06:26 / 12.02.2018
17 768

Мунажжимлар башорати: ЖАВЗО (22 май – 21 июнь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?

Мунажжимлар башорати: ЖАВЗО (22 май – 21 июнь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?
Умумий башорат
Жавзо буржи остида таваллуд топган инсонларнинг асосий характерларидан бири — уларнинг ўзгарувчанлиги ва икки тарафламалигидир.

Бурж вакиллари чаққон бўлгани учун бир вақтнинг ўзида бир неча юмушларни бажара олиш, бир неча тилларни билиш қобилиятига эга. Бироқ шунга қарамай, улар беқарорлиги сабабли кўпинча муваффақиятсизликка учрайди. Кайфиятига қараб иш жойини, яшаш жойини, кийиниш услубини ва ҳатто яқинларини ҳам ўзгартириб олаверади.

“Жавзо” вакиллари ташқи кўриниш жиҳатидан ёқимтой бўлишади, самимийлиги ва киришимлилиги боис тез-тез янги танишлар орттиради, одамлар билан осон мулоқотга киришади, лекин яқин дўстлари кам бўлади. Чунки “Жавзо”ларнинг ноодатий хусусияти бор, бу уларнинг ҳар жойда “мен ҳақман”, дейишларидир. Улар ҳар қандай вазиятга фикр билдирганда ўзларининг ҳақлигини уқтиришади ва бунга бошқаларни ишонтира олишади ҳам.

Кўп ҳолларда “Жавзо”лар бутун оламга қарши чиқиш истагида бўлади, барча тартиб-қоидаларни, мавжуд таомилларни рад этади, жамоаларда бу ҳақда нутқ сўзлашлари мумкин. Лекин бироз вақт ўтгач, айтган сўзидан қайтади.

“Жавзо”ларнинг салбий жиҳати сифатида уларнинг “пашшадан фил ясаш”га мойиллигини айтиш мумкин. Бундан ташқари, бурж вакиллари нозик ҳисли, салга хафа бўлувчи ҳамда худбиндирлар. Тақдирга тан бериб, йўлида давом этмасликлари ҳам мумкин. Беқарорлик бурж соҳибларини бирдан хурсанд бўлишга ва бирдан ғамга ботишига мажбур қилади. Бироқ бу узоққа чўзилмайди.

“Ит” йили “Жавзо”лар учун унумли келади. Йил бошида ўзларини янги бир соҳада ҳам синаб кўришади.Уларга кўпроқ ижодий соҳалар маъқул. Янги соҳада ҳатто мўмай пул ишлаб олишлари мумкин. Бу бурж вакилларига катта жамоаларда ишлаш қийинчилик туғдиради. Улар вазифаларни ёлғизликда бажаришни маъқул кўрадилар. Агар уларнинг ишларида қандайдир муаммолар пайдо бўлса, шунчалик чуқур депрессияга тушиб қоладики, ундан чиқиши жуда қийин бўлади.

Йилнинг иккинчи ярмида “Жавзо”ларни янги танишув кутмоқда. Бу оила қуришга ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, бу вақтда саломатлик ҳақида ўйлаш керак, гарчи бу сизни кўп безовта қилмаса ҳам. Касаллик белгилари очиқ бўлмаса-да, ичкаридан аста-секин кучайиб бориши мумкин.

Мутахассислар йўл ҳаракати қоидаларига ҳам амал қилишни тавсия қилиб, бирор шикаст ёки жароҳат олишдан огоҳлантиради.

ШАХСИЙ ХАЁТ
“Жавзо”лар романтик табиатли ва маънан бой кишилардир. Уларга яқин дўстларининг доимий эътибори, қўллаб-қувватлаши муҳим. Агар бундай одам ёнида бўлмаса, улар атрофидан дарров ҳамдард топиш ҳаракатига тушади.

Оилали “Жавзо”лар турмуш ўртоқлари билан муносабатларига ранг-баранглик киритишга уринади. Орада тушунмовчиликлар ҳам бўлади, лекин бу ажрашишгача олиб бормайди.

Йилнинг иккинчи ярмида “Жавзо”ларни янгилик кутяпти: бу ё фарзандли бўлиш ё узоқ кутилган тўй бўлиши мумкин. Ёлғиз “Жавзо”лар эса жуфт излаб “ов”га чиқади. Улар бетакрорлиги билан бошқаларнинг назаридан четда қолмайди.

