ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун хотиржамлик, кўнгли кенглик ва истироҳат ҳамроҳингиз бўлиши кутилмоқда. Бу лаҳзаларни кейинчалик афсусланмайдиган тарзда кечиринг. Шахсий ҳаётда рақиблар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Уларга қарши шафқатсиз кураш олиб боришингизга тўғри келади. Лекин бу ерда гап қўл жанги ҳақида кетмаяпти. Аксинча, тактика назарда тутилган. Сиз ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб бу юмушни ҳам уддалайсиз. Кечқурун саломатлигингизга жиддий эътибор қаратишингиз талаб этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 февралда нафақат ҳозирги, балки илгари ўзингиз учун арзимас, қизиқарсиз туюлган ишларни ҳам қойиллатиб адо этасиз. Бу масалада сизга ўзингизга бўлган юксак ишонч катта ёрдам беради. Молиявий масалада бироз кутишингизга тўғри келади. Шубҳасиз, бу кутишдан сўнг пулнинг ўзи сизни қидириб келиши қувонарлидир. Вақтни сунъий тарзда тезлаштирманг. Йўқса, зарардан бошқа ҳеч нарсага эриша олмаслигингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар билан мулоқотни қисқа муддатга йиғиштириб иш билан шуғулланишингиз лозим. Баъзи масалаларда ожизлигингиз сезилиб қолиши мумкин. Лекин бу юз фоиз ортга чекининг дегани эмас. Ўзингизни дарров қўлга олиб олдинга боссангиз, яна ишларингиз бароридан кела бошлайди. Эзгу мақсадларда муваффақият қозонишда давом этасиз. Оиласизларни ё сафар давомида, ё дам олиш лаҳзаларида романтик учрашув кутади. Бундай вазиятларда ҳазил-мутойибага эрк беринг. Шунда бўлғуси умр йўлдошингизнинг меҳри янада қайнаб, сиз томон қаттиқроқ талпина бошлайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 февралда ҳар бир гапирадиган гапингизга эътибор беринг. Башарти иш жойингизда сизга нимадир, кимлардир ёқмаётган бўлса, сукут сақланг. Асло гапира кўрманг. Бу жамоадаги ўрнингиз сақланиб қолишини таъминлайди. Кечқурун бўш вақтингизни рўзғордаги кемтикларни тўлдириш, муаммоларни ижобий ҳал этиш учун сарфланг. Хонадонингизга кечқурун меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Тайёргарлигингизни кўраверинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Барчасини нолдан бошлаш ҳеч қачон зиён келтирмайди. Бу сизнинг шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Ҳаётингиздаги лаҳзаларни нолдан бошланг. Айниқса, сизни хафа қилаётган воқеалар, муаммолар, тўсиқлар, ноқулайликлар албатта эски дафтар саҳифасидек ёпиб қўйилиши, уларни янги, доғланмаган дафтарга қайтадан бита бошлашингиз керак. Иш жойингиздаги юмушларни ҳам ташлаб қўйманг. Дўстлар зиёфатга чақирса, борманг. Бу сизга 17 феврал куни кўнгилсизликдан бошқасини ҳадя этмайди. Яхшилаб дам олинг, эртанги кун учун куч йиғинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 феврал куни тадбиркорлар бажарилажак ишларни шерикларга индамасдан, ўз билганича адо этишни истаб қолишади. Тўғри қиласиз. Ўзингиз мустақил равишда ҳам бу ишларни аъло даражада бажара оласиз. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Танишув телефон орқали амалга оширилиб, кейинчалик учрашув билан якунланади. Атрофдагиларга иложи борича ижобий хислатларингизни намойиш этинг. Хавфли хасталиклар чиппа ёпишмаслиги учун тиббиёт талабларига қатъий амал қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб ҳаётингизда ишдаги ишқ можаросига ўхшаш ҳодиса юз бериши кутилади. Бу режаларингизни барбод қилади албатта. Аммо афсус чекмайсиз. Оиласиз бўлсангиз, айниқса, фақат яхшиликка бўлади. Бугун сафарлар, сайрлар ва тоғ ён бағирларида дам олиб қайтиш муваффақиятли кечади. Баъзи бир уйланмаган йигитлар танлаганининг қўлини сўрашган-у, аниқ жавоб эшитмаган бўлишса, қайғуга тушмасинлар. Кечқурун «ҳа» деган жавобни албатта эшитасиз иншооллоҳ.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 феврал куни баъзи дўстларимиз илк бор тижоратга қўл уришлари мумкин. Бошлаган ишингиз албатта унумли бўлади. Хизмат сафари, бизнесга оид келишувлар сизга фақат ёқимли лаҳзаларни тортиқ этмоқчи. Жуфтингиз билан орангизда кейинги кунлари тез-тез келишмовчиликлар юзага кела бошлаган бўлса, маълум муддат танаффус эълон қилинг. Иблис йўриғига етакловчи ёқимсиз туйғулар нари кетади. Табиатан тўғрисўзлигингиз учунми, арзимас ёлғон ишлатсангиз ҳам сизни бош эгишга мажбур қилади. Шунинг учун ёлғоннинг ёнига яқинлашманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун келажак режалар тузишдан, олис сафарга отланишдан тийилинг. Бугун асосан дам олишингиз, дўстлар билан бирга чақчақлашишингиз ёки оилавий байрам уюштиришингиз зарур. Буларнинг барчаси сизга илиқ таассурот ҳамда ёқимли туйғулар олиб келади. Молиявий ва ҳуқуқий масалада танаффуслар кутилади. Шундай экан, иккала соҳада ҳам режа тузиб овора бўлманг. Кечқурун оила аъзоларингиз ёки фарзандларингиздан кимдир сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилмоқда.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 февралда кўзланган мақсадга етиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслигингиз сезилиб қолади. Аммо бу ҳаракатингиз яхшиликка олиб бормайди. Дўстлардан бири сизни шу қадар усталик билан чув туширадики, ўзингиз туриб балли дейсиз. Алданмаслик учун эса олға босишдан воз кечинг. Оқимга қарши сузманг. Юқори лавозимли шахслар билан кун давомида юзага келадиган мулоқотлар сизга яхшилик ҳадя қилади. Мулоқот баҳонасида моддий жиҳатдан ўзингизни қийнаб турган муаммолар ҳам ҳал этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишингиз билан боғлиқ ҳужжатлар анчадан бери расмийлаштиришларсиз чанг босиб ётган бўлса, бугун уларни қайтадан қўлингизга олинг ва расмийлаштиринг. Фақат хатога йўл қўйишдан сақланинг. Жуфтингиз кун давомида сизни кутилмаган совға билан мамнун этиши кутилмоқда. Айримлар янги иш қидириб топиш, янги уй сотиб олиш каби амалларни бошдан ўтказишлари мумкин. Буларнинг ҳаммаси яхшилик учун хизмат қилсин. Лекин шахсий ҳаётингизни қайта қуриш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 феврал куни сизни дунёга қўл силташгача етказишга уринган бюрократлар устидан ниҳоят ғалаба қиласиз. Бу кайфиятингизни кечга қадар аъло даражада ушлаб туради. Ўтган ойда чала қолган ишларни ҳам бугун якунлашга эришишингиз мумкин. Агар юзидан яхши одам эмаслиги сезилиб қолса, улар билан дўстлашманг. Тижоратчи бўлсангиз, бугун даромадингиз кўзланганидан ҳам мўлроқ бўлади иншооллоҳ.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”