21:28 / 08.02.2018
9 725

Мунажжимлар башорати: 9 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 9 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Оила қуришга улгурмаганларни бугун романтик учрашув кутиб туради. Бу учрашув шахсий ҳаётингизга кучли таъсир ўтказиши кутилади. Башарти оилали бўлсангиз-у, худди шундай романтик учрашувни бошдан кечириш лозим бўлиб қолса, дарров ўзингизни олиб қочинг. Ижодкорлар 9 феврал куни кучли эмоция таъсирига тушган ҳолда ажойиб асарларни яратишлари кутилмоқда. Молиявий масаладаги муаммоларингиз ўта жиддий. Уни ёлғиз ўзингиз уддалай билмайсиз. Бадавлатроқ танишларни ишга солишингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 феврал куни сизга анча оғир бўлиши мумкин. Демак, иш битиришда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни очиб, улар кўмагида оғир вазиятлардан чиқишингизга тўғри келади. Лекин иш ўзингиз учун қизиқарли туюлмаса, уни адо этишдан воз кеча қолинг. Наф берадиган, қизиқтирадиган ишлар кўп. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш қидиринг. Ташқи кўринишга ўзгартиш киритиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 февралда омаднинг энг юқори пиллапоясини банд этишингиз кутилади. Мартабангиз ҳам кун давомида сезиларли тарзда юқорилаб боради. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан танишишингиз мумкин. У сиздан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни мўлжаллаган. Сергак туринг. Оилада зиммангиздаги мажбуриятларингизни ҳеч қачон унутиб қўйманг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз хотиржамликда ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Дунёга боқинг, ҳаётингиздан завқланинг. Севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек кечади. Муҳаббатда гармония сизни кун мобайнида қуршаб туришига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда эса қайсарлик одатингизни четга сура туринг. Жуфтингиздан иложсиз нарсани, ҳаракатларни талаб қилманг. Асабларни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 феврал куни ишхонангиздаги вазиятни чуқур ўрганган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашлари мумкин. Аниқроғи, сиз янги ва келгусида жамоа учун наф келтира оладиган лойиҳа устида бош қотиришингиз керак бўлади. Бу ишни муваффақиятли якунласангиз, лавозимдан ҳам, мартабадан ҳам умид қилаверсангиз бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун сизни ҳар тарафдан қўллаб-қувватловчилар кўп бўлади. Демак, майда-чуйда ташвишларни деб хавотир чекмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда сизни кутилмаган совға кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, сиз учун қимматли бир инсон биргаликдаги ҳаётни таклиф этади. Аниқроғи, муҳаббатини изҳор этади. Кечқурун баъзи дўстларимизни мигрен ёки шамоллаш безовта қилиши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланишда меъёрни билинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 февралда касбингиз доирасида кўпроқ билимга эга бўлиш учун ҳаракат қилинг. Кейин эса ўзингизга нисбатан тажрибаси камроқларга иш ўргатинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши учун етарлича ахборот йиғишингиз керак бўлади. Ахборотлар келгусида моддий база яратиш масаласида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бугун олис сафарга чиқиш, иш юзасидан келишувлар ва оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Ухлашга ётишдан олдин албатта сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишдаги энг муҳим ҳисобланган юмушларни пухта режа асосида амалга оширинг. Бир жойда ўтириб қолманг. Бу ишга ҳам, саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ўзингиз қаттиқ ҳурмат қиладиганларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Бугун оила қуриш, тақдир билан боғлиқ режалар тузиш ва худодан фарзанд тилаш хайрли кечади иншооллоҳ. Кун давомида фақат ўзингизга ёққан ишлар билан банд бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 феврал куни барча ишларни уддалашга улгура олмаслигингиз мумкин. Ҳечқиси йўқ. Худонинг куни кўп. Қолаверса, борига шукр қилиш биз бандаларнинг асосий вазифасидир. Шахсий ҳаётда чиқарадиган муҳим қарорларингиз қариндошларингизни ранжитиши мумкин. Лекин ташвишга ўрин йўқ. Ҳар бир қадамни ўйлаб боссангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечки пайт оилавий байрам ёки катта шаҳарлардан бирига бориш доирасида йирик харидларга қўл уришингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун нафақат интернет, балки яқин қондошларнинг биридан ҳам ўзингиз учун қимматли маслаҳатларни оласиз. Агар яқин келажакда юқори лавозим эгаллаш истагида бўлсангиз, билимларингизни аниқ манзилга йўналтиринг. Муҳаббатда сал очиқроқ бўлинг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, бу ранжитиш айрилиқ билан тугаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худодан фақат яхшиликлар тиланг. Иншооллоҳ ижобат бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 февралда севимли хоббингиз ҳақиқий даромад манбаига айланиб кетиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу жараён шу қадар тез содир бўладики, киприк қоқишга улгурмай қолишингиз мумкин. Аммо ишлаб турган ишингиздан шу манбани деб воз кечманг. Дарахт бир жойда кўкаради. Шахсий ҳаётда мулойим ва камсуқум бўлинг. Жуфтингизни асранг, асабларни авайланг. Омадингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Афсуски, бугунги кунингиз кутилганидек бахтли, омадли, ёрқин кечмаслиги мумкин. Бунга рўзғордаги жиддий муаммолар халал беради. Молиявий масалада ҳам ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Қарз кўтаришингизга тўғри келади. Қачонлардир сиз билан бир ёстиққа бош қўйган одам айнан 9 феврал куни катта жанжал чиқаришни режалаштирган бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун барча катта-кичик кўнгилсизликлар барҳам топади. Сиз яқин инсонингиз билан истироҳат лаҳзаларини бошдан кечира бошлайсиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?