ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар омад ўзингиз тарафда бўлишини хоҳласангиз, хотиржамликни қўлдан берманг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. У сизга албатта тўғри йўлни кўрсатиб туради. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан келишмовчиликларга олиб келувчи ҳаракатларни содир этманг. Яхшиси, ён беринг-у, қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Харажатларда эҳтиёткор бўлинг. Саломатлигингизни ўзингиз ва мутахассисдан бошқасига ишонманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 февралда шошма-шошарликка асло йўл қўя кўрманг. Дунёнинг яхшиликларига эга бўлишни истасангиз, кутишга ўрганинг. Азалий орзуларингиз ушалиши ҳамда моддий аҳволингиз яхшиланишига фақат пухта режа асосида содир этиладиган ҳаракатларгина сабабчи бўла олади. Муҳаббатда қайсарлик одатингизни нари суринг. Акс ҳолда танлаганингиз ё жуфтингизни ранжитиб қўйишингиз турган гап. Кечқурун рўзғорингизда кичик муаммолар безовта қилиб ўтиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳар кимнинг ҳаётида ҳам майда-чуйда кўнгилсизликлар, ёқимсиз лаҳзалар, чигал вазиятлар бўлиб туради. Бугун сизнинг ҳаётингизда ҳам шуларнинг бири кўзга ташланиши мумкин. Юракка яқин олмасдан, ҳазил-мутойиба асирига айлансангиз, барча тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Кун давомида қариндошлардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар беришлари мумкин. Сиз бу муаммони ижобий ҳал этишда ёрдам қўлингизни чўзмасангиз бўлмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 феврал куни оптимистларча йўл тутишингиз талаб этилади. Шунда ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам осонликчасига чиқиб кета оласиз. Бугун билим олиш, малака ошириш ва касбни ўзгартириш муваффақиятли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида сизга хориж фирмаларидан бири билан ҳамкорликдаги ишни таклиф қилишлари кутилмоқда. Эсда тутинг, бунинг даромади мўл бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун нимаики ишга қўл урманг, қалб амрига эмас, тафаккур кўрсатмаларига суянинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам бу ишингиз ўз мевасини бермай қолмайди. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг. Улар бугун сизни чуқурга итариб юборишни мақсад қилиб олишган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Хусусий мулк, уй олди-сотдиси доирасида ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 февралда шахсий автомобили борларга ниҳоятда ҳушёр бўлишлари тавсия қилинади. Иш жойингизда организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Иккала ҳолат ҳам сизга фақат ёқимсиз лаҳзаларнигина ҳадя этади. Шахсий ҳаётингизда муваффақиятлар, сокинлик ва хотиржамлик сизга кун давомида ҳамроҳ бўлади. Кечқурун меҳмонга борманг. Яхшиси, ёлғиз қолиб дам олинг. Соғлиғингизни назоратдан четда қолдирманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз безовталик билан бошланиши кутилади. Бу ҳолат иш бажаришингизда салбий рол ўйнаши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг ва дадиллик билан олға босинг. Албатта яхшилик ғалаба қилади. Баъзи дўст деб аталган кимсалар сизни хато қилишга мажбурлаш илинжида турли бемаъни «ўйин»ларни ўйлаб топиши мумкин. Жойида шундай жавоб қайтарингки, лаб тишлашдан нарига ўта олмай қолсинлар. Кечқурун уйдагилар билан жанжаллашиб қолишдан ва олис сафарга отланишдан тийилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 февралда мақсадга етиш йўлида кўплаб тўсиқларни енгиб ўтишингизга тўғри келади. Атрофдагилар билан муносабатларда қалбингиз буюрганидек иш тутинг. Агар улардан бирини жуда яхши кўрсангиз, ҳурматласангиз, буни албатта ўзига айтинг. Қариндошлардан бири билан кун давомида баҳслашиб қолишингиз кутилади. Баҳслашмаганингиз яхши эди. Бу сизга фақат зиён етказади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эмоцияни жиловланг, ҳамкасбларга ҳурмат бажо айланг. Башарти хотиржамликка эриша олмасангиз, уйга келинг-у, ёлғиз қолинг. Дам олинг. Жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашда яқинларингиздан кимдир ёрдам беради. Ҳаётда бой тажрибага эга одам насиҳат қила бошласа, аччиқланманг, насиҳатлардан тўғри хулоса чиқара олсангиз, кам бўлмайсиз. Саломатилигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, врач қабулига шошилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 феврал куни ҳатто сизни биринчи марта кўриб турганлар билан ҳам худди қадрдонлардек муносабат юритишингиз сизга фақат эзгуликларни ҳадя этади. Бундан ташқари яна кун давомида бир қатор янги танишувларни бошдан кечирасиз. Ишларингизни ўз вақтида кўнгилдагидек уддалайсиз. Асосийси, энг муҳим ишларгагина қўл уринг. Кечқурун айрим дўстларимиз хориж сафарига жўнашлари кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Режада умуман йўқ эди. На илож. Куннинг биринчи ярмидаёқ йирик харидларга қўл уришингиз кузатилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қанча жиддий бўлсангиз, шунча тез ниятга етасиз. Оила қурмаганлар интернет орқали ўзига ёқадиган инсонни топишлари ва танишишлари мумкин. Бу танишувдан сўнг вақтни чўзмасдан, тезроқ романтик учрашув кунини белгиласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Овқатланиш режимига қатъиян амал қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 февралда ҳеч бир ишда хатога йўл қўймайсиз. Бу муваффақиятлар эса яқин келажакда мартабангиз юқори чўққилар сари силжий бошлашини таъминлаб беради. Иллюзияни севишингиз тайин. Бироқ бугун реалистга айланишингиз зарур бўлади. Айниқса, гап пул масаласида борса, реалистчасига иш тутишингиз шарт. Оиласизларни бугун кечқурун романтик учрашув кутиб қолади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи