ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Режа тузишда аввал аниқ бир йўналишни танланг ва ундан кейин йирик лойиҳаларга қўл уринг. Акс ҳолда шунча ҳаракатларингиз бир пул бўлиши мумкин. Агар муҳаббатда жуфтингиздан ёки танлаганингиздан шубҳалана бошлаган бўлсангиз, хаёлни бир жойга жамлаб обдон мулоҳаза қилинг. Балки нотўғридир шубҳаларингиз? Уни ростдан ҳам севсангиз, шубҳаларга ўрин бермаслигингиз лозим. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Дуч келган билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 феврал куни сизга охир оқибат афсус-надомат келтириши мумкин бўлган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Ишдаги арзимас хатоингиз ҳам барча эзгу ниятларингизни йўққа чиқариши мумкин. Вақтни дам олиш ва ишга тўғри сарфланг. Шундай сарфлангки, молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишига вақт деганлари сира тўсиқ бўлмасин. Хусусий мулк масаласидаги ҳаракатлар ва қўшимча билимлар олиш бугун муваффақият келтиради. Баъзиларни ошқозон гастрити безовта қилиши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 февралда реалликка асосий эътиборни қаратинг. Иллюзия таъсиридан чиқиб кетинг. Иллюзия кўзлаган мақсадларга етишингизда дўстлик қилмайди. Организмингизда энергетика деганлари бисёр. Шундай экан, сира иккиланмасдан ҳар қандай оғир ишларни ҳам дўндираверинг. Муҳаббатда бугун қисқа муддатли танаффусларни бошдан кечирасиз. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, ҳамкорлар билан аниқ келишувларга эришиш унумли ва хайрли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун олдингизга шундай мақсадларни қўйингки, улардан энг оғир вазиятларда ҳам воз кечиб кета олмайдиган бўлинг. Қанчалар қатъиятли бўлсангиз ва ўзингизга қаттиқ ишонсангиз, мартабангиз шунча тез ортади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида елиб-югуришингизга тўғри келади. Шу муносабат билан молиявий муаммоларни бартараф этиш режаси иккинчи планга тушиб қолиши мумкин. Қарорингиз тўғри. Соғлиқ яхши бўлмаса, дунёнинг бойлигини олдингизга уйсангиз ҳам барибир татимайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 феврал куни бир жойда туриб қолишингиз умуман мумкин эмас. Акс ҳолда ишхонадаги юмушлар ўлда-жўлда қолиб кетади ва сизнинг ўзингизга гап тегади. Шубҳали туюлган ишларга зинҳор қўл урманг. Кун давомида эҳтиётингизни қилмасангиз, фирибгар чангалига тушиб қолишингиз, катта миқдорда пул йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун ўтганлар ҳақига дуо ўқинг. Бундан ташқари, йога билан шуғулланиш, қондошлар билан дилдан суҳбат қуриш ҳам ёқимли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кўп жабҳаларда танаффуслар юзага келади. Шу нарса кўнгилдаги шубҳа-гумонларингизни орттириши мумкин. Лекин беҳуда ташвиш чекишга сира ҳожат йўқ. Танаффусларнинг барчаси сиз учун хизмат қилади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун атрофингизда оёқ-қўли чаққон, топқир ва уддабурон шериклар пайдо бўлади. Шахсий ҳаётда қарорлар қабул қилиш учун қатъиятли бўлинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун мобайнида саломатликни назорат қилишдан тўхтаманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 февралда ҳам янги, ҳам эски ишларга нисбатан бир хил муносабат юритинг, масъулиятни ҳам бирдек ҳис этишга ҳаракат қилинг. Баъзи дўстларимиз узоқ муддатли хизмат сафарига жўнаб кетишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оиласи йўқлар романтикага ошно тутинишлари кутилмоқда. Кўнгил ёзинг, завқланинг, зерикиш, сиқилиш ва андуҳларга йўл қолдирманг. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат кутади. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тадбиркорларнинг куни туғади. Ўзингиз учун жуда фойдали ҳамкорликлар, шартномалар ва мўмай даромад ортингиздан қувлаб юриши кутилади. Имкониятни қўлдан бой берманг. Бунақаси ҳар куни ҳам дуч келавермайди. Омад эшиги ланг очиқлигида ими-жимида фойдаланиб қолинг. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир муҳаббат шаробини биргаликда тотган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Хатога йўл қўймаслик учун қалбингизга қулоқ тутинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 феврал куни ҳар хил сабабларга кўра ташвиш чекишлар сийлаб ўтиш эҳтимоли бор. Мабодо бирор масалада хатога йўл қўйган бўлсангиз, яқин қариндошларни дарров ёрдамга чақиринг. Кўпчилик бўлиб иш битириш ҳам тез, ҳам қизиқарли кечади. Тадбиркорларнинг даромадлари бугун бошқа пайтлардагига нисбатан икки ҳисса кўп бўлиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Ҳасадгўйлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Бировдан қарз ола кўрманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Зиммангиздаги барча ишларни эринмасдан тартибга келтириб олинг. Ҳамкасблар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Тингловчи вазифасини ўтовчиларнинг бугун куни туғади. Муҳаббатда ортиқча фалсафалар тўқишдан қочинг. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Жуфтингиздан иложсиз нарсани кутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 февралда ижодкорларга худо икки қўллаб берса керак. Илҳом парилари ҳадеганда қаршингиздан кета қолмайди. Баҳонада бир-биридан ажойиб асарлар яратишга улгуришингиз мумкин. Қисқа муддатда керагидан кўпроқ натижаларга эришиш ниятингиздан воз кечинг. Аммо муҳаббатда ҳаракат қилиб кўрсангиз бўлади. Бу масалада барча имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ. Соғлиғингизни асранг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Гап молия масаласида кетаркан, жуда сергак ва эътиборли бўлинг. Башарти кимдандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай қайтаришингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф қилишлари мумкин. Тадбир мартабангиз бир поғона бўлсин юқорилашига сабабчи бўлади. Тижорат билан шуғулланадиганлар ҳам бугундан мўмай даромад кутаверсалар бўлади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи