53 275
Мунажжимлар башорати: Сунбула (24 август – 23 сентябрь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай ўтади?
Умумий башорат
Сунбула буржида туғилганлар табиатан киришимли ва куйинчак инсон бўлишади. Улар ҳатто қўлидаги охирги нонни ҳам биров билан бўлиша оладиган даражада меҳрибондирлар. Лекин ҳаммага бир хил муносабатда бўлишлари ва кўнгилчанликлари ҳаётда бироз панд бериб қўйиши ҳам бор гап. Бировларнинг ғамини еб, ўзига нисбатан эътиборсиз бўлиш ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. “Сунбула”лар буни унутмаслиги лозим.
2018 йил давомида бу бурж вакилларига бир ишнинг бошини тутиш тавсия этилмоқда. Яъни бир вақтнинг ўзида кўп вазифани бажараман, деб ҳаммасидан қуруқ қолиш ҳеч гапмас. Улар ўз характеридаги ёш болага хос жиҳатлардан воз кечиб, улғайиш вақти келганини ҳис этишлари керак. Ҳаётдаги баъзи масалаларда узил-кесил қарор қабул қилиш лозим. Ана шунда ҳаётларида ҳам, ишларида ҳам тартиб бўлади.
Сўнгги маслаҳат: биламизки, барчанинг эътибор марказида бўлишни ёқтирасиз. Аммо бу доим ҳам сиз ўйлагандек яхши бўлмайди. Оқибатда кўнглингиз оғриши ҳеч гапмас. Демак, 2018 йилда бу жиҳатни ҳам инобатга олишни унутманг. “Сунбула”ларга таъриф беришда уларнинг нафақат ички оламини мақташ мумкин, балки хатти-ҳаракатлари ҳам эътиборга молик. Агар сиз севгилингиз билан аҳду паймон қилган бўлсангизу, аммо оила қуришни кейинга қолдираётган бўлсангиз, бу ишни 2018 йилда ҳал қилинг. Қатъий қарорга келиб оила қуриш фикри энг тўғрисидир. Йилнинг иккинчи ярмида соғлигингизга эътиборли бўлинг. Ошқозон-ичак касалликлари сизни безовта қилиши мумкин. Муаммолардан қочиш учун эса ҳозирданоқ оғир ва ёғли овқатлардан воз кечиш тавсия этилади.
Куз ойининг илк кунларида узоқ вақтдан буён кутилаётган янги уйга кўчиш ёки чет эл саёҳатига чиқиш режангиз амалга ошади. Ҳатто орзуингиздаги автомобилни харид қилишингиз ҳам мумкин. 2018 йилнинг куз ойи учун ягона маслаҳат — кредит ёки қарз олишга шошилманг. Ҳар доим ўйлаб иш қилинг. Шошиб олинган қарздорлик кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
“Сунбула”лар учун ягона омадсизлик — касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унутманг, оддий тушунмовчиликлар катта муаммоларни юзага чиқаради. Ҳамкасблар ва раҳбарият билан тортишиб ўтирманг. Қийин вазиятдан чиқиш учун ўзингиздан катталар ёки устозларингиз кўмагига ҳамда ўз маҳоратингизга суянинг.
ШАХСИЙ ХАЁТ
“Сунбула”лар ишқий муносабатда ҳам худди ишдаги каби жуда синчков бўлишади. Улар учун ҳамма нарса ўз вақтида, тартиб асосида, бўлиши шарт. Аммо “Ит” йили уларнинг ўйларини бошдан-оёқ ўзгартириб юборади. Бунга эса янги танишувлар сабаб бўлади. Бир сўз билан айтганда, сиз хаёлларингиздаги шаҳзодани ёки ўз маликангизни учратишингиз ва ҳаётингизни бир умрга боғлашингиз мумкин.
Оилали “Сунбула”лар эса йилнинг охирида оиласига кўпроқ вақт ажратишларига тўғри келади. Ҳаддан ташқари ишга шўнғиб кетиш оқибатида яқинларингизга эътиборингиз етишмаяпти. Улар билан муносабатларингизни тикланг.
Фарзандли “Сунбула”лар эса болаларига бўлган меҳрини икки каррага оширишлари лозим. Қиш кунларида ўйлаган режаларингиз барбод бўлиб, шамоллаш ёки аллергик касалликларни даволаш билан вақт ўтказишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Болаларингизнинг мактаб ёки боғчада қўлга киритган ютуқлари учун рағбатлантиришни ҳам унутманг. Болалар катталардан доим эътибор кутишади. Байрам кунларини иш ёки дўстлар даврасидан узилиб, оила даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг.
