08:04 / 05.02.2018
23 329

Мунажжимлар башорати: Ҳамал (21 март – 20 апрель) буржи вакилларини 2018 йилда нималар кутмоқда?

Мунажжимлар башорати: Ҳамал (21 март – 20 апрель) буржи вакилларини 2018 йилда нималар кутмоқда?
Умумий башорат
2018 йил ҳам қатор ютуқ ва қувончларни ҳадя қилган "Товуқ" йили сингари сизни хушнуд этади. Ушбу йил сиз кутмагандан-да зиёда совғаларни ҳозирлаб қўйган. Анчадан буён амалга ошишини истаётган истакларингиз рўёби ҳам совғалар рўйхатининг энг олди қаторларидан ўрин эгаллаган.

Рақибларингиз билан бемалол куч синашишингиз мумкин, боиси ғалаба сиз томонда бўлади. Бироқ "икки оёғингизни бир этикка тиқиб олиб", ҳақлигингизни қайсарлик билан англатмаганингиз маъқул. Вазиятни тўғри баҳолаб, атрофдагилар билан хушмуомалада бўлсангиз, марра сизники. Шундагина ишда нималарга қодир эканингизни кўрсатиш учун “яшил чироқ”лар фақатгина сиз учун ёнади. Кўпчилик "Ҳамал"лар ҳатто ўз шахсий бизнесларини ҳам очишади. Ҳиссиётларга берилмай, ақл билан иш тутсангиз, шахсий ҳаётда ҳам, даромад борасида ҳам омад кулиб боқади.

"Ҳамал"ларга йил бошиданоқ юқори кайфият ҳамроҳ бўлади. Улар карьера “зинапоя”ларидан кўтарилиш ва мисли кўрилмаган ютуқларга эришиш истаги билан ёнишади. Мазкур бурж соҳиблари атрофида бўлаётган ҳодисаларга ўз вақтида реал кўз билан қарашда ёрдам берадиган одам бўлиши муҳим. Боиси "Ҳамал"лар ўз кучларини беҳуда сарфлашдан тийила олмайди, оқибатда кўзлаган натижаларига эришиш хаёллигича қолади.

Келажак учун режаларингизни аниқ мақсад билан белгилаб олишни маслаҳат берамиз. Борди-ю, бу масалани ҳис-туйғуларингизга ишонсангиз, карьерадаги юқори марраларни чамаси бир йилга унутинг. Англаганингиздек, дангасаликка берилмай, шижоаткор бўлишингиз тавсия этилади.

Ёзги мавсумда ҳеч қандай муаммолар сизни безовта қилмайди. Гоҳида иш юзасидан ўрнатилган ҳамкорлик юқори натижа бермаслиги мумкин. Бироқ маблағ борасида ўйланмасангиз ҳам бўлади. Боиси "Ит" йили сизни сариқ чақасиз қолган ҳамён хотираларига ошно қилмайди, аксинча 2018 йилни мамнуният билан ёдга оладиган бўласиз. Моддий аҳволингиз шу қадар барқарор бўладики, ҳатто Марсга учишни ҳам орзу қила бошлайсиз. Бу мавсумда нафақат тинимсиз меҳнат қилганлар, балки саёҳатга чиқишни анчадан буён орзу қилаётган "Ҳамал"лар ҳам ниятлари рўёбидан лаззатланишади.

Молиявий аҳволингизнинг барқарорлиги истакларингиз рўйхати кенгайишига сабаб бўлса, ажабмас. Боиси ёз мавсумида уйингизни капитал таъмирдан чиқариш ва янги интерьерлар устида бош қотиришни бошлайсиз. Бироқ унутманг, ҳаёт йўлларида шахтам, мағрурона одимлаш учун фақатгина ҳавас қилгулик молиявий ҳолат эмас, балки мақсад сари интилувчанлик ҳам муҳим роль ўйнайди.

ШАХСИЙ ҲАЁТ
Шахсий ҳаётда ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Оила қурмаган "Ҳамал"лар севги "осмонида учади"лар ва албатта кўнглидагидек инсонни учратишади.

Жуфтингиз қандай меҳрга эга эканини англаш учун сиздаги бетакрорлик, жозиба асқатади. 2018 йилда "Ҳамал"лар ғайратли ва ҳамма ҳавас қиладиган оилапарвар бўлишади.

Куз мавсумига яқин жуфтингизнинг эътиборини соғиниб қоласиз. Боиси улар боши билан ишга шўнғишади. Бу муносабатларингизнинг мустаҳкамлигини синовчи муддат бўлади. Айёрликни ишга соладиган айрим "Ҳамал"ларни эса оилавий низолар ва айрилиқ кутмоқда.

Оила қурмаган "Ҳамал"ларни йил бошиданоқ романтик учрашувлар кутади. Бу танишувлар мустаҳкам муносабатлар билан бахтли якун топади. Йил бошида ўз бахтини учратмаган "Ҳамал"лар эса кузгача кутишларига тўғри келади. Сентябрь ойи жуфтингизни излаш учун қулай ва омадли фурсат.

САЛОМАТЛИК
"Ит" йили ҳатто энг кучли "Ҳамал"ларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўз вақтида даволанмаган ва бир қарашда арзимасдек туюлган касаллик ёз мавсумига бориб, қанчалик жиддий эканидан дарак бериб қолади. Натижада сурункали тус олган жиддий хасталикни бартараф этиш учун кўп куч ва маблағ сарфлашга тўғри келади.

Шунингдек, йўлларда диққатли бўлишни маслаҳат берамиз. Боиси лат ейиш, жароҳатланиш эҳтимоли бўлиши мумкин. Саломатлигингизга хавф туғилишига асосий сабаб – организмингизда кальций етишмаслиги. Шу боис кўпроқ балиқнинг сардина турини, ёнғоқ, мевалардан: анжир, малина, киви, апельсин истеъмол қилинг ва кўпроқ сув ичинг. Юқорида тилга олинган ҳолатларга дуч келмаслик учун соғлигингиз борасида арзимасдек туюлган аломатларни сезсангиз, уни зудлик билан бартараф қилишга киришинг.

КАРЬЕРА
2018 йил карьера борасида омад кулиб боқади. Мақсад сари дадил қадамлар ила одимлайсиз ва ҳеч нима сизни тўхтата олмайди. Йилнинг иккинчи ярмида ишда ўзингизни кўрсатиш ва жамоада етакчиликни қўлга олиш имкони туғилади. Меҳнатларингиз эътиборсиз қолмайди ва масъулиятли вазифа билан рағбатлантириласиз. Мазкур йўлдаги синовлар осон кечмайди, бундан барча "Ҳамал"лар ҳам муносиб ўта олишмайди. Бунга қўполликлари сабаб бўлади.

Ютуқларингиздан ҳа­воланишингиз натижасида нафақат лавозимингиз, балки ишингиздан ҳам айрилишингиз эҳтимоли бор.

АЁЛ "ҲАМАЛ"ЛАР
2018 йил аёл “Ҳамал”лар учун қувончли онларни ваъда қилмоқда. Оддий бўлмаган феъл-атворингизга қарамай, ҳаётий принципларингиз тўғри ва мукамаллигига ҳаммани ишонтира оласиз.

Эркакларга хос феъл-атворга эга оила қурмаган ҳамалларга баҳорнинг ўрталарида тақдирнинг туҳфаси бор. Сизни назокатли “ҳамал”га айланишингизга сабаб бўладиган қарши жинс вакилини учратасиз. Уларнинг қатияти, аниқ мақсадлари сизни шу қадар мафтун этадики, кўнгил ҳотиржамлигида бош қўйишга ишончли елка ва мустаҳкам қўрғон топилганига амин бўласиз. Шахсий муносабатларда осойишталик ҳукм сура бошлагач, кўнглингиз тусаган машғулотлар ва севимли ишингиз билан шуғуллана бошлайсиз. Йилнинг иккинчи ярмида янги меҳмон оилангизни хурсанд қилиши мумкин.

ЭРКАК “ҲАМАЛ”ЛАР­ УЧУН
2018 йил эркак “Ҳамал”лар учун осон кечади, деб бўлмайди. Боиси кўзлаган натижангизга эришишингиз учун яхшигина тер тўкишингизга тўғри келади.Бизнес ва ҳаётда жиддий танишувларни четлаб ўтишни маслаҳат берамиз. Йўқса, бу муносабатлар ишингизнинг ривожи ва оилангиз тинчини бузади. Кузга яқин бизнесмен “Ҳамал”лар инвестиция ёрдамида даромадларини кўпайтириши мумкин.

Амалга ошираётган барча ишингизда омад ёр бўлади ва йил сўнггида мўмай даромадга эга бўласиз. Бироқ йил охирида маблағ билан ҳал этадиган мажбуриятларингиз ҳам йиғилиб қолган бўлади.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: Ҳамал (21 март – 20 апрель) буржи вакилларини 2018 йилда нималар кутмоқда?