Куз ойларида “Жавзо”ларда бирданига кўп пул топиш истаги туғилади. Бу истак йўлида севимли, яқин инсонларини ҳам хафа қилиб қўйишлари мумкин. Маълум вақт кармони пулга тўлади, бироқ кўнгли тўлмайди. Қалбида бўшлиқни сезгач, яна дилига яқин инсонларининг олдига қайтиб боради.

САЛОМАТЛИК
Келаётган йилда ўз турмуш тарзингизни кўздан кечириш, уни тартибга солиш тавсия этилади. Зарарли одатлар, нотўғри овқатланиш соғлиққа зиён етказиши ва натижада шифохонага тушиб қолиш эҳтимоли бор. Шунинг учун соғлом турмуш тарзини олиб боришни қатъий таъкидлаймиз.

Спорт билан шуғулланинг, сузиш ҳавзаларига боринг, эрта тонгда югуринг, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг ва албатта, тўғри овқатланинг. Ёғли, хамир таомлардан воз кечиб, кўпроқ мева, сархил салатлар ва табиий шарбатлар истеъмол қилинг. Руҳий ҳолатингизни ҳам тартибга солинг. Гўзаллик салонлари, шопинг, саёҳатларга боринг.

КАРЬЕРА
“Жавзо”лар мия фаоллиги билан ажралиб туради, бу орқали улар карьерада катта натижаларга эришишлари мумкин, аммо улардаги ўзгарувчанлик бунга халақит қилади.

Бурж вакиллари ҳаракатчан бўлгани боис уларни ўз уйидан ёки бир жойдан топиш қийин кечади, чунки улар бир жойда тинч ўтиролмайди ё бирор иш билан банд ёки янги ғоялар устида ишлаётган бўлади.

Карьера бобида “Ит” йили “Жавзо”лар учун омадли келади. Улар юқори лавозимларни эгаллашлари мумкин. Бироқ асосий мақсади мансаб курсиси эмас, балки кўпроқ пул топиш бўлади. Ўйхаёлида қаердан қандай қилиб кўпроқ даромад олиш бўлади.

АЁЛ "ЖАВЗО"ЛАР УЧУН
Аёл “Жавзо”лар 2018 йилда атрофга ўта танқидий кўз билан қарайди. Ҳатто бировларнинг камчиликлари устидан мазах қи­лиш­гача боради. Уларнинг бу хаттиҳаракатлари ўзига бино қўйганлик, деб баҳоланади. Шу худбинлик­ларига қарамай, эркакларни мафтун эта олади. Уларни ўзининг “ўргимчак тўри”га осон илинтира олади.

Ёз фаслида аксарият бурж вакилалари ҳаё­ти­да ниманидир ўзгартиришни хоҳлаб қолади. Ўзгаришларни ишидан бошлайди, ўзини ислоҳ қилиш билан якунлайди. Ташқи кўринишида ўзгариш қилади.

Аёл “Жавзо”лар ноз-карашма қилишни яхши кўради, севган инсонига чиройли муомала қилишни, кўнглини олишни эплайди. Улардан ажойиб уй бекаси чиқиши мумкин, бироқ улардаги ўзгарувчанлик панд беради.

ЭРКАК “ЖАВЗО”ЛАР УЧУН
Янги йилда эркак “Жавзо”ларга астрологлар ўз сўзида қатъий бў­лишни, ўйлаб гапиришни маслаҳат беришмоқда. Ўйламай гапи­рилган, қўпол иборалар ишни, оилани, яқин инсонларни йўқотиб қўйишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳаммаси ўз қўлингизда.

Куз ойлари ўрталарида янги ва қизиқарли танишув кутилмоқда. Қайд этиш керак, сиз у учун курашишингизга тўғри келади. Лекин агар муҳаббатингиз жавобсиз қолса, қаттиқ куйинманг.

Эркак “Жавзо”лардан яхши оила бошлиғи чиқади, аммо худди нозик жинс вакилалари каби уларда ҳам феъл-атворидаги ўта ўзгарувчанлик, беқарорлик кўпинча бунга йўл бермайди.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: ЖАВЗО (22 май – 21 июнь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?