Оила қуришга улгурмаган “Сунбула”ларга эса “Ит” йили ўзи билан бахт олиб келиши эҳтимоли катталигини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз.
САЛОМАТЛИК
Бурж вакиллари кириб келаётган “Ит” йилида саломатликларига жиддий эътибор беришлари лозим. Соғлигингиз билан юзага келган муаммоларни ҳал этишда ўзингиз йўл қидирмай, шифокорлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Акс ҳолда вазият ёмонлашиши ҳеч гапмас. Ҳатто оддий шамоллашнинг олдини олишда ҳам шифокорингиз билан боғланинг. Ёз ойларида сизни юрак қон-томир касалликлари безовта қилиши мумкин. Уларнинг олдини олиш учун ёғли, ярим тайёр маҳсулот ва таомлардан воз кечинг. Соғлом турмуш тарзини юритсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Йил сўнггида барча муаммолардан халос бўлиб, кундалик ҳаёт тарзингизга қайтишингиз мумкин. Декабрь ойида кейинги йилга бўлган тайёргарлик кўнгилдагидек кечади, унгача кўпгина режаларингиз амалга ошган бўлиши кутилмоқда.
КАРЬЕРА
Аксарият “Сунбула”ларда 2018 йилда касбий ўсиш кутилмоқда. Улар янги лавозим ёки раҳбарликка тайинланишлари мумкин. Аммо бунга эришиш учун сиздан яхшигина меҳнат талаб қилинади. Шунинг учун барча диққат-эътиборингизни фақат ишга қаратинг. Майда муаммоларга аҳамият бермаслик тавсия этилади. Акс ҳолда, биргина эътиборсизлик туфайли эришилган натижадан ўн қадам ортга кетиб қолишингиз ҳеч гапмас. Ёз ойларида фаолиятингизда кўзлаган мақсадингизга эришиш кутилмоқда. Малака ошириш учун сафарга кетишингиз ҳам мумкин. Билимларингизни ошириш ҳам зарар қилмайди. Ғояларингизни раҳбариятга тақдим этишдан тортинманг. Жадал ташланган қадамларингиз яхши кутиб олинади. Албатта, бу орқали молиявий аҳволингизни ҳам анча ўнглаб оласиз.
АЁЛ "СУНБУЛА"ЛАР
2018 йилнинг бошланиши ушбу бурж вакиллари учун сермаҳсул бўлади. Улар доимгидек, тинимсиз изланиш, ишлаш билан банд. Ишдаги бу ҳаракат ва шижоат билан уйдаги назоратни ҳам сусайтиришмайди. Доим хонадонлари озода, саришта, турмуш ўртоғи ва фарзандларига ҳам вақтида эътибор кўрсата олишади. Бир хил давом этаётган бундай ҳаёт тарзида саломатлигингиз ҳақида ҳам бош қотиришни унутманг. Ҳаддан ташқари серҳаракатлик организмни ҳолдан тойдириши мумкин. Вақтида шифокорлар кўригидан ўтишни унутманг.
2018 йилнинг ўртасига келиб “Сунбула”лар айрим сабабларга кўра, тушкунликка тушиб қолишлари ҳам мумкин. Бундай пайтларда сунбула буржи остида туғилганларнинг яқинларига масъулият юкланади. Ҳар қандай вазиятда ҳам “Сунбула”ларни қўллаб-қувватлаб, “инқироз”дан чиқишга кўмаклашиш зарур.
ЭРКАК “СУНБУЛА”лар
“Ит” йили, эркак “Сунбула”лар учун катта омадни ваъда қилмоқда. Айниқса, бизнес билан шуғулланадиганлар учун 2018 йил яхшигина даромад олиб келади. Ўзингиздаги харизматик феъл-атвор ва эпчиллигингиз билан муаммоларни вақтида ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир буюк эркак ортида аёл туради, деган гапнинг ҳақиқат эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Шундай экан, эркак “Сунбула”ларнинг рафиқалари ва оналаридан ҳам эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Эркак “Сунбула”ларни қўллаб-қувватлаб, инжиқликларига “лаббай” деб жавоб бериб туриш керак. Оиладаги хотиржамлик ишдаги муваффақиятни таъминлайди.
Эркакларга ягона маслаҳат — қалтис ўйинлардан узоқ юринг. Жамғарилган пулларингизни эса яқинларингизни хурсанд қилиш учун ёки рўзғорга керакли нарсани харид қилиш учун сарфласангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”