ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрта тонгда сизни мамнун этадиган воқеа молиявий муаммолар бартараф этилиб, киссангиз пулга тўлишидир. Агар саломатлигингиз яхши бўлиши, аниқроғи, ошқозонингизда жиддий муаммо пайдо бўлмаслигини истасангиз, овқатланиш режимини асло буза кўрманг. Ёғли, шўр, аччиқ таомлар, спиртли ичимликлардан қочинг. Мева, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Муҳаббатда дангал ва қатъиятли бўлинг. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг сизга бўлган меҳри ортиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 февралда атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Жуфтингиз билан сен-менга борган бўлсангиз, ярашиш пайида бўлинг. Ҳеч ҳам ёлғиз қола кўрманг. Қўрқманг, агар оғир вазиятда қоладиган бўлсангиз, дўстларингиз қараб туришмайди. Албатта кўмак беришади. Кўнгилочар, саёз фикрлайдиганлардан иборат тадбирларни айланиб ўтинг. Спиртли ичимлик истеъмолидан юз ўгиринг. Бу соғлиғингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ёддан чиқарманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилади. Тақдирнинг кўплаб синовлари айнан бугун бошингизга баравар ёғилиши мумкин. Аммо ишхонада бунинг акси. Ҳамкасблар билан илгаригига нисбатан осонроқ тил топишасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бизнес шерикларингиздан ажойиб хушхабарлар эшитасиз. Айниқса, бозорчи дўстларимизнинг куни туғади. Молиявий жиҳатдан муаммо бўлмайди. Банкдан кредит олмасангиз ё танишлардан қарз кўтармасангиз албатта.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 феврал куни миянгизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар чулғаб олишига гувоҳ бўласиз. Лекин сергак туринг. Ҳамкасблардан биронтаси ўғирлаб қўймасин яна. Кун давомида ортингиздан ғийбатингизни қилаётганлар ҳақида хабар топасиз. Бундай вазиятда фақат сукут ёрдам бера олади. Угина ғалабага олиб боради. Ҳар қандай вазиятда ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун оиласизлар учун романтик учрашув, тоғ ён бағрида дам олиш, тўй кунини белгилаш хайрли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Душманларингиз ишхонада, маҳаллада ва оилада ҳурматингиз йўқолишини хоҳлашади. Шу мақсадда истаганча аҳмоқликларга йўл қўйишлари тайин. Ўзингизга маҳкам бўлаверинг. Буларга эътибор қаратмасдан, келажак учун фойдали режалар тузинг. Худди ўша режалар сизга таскин беради, куч бағишлайди. Кечқурун моддий жиҳатдан бошқа кунлардагига қараганда, анча бойиб қолишингиз кутилади. Катмоннинг каттароғини тайёрлаб қўяверинг. Аммо пулни тежаб ишлатинг. Асабларни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 февралда ўзгалар ёрдамисиз молиявий муаммоларни ҳал эта олмайдиганга ўхшаб турибсиз. Кейин пулларни тийин-тийинигача ҳисоблаб, сарф-харажатни режа асосида амалга оширинг. Режада йўқ харидларга эрк берманг. Чунки яқин вақтларда олис сафарга отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Оилали бўлсангиз, кўча кўнгилхушликларига зинҳор йўл бера кўрманг. Бу юзингизни шувут қилибгина қолмай, бахтсиз ҳам қилади. Саломатлигингиз панд бермайди. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, мутахассис маслаҳатисиз муолажа олишга уринманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни назорат қила боринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Худо насиб қилса, кунингиз жуда омадли кечади. Эрта уйғонинг, Яратган эгамдан астойдил яхшиликлар сўранг. Беради. Сизни аросатда қўймайди иншооллоҳ. Эсда тутинг, бугун фақат фаол бўлсангизгина ишларингиз ўнгидан келади. Ишни катта-кичикка ажратмай, астойдил тер тўкаверинг. Даромадини албатта оласиз. Аммо муҳаббатда бунинг тескариси юз бериши мумкин. Жуфтингиздан турли танбеҳлар, гиналарни қабул қилиб олишингизга тўғри келади. Асабни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 февралда атрофдагиларнинг баъзилари сизга танбеҳ беравериб зериктириши мумкин. Эътибор қилманг. Яқин ўтмишда қолган муаммоларни қайта ёдга олманг. Улар руҳингизни туширишдан бошқасига ярамайди. Ҳамкасбларни мақтанг, улар билан хуш муомалада бўлинг. Айримлар қулоқ ва томоқ масаласида жиддий муаммога дуч келишлари мумкин. Врачга учрашмасангиз бўлмайдиган кўринади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ички оламингизни тинчлантириш ҳаракатига тушинг. Кўпроқ китоб мутолаа қилинг, ақлли одамлар билан суҳбатлашишга интилинг. Фақат шу амалларгина ички дунёнгизни бойитиб, сизни муваффақиятлар сари етаклайди. Шахсий ҳаётда билиб-билмай хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Бу жуфтингизга нисбатан адолатсизлик қилиб қўйишингизда ўз аксини топади. Кечқурун пассив истироҳат масаласига эътибор қаратинг. Илож топсангиз, саунага тушинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 феврал куни азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз ошкор бўлиши ҳам эҳтимолга яқин. Ҳар бир ёмонликдан яхшилик қидириб топишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингизни бировларга рашк қилмасангизгина муваффақиятга эриша оласиз. Кечқурун овқатланиш меъёрларини ва режимини эсга олиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмасди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тақдир инъом этадиган ҳар бир яхшиликни ўзингизда олиб қолишга ҳаракат қилинг. Оғир вазиятда қолсангиз, сабрга йўл беринг. У сизни вазиятдан олиб чиқиб кета олади. Ҳар бир муаммога оптимист кўзи билан боқинг. Қариндошлар сизни қизиқарли ва нафи кўпроқ ишларни бажара бошлаганингизда чалғитишлари мумкин. Асабни асранг. Буларнинг барчаси ўткинчи. Тушунмасларга босиқлик билан вазиятни тушунтиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 февралда ишхонангизда биринчи рақамли ходим эканингизни яна бир карра англаб етасиз. Шубҳалар ортга чекинади. Чунки раҳбарнинг ўзи мажлисда шу ҳақда куйиб-пишиб гапиради. Демак, яқин орада нафақат янги лавозим, балки мукофотнинг каттасига ҳам эгалик қилишингиз тайин бўлиб турибди. Агар сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, воз кечинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи