ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Тадбиркорлар ўта муҳим шахслар билан учрашувни, фойдали шартномалар имзолаш амаллари ҳамда хизмат сафарларини бошдан кечиришади. Ишда нимаики керак бўлса, у сизда бўлмаса, тажрибали ҳамкасблардан илтимос қилинг. Жиддий хатога йўл қўйишни хоҳламасангиз, бугун фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Саломатлик масаласида таваккал қилманг. Бу сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 февралда бошингиздан шундай ҳодисалар ўтадики, улар сизни дунёга реал кўз билан қарашга мажбур этади. Тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳалар даромад келтиришига шубҳа назари билан қараманг. Ўзингизга ишонган ҳолда олға босинг. Ишхонада ҳамкасблардан бири билан сал қурса ишқий саргузаштлар юзага келай дейди. Кўзни каттароқ очинг, гуноҳга ботманг. Бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Бу кўчадан эса ҳеч қачон чиқиб кета олмайсиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Жамики неъматлари учун худойимга шукроналар айтинг. Борига сабр қилинг. Йўғини Яратгандан астойдил сўраб, ҳалол пешона тери эвазига орзуларингизга етишинг. Майли, ҳаётингизда ёқимли лаҳзаларга нисбатан кўнгилсизликлар кўпроқ бўлсин. Бари ўткинчи. Рўзғордаги кемтикларга боқиб сиқилманг. Моддий аҳволингиздан хавотирга тушманг. Аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади иншооллоҳ. Аниқроғи, бадавлат танишлардан бири сизни қўллаб юборади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 феврал куни бир жойда узоқ ўтириб қолмасангизгина омадга эриша оласиз. Чунки омад ҳаракатларни, талпинишларни, меҳнатни талаб қилади. Дўстлар билан тушдан кейин қўнғироқлашишингиз кутилади. Юқори лавозимли шахслар билан жанжаллашманг. Бунинг охири вой бўлади. Шаҳарда яшасангиз, жуфтингизни ёнингизга олиб кинога тушинг. Айниқса, орангизга совуқчилик туша бошлаган бўлса, кинога тушиш айни муддао бўлади. Сизлар кино баҳонасида унутилмас ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Буржингизга хос етакчиликка интилиш сизга фақат кўнгилсизлик олиб келади. Атрофдагилар билан муносабатларда ўз позициянгиздан воз кечманг. Асаблар қақшашини, саломатлигингизга путур етишини хоҳламасангиз, янги танишувлардан қочинг. Унутманг, янги танишувни бошдан кечирсангиз, бошингизда кучли оғриқ туриш эҳтимоли бор. Агар шундай бўлиб чиқса, дарҳол бу танишувга нуқта қўйинг. Овқатланиш режимини бузманг. Иммунитетни кўтариб олиш учун кўпроқ мевалар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 февралда ишхонангизда турли даражадаги экспериментларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Хавф қанчалар жиддий бўлмасин, барибир таваккал қилишдан тийила олмайсиз. Оила қурмаганлар муҳаббатда омадга эришишади. Романтик лаҳзалар сиз билан бирга деяверинг. Айримлар олис сафарга отланишлари мумкин. Бундан олдин сафар режаларини пухталаштириб олинг. Шунда тинч бўласиз, сафарингиз татийди. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор. Электр қувватига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталабданоқ профессионал касбингиз билан боғлиқ иш масаласида билим доирангизни ошириш пайида бўласиз. Ёши улуғ, тажрибаси кўп ҳамкасблар билан мулоқот қиласиз. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан биргаликдаги бизнесни ҳам айнан бугун муваффақиятли тарзда бошлашади. Хусусий мулк, молиявий аҳволингизни мустаҳкамлаш, уй олди-сотдиси каби амаллар муваффақиятли ўтади. Иш танлашда майда, йиригига қараб ўтирманг. Ишнинг сифатига эътибор қаратинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 феврал куни ҳаётингиз шундай ташкил топадики, дўстлар, танишлар маслаҳатлари, кўмагига муҳтожлик сезмайсиз. Барча ишларни ўз куч-имкониятларингизга суянган ҳолда бажарасиз ва омадга эришасиз. Қариндошлар билан кун мобайнида кўпроқ тиллашинг, улар меҳрини қозонишга интилинг. Оила қурмаган йигитларнинг баъзилари танлаганига муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Ишонинг, бугунги оқшомингиз ҳақиқатан романтика оғушида кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Атрофдагилар билан илиқ муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида сезиларли ҳаракатларни содир этсангиз, сира зиён қилмайди. Бир ўқ билан икки қуённи тутишга уринманг. Акс ҳолда ёлғиз ўзингиз ҳеч вақосиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кимлардандир қарзингиз бўлса, тушга қадар узиб улгуришингиз тавсия этилади. Банкдан кредит олишни бугун хаёлингизга ҳам келтирманг. Ортиқча вазндан қийналаётганлар зудлик билан парҳез тутишни бошлашлари лозим.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 февралда ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётингизга оид ҳодисалар тўлиб-тошади. Сиз ўзингизни шу ҳодисалар қиролидек ҳис эта бошлайсиз. Бу эса баъзилар билан орангизда катта жанжалларни келтириб чиқариши мумкин. Ишда мустақилликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда эса аксинча ён бериш қулайроқ кечади. Бугун интернетда ўтирмаганингиз маъқулроқ. Саломатлигингиз панд бериб қўйиши мумкин. Кўча таомларини асло истеъмол қила кўрманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун мартабангиз ортишидан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Барибир бефойда. Лекин моддий аҳволингиз ажойиб кўринишда бўлади. Шу баҳонада йирик харидларни ҳам амалга оширишингиз эҳтимолдан холи эмас. Қондошларингиз билан муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин. Дўстларга ваъда берманг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш доирасида профилактик амалларни бажаринг. Ҳасадгўйлар билан мулоқот қилманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 феврал куни тадбиркорлар янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун ишга киришишлари мумкин. Бу ишни ҳам бошқалари каби аъло даражада тугатасиз ва даромадини кўрасиз. Кун давомида сизни ишқий саргузаштлар, яқин манзилга сафар ва болаликдаги дўстлар билан учрашув кутади. Жуфтингиз учун эсда қоларли бирор ҳаракатни содир этиш ниятингиз бўлса, ортга суриб ўтирманг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...