун ҳам асраб қўйинг, асқотиб қолади. Ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Муҳаббатда эса чекинишни асло ўйлай кўрманг. Ортга йўл йўқ. Фақат олдинга босишингиз, бу йўлдаги мушкулотларни мардона енгиб ўтишингиз лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оила даврасидагина дам олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 февралда ишхонангизда сукунат ҳукмрон бўлади. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз аъло даражада кечади. Бажарадиган ишларни ҳам улар иштирокида, жамоавий тарзда адо этсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Зерикиш деган тушунчани унутинг. Зерикишга ҳаққингиз йўқ. Бугунги кунингиз молиявий ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан ўтади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини буза кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизга ёлғизлик хавф солиб ўтиши кутилади. Ундан халос бўлишингиз осон кечмайди албатта. Лекин бу масалада ўзгаларни айбламанг. Ўзингиз ўзингизни ёлғизликка мубтало этгансиз. Бу ҳам етмагандек, ҳамкасблар билан орангиздаги муносабатлар ҳам кескин тус олиши мумкин. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Қайғурманг, сизга яқинларингиз бажонидил ёрдам беради. Кечқурун дўстлардан бири билан учрашасиз. Бундан ташқари, ёқимли хабар эшитиб, кайфиятингиз юқори даражагача кўтарилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 феврал куни иллюзия ниҳоят сизни тарк этиб, реалликка яқинлашасиз. Молиявий масалада муаммо пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Пластик карточкангизга кутганингиздан камроқ пул тушиши мумкин. Муҳаббатда тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сурункали хасталикка чалинганлар кун давомида саломатлигини назорат қилиши керак. Об-ҳавонинг ноқулай келиши соғлиғингизга салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Паризод буржида туғилганларга бугун кўча овқатини истеъмол қилиш мумкин эмаслигини унутманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ҳаётингизда содир бўладиган танаффуслар сизга ҳам муҳаббатда, ҳам молиявий масалада омад, хурсандчилик ҳадя этади. Аммо бундан ҳаволаниб кетиш ҳам нотўғри. Кутилмаганда кўз тегиши мумкин. Шунчаки шукр қилиб, худодан яна эзгуликлар ва шафқат сўрашнинг ўзи кифоя қилади. Тадбиркорлар бугун фойдали келишувларни бошдан кечиришади. Олис сафар ҳам уларнинг фойдасига якун топади. Кечқурун ҳеч бир жабҳада деярли ўзгариш бўлмайди. Барчаси ҳар кунгидек кечади. Овқатланасиз, дам оласиз, оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат қурасиз. Шунинг орасида эртанги кун учун режа тузиб олишни ҳам унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 февралда шахсий ҳаётингизда ажойиб лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Кейинги пайтларда фақат иш ҳақида ўйлай бошлагандингиз. Энди эса шахсий ҳаётга ҳам назар ташлаб, унинг мўъжизаларидан баҳра олишингизга тўғри келади. Мартабангиз ортишида имкониятларнинг чек-чегараси йўқ. Билимингизни оширинг, касбингиз сирларини янада чуқурроқ англаб етинг. Кам бўлмайсиз. Омадингизни берсин! Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Акс ҳолда жароҳат олишингиз хавфи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Майда-чуйда ишларни ҳам назарга илиб, астойдил, чин кўнгилдан тер тўка олсангиз, кунингиз албатта унумли бўлади иншооллоҳ. Фақат мақсад сари мардона интилинг. Оилалиларга фарзандлар тарбияси, рўзғор икир-чикирлари билан шуғулланиш тавсия этилади. Моддий аҳволингиздан ҳам хавотирланмасангиз бўлади. Пулсиз қолмайсиз. Заҳирангиз етарлидан ҳам кўпроқ. Ҳасадгўйлардан, ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юрганингиз маъқул.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 февралда қандай ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутишингиз лозим. Атрофдагиларнинг кўмагидан умид қилманг. Бу муҳаббатга ҳам тааллуқли. Болаликдаги дўстингиз сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Маъқул деб билсангиз, дўстингиз таклифига розилик билдиринг. Шахсий ҳаётда вазият кескинлашишига зинҳор йўл қўя кўрманг. Кечга яқин айрим дўстларимиз яқин манзилга хизмат сафари билан бориб келишлари кутилади. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик ҳам тақдим этади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳаётингизда ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Бори билан яшанг, завқланинг, шукр қилинг. Гарчи феврал совуғи сизни ҳар лаҳзада қўрқитишдан тийилмаса-да, қалбингизда фақат қайноқ ҳислар туғён уради. Ҳар сонияда шодлик, қувонч туйғуси сизга ҳамроҳлик қилади. Ўзингизни шундай тутингки, қайғу ва ташвишлар ортингизда, чангингизда қолиб кетсин. Тўғри, бугун молиявий масалада омадингиз кулмаслиги мумкин. Лекин бу ташвиш чекишга асос бўла олмайди. Бу муаммога ҳам фақат кулиб боқинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 феврал куни тақдир сизга бир дунё шодлик ва муваффақиятларни ҳадя этиши кутилмоқда. Олдиндан тузилган режалар, сиздаги қобилият барча муаммоларнинг кўзини кўр қилади ва атрофингиз ғуборлардан холи бўлади. Асосийси, муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга сўзламанг, сукут сақлаган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Кечқурун яқин дўстлардан бирининг ҳеч кимга маълум бўлмаган сирларидан воқиф бўласиз.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 5 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?