07:04 / 15.02.2018
8 182

Қон гуруҳи - тақдирга ишора

Қон гуруҳи - тақдирга ишора
ХIХ аср охирларига келиб, қон гуруҳи борасидаги тадқиқот ва изланишлар авж олди.

1907 йили чех олими Янский инсонларда тўрт хил қон гуруҳи мавжудлиги, қон таркибидаги оқсилларга алоқадор тарзда кишилар характери наслдан-наслга ўтиши тўғрисидаги илмий фаразларини эълон қилди.

1971 йилда япон олими Масахико Номининг «Қон гуруҳингиз қандай бўлса, сиз шундайсиз» китоби 1,2 миллион нусхада босилиб чиқди. Унда олимнинг 25 йиллик тадқиқотлари натижалари баён этилган эди. Бугун ҳам японлар кишининг қон гуруҳи кўп нарсани ҳал этишига ишонади. Ҳатто баъзи корхона ва ташкилотлар ишга кирувчилардан қон гуруҳи тўғрисидаги маълумотномаларни ҳам талаб этишади. Қуйида мутахассислар таъкидлаган қон гуруҳларига алоқадор айрим таснифларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

I гуруҳ (ёки нолинчи) — кучли ирода, мақсадга интилувчан ва ҳукм ўтказишга мойил кишилар гуруҳи. Бу гуруҳдагилар молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлади. Уларнинг айбларини бетига айтиш хавфли. Жаҳли тез.

II гуруҳ (ёки А) — Бу гуруҳдаги қон эгалари тартиб-интизомни хуш кўради. Меҳнатсевар, босиқ, ўта қасоскор бўлиб, орадан қанча вақт ўтса-да, ўч олишга интилади. Ажойиб ташқи кўриниш, меҳрибонлик ва нафосат уларга хос. Бу қон гуруҳидагилардан истеъдодли шоир-ёзувчилар, актёр ва хонандалар етишиб чиқади.

III гуруҳ (ёки Б) — бу гуруҳ қизиққон ва бўйсунмаслар, ижодкорлик ва яратувчанликни хуш кўрадиганлар гуруҳидир. Уларни «ғоялар генератори» деб аташ мумкин. Эътиборлилик, тийиқсизлик ва ўзгарувчанлик ҳам уларнинг хусусияти. Улар тартиб-қоидаларни ёқтиришмайди, жамоадан ажралишни хуш кўришади. Аммо ажойиб ошпаз!

IV гуруҳ (ёки АБ) — бу гуруҳдагилар ажойиб раҳбарлик, ташкилотчилик қобилиятига эга. Улар, шунингдек, кучли интуиция соҳибидир. Кўпинча экстрасеанслар, башоратчилар шу гуруҳга мансуб бўлади. «АБ»лар ўзлари истамаган ишни бажаришни ёмон кўришади. Шу билан бирга, ҳаётсевар бўлиб, ҳашамат ва гўзалликни хуш кўришади. Уларни «кўнгил кишилари», дейиш мумкин.
Дилмурод ДАРВЕШОВ

Манба: od-press.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қон гуруҳи - тақдирга ишора