
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ўзгалар муаммоларига эътибор қаратмаган ҳолда ўз ишларингизни қойиллатиш билан банд бўлинг. Атрофдагилар билан фақат вақт йўқотганингиз қолади. Қонунга қарши амалга ошириладиган ишлар ҳам кун давомида таъқиб этиши мумкин. Зинҳор уларга эътибор қарата кўрманг. Оила қуришга улгурмаганларни кечқурун тасодифий учрашув кутиб қолади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам ёддан чиқарманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 феврал куни сизга дуч келадиган ҳар бир одам албатта илиқ муносабатингиздан баҳра олади. Шундай меҳрибон инсонга айланасизки, яқинларингиз ҳайратдан ёқа ушлашгача етади. Шундай муносабатлар тадбиркорларимизга янги, ишончли ҳамкорлар топишда катта ёрдам бериши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ҳасад ва ғийбат таъқибидан сақланинг. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қола билинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ўзингизга ёққан ишларнигина амалга оширинг. Даромад, пулнинг ортидан қувламанг. Шунда бажараётган ишингизга ижодий ёндашишга муяссар бўласиз. Уйидан олисда яшайдиганларнинг баъзилари мушкул вазиятга тушиб қолишлари мумкин. Бундай лаҳзаларда ўзингизни қўлга олишингиз ва олисда бўлишса-да, ҳеч қурса яқинларингиздан маслаҳат олишингиз талаб этилади. Шўр, аччиқ ва ёғли таомлар истеъмолига барҳам беринг. Саломатликни сақланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 февралда ҳаётда ҳам, ишда ҳам қўшимча тажрибалар олишингиз кутилади. Бу келгусида мартабангиз ошишига асосий туртки вазифасини ўташи мумкин. Куннинг иккинчи ярмида пластигингизга пул тушиб, кайфиятингиз янада кўтаринки тусга кириши тайин. Муҳаббатда меъёрларни бузмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда ёлғизликка маҳкум бўлишингиз ҳеч гап эмас. Кечки пайт аллергия, шамоллашга қарши муолажалар олишингиз кутилмоқда.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ажойиб бошланади. Дам олиш куни бўлишига қарамай, профессионал касбингиз билан боғлиқ масалада қўшимча билимлар оласиз. Сиздан икки нарса, у ҳам бўлса, жисмоний куч ва ўткир тафаккур талаб қилинади. Улар сизда керагидан ҳам кўпроқни ташкил этади. Нуқул асабингизга тегадиган, сиздан нималарнидир талаб қилиб чарчамайдиганларни бир километр наридан айланиб ўтсангиз зиён қилмайди. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 феврал куни ҳаётга, дунёга юксак ишонч билан боқинг. Бошни баланд кўтаринг. Санъат, сиёсат ва бизнес билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Шахсий ҳаётингизда тушунмовчиликлар, чалкашликлар кўзга ташланади. Лекин бу чангалдан халос бўлишнинг йўллари кўп. Пича бош қотирсангиз, бардош қилсангиз бас. Жуфтингиз билан муносабатларингиз илиқ тус олади. Бу масалада бош қотириб ўтирмасангиз ҳам бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз анча оғир бошланиши кутилмоқда. Ҳар бир ахборотдан азият чекиш орқали воқиф бўлишингиз кайфиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Сиз бугун кўпроқ вақтингизни дам олишга бағишланг. Ҳарқалай бугун расман дам олиш куни. Молиявий муