ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Тақдирингизда туб бурилиш содр бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, шахсий ҳаётингизда ҳам омадли лаҳзалар кузатилади. Тадбиркорлар учун келишувлар муваффақиятли ўтади. Куннинг иккинчи ярмида қон босимингиз сакраши, яъни, гоҳ тушиб, гоҳ кўтарилиб сизни безовта қилиши мумкин. Тез чорасини кўрмасангиз бўлмайди. Иммунитетни кўтариш учун эса витаминлар сотиб олинг. Организмни чиниқтиришга йўналтирилган машқларни адо этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 февралда дўстларингиз сафи кенгаяди. Лекин шу билан бирга эски қадрдонларингиздан бири билан хайрлашишингизга тўғри келади. Келажагингизни қуриш йўлида сиз учун бир талай имкониятлар эшиклари очилади. Бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолинг. Моддий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаш учун ўзингиздан бошқадан кўмак кутманг. Барча мажбурият-у масъулиятлар сизнинг чекингизда турибди. Сиз учун бошқа биров муаммоларга тўқнаш келмоқчи эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида ёқимли учрашувларни бошдан кечирасиз. Учрашув қалбингиздаги ғашликни тумандек тарқатиб, анча енгил тортасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, шу учрашув шахсий ҳаётингизни қуришингиз сари бир қадам олдинга қадам ташлаш учун туртки вазифасини ўтайди. Кун давомида моддий аҳволингиз яхшиланишини кутинг. Беҳуда кутмаганингизга катмонингиз пулга тўлгач амин бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида анча оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 феврал куни иш юзасидан сафарга отланасиз ва сафарингиз муваффақиятли кечади. Иш берувчиларга қўпол муносабатда бўлишдан тийилинг. Шахсий ҳаётингизга бугун эътибор қаратиб овора бўлманг. Бугунгача қандай бўлса, шундайлигича қолаверсин. Кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланиши натижасида бир қатор ёқимли харидларни амалга оширасиз. Бугун ўтиб кетган яқинларингиз ҳақига дуо ўқишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишларингиз эрталабданоқ олдинга силжий бошлаганига гувоҳ бўласиз. Бунга олисда яшайдиган дўстингизнинг қўнғироғи сабабчи бўлиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда баъзи тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Сергак туринг. Бировга пул қарз бера кўрманг. Бу яхшиликка бўлмайди. Ой охиригача пулга муҳтож бўлиб азоб чекишингиз ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Беҳудага асабийлашманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 февралда майда-чуйда юмушларга беэътибор бўлмасангиз, албатта омадга эришасиз. Башарти саёҳатга отланаётган бўлсангиз, ҳужжатлар, буюмларни яна бир бор кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади. Оила қурмаганлар ҳам муҳаббатда омадга эришишлари кутилади. Сизни кун давомида эҳтирос ҳамда ёқимли ҳислар тарк этмайди. Бўлғуси жуфт танлашда хатога йўл қўймаганингизга яна бир карра амин бўласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Раҳбарлар эрталаб янги иш топширган бўлишса, дангасаликни йиғиштиринг-да, астойдил енг шимариб иш бошланг. Кун ярмида мактабдош дўстларингиздан бири қўнғироқ қилиб кайфиятингизни бузиши, ишнинг белига тепиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда очиқроқ бўлинг. Акс ҳолда барча ниятларингиз пучга чиқиши турган гап. Соғлиғи ёмонлаша бошлаганини сезганлар дарров чорасини кўришлари керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 феврал куни биринчи навбатда шахсий ҳаётингиз тарафга яна бир марта кўз ташланг, унга нисбатан ўзингизда мавжуд муносабатларни имтиҳон қилинг. Жуфтингизга арзимас гап-сўз ёки миш-миш туфайли ишонмай қўйманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Миш-мишларни эса ҳеч қачон исботлай олмайсиз. Негаки, улар ўз номи билан миш-мишдан бўлак нарса эмас. Ишхонангизда қайсидир ҳамкасбингиз билан айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактикани маромида давом эттиришлари тавсия қилинади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида эски қадрдонлар, дўстлар билан учрашишингиз, ресторанда бирга ўтириб кўнгил ёзишингиз кутилади. Бу кайфиятингизни аъло даражада кўтариши тайин иншооллоҳ. Лекин кўнгил ёзиш туфайли кимларгадир берган ваъдаларни унутиб юборманг. Келажак ҳақида камроқ бош қотиринг. Бугунги кун билан яшашга ҳаракат қилинг. Оиласизлар кечқурун орзусидаги инсон билан танишишлари эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 феврал куни ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Бу ҳам етмагандек, узоқ-яқинга қилинадиган сафарларни айтмайсизми. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга эришишда, янги шартномаларни имзолашда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмаслигини доимо эсда тутинг. Бугун зарарли одатларни ташлаш, велоспорт билан шуғулланиш жуда хайрли ва ёқимли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Сизни кўра олмайдиган, нуқул йўлингизга тўсиқ қўйишга уриниб яшайдиганлар билан мулоқот қилишга тўғри келса, арзирли сабаб топинг-у, йўлингизда давом этинг. Ўзингиз хатога йўл қўйсангиз, бунда ўзгаларни айбламанг. Бу адолатдан эмас. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ён беришга мажбурсиз. Йўқса, орангиздаги баҳслар катта жанжалга айланиб бораверади. Олдин ишлаган жойингиздан пул ундириш ниятингиз бўлса, адвокат ёллашингизга тўғри келади. Бусиз мақсадга эриша олмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 февралда руҳан тушкунликка ўхшаш вазиятни бошдан кечиришингиз мумкин. Ўйлаб ўйларингизнинг охирига ета олмай қийналасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни давом эттиришингиз учун сизда билим ҳам, тажриба-ю, ақл ҳам етарли. Фақат раҳбарингиз қабулида бўлиб, маош оширилишини илтимос қилсангиз, янада яхшироқ бўларди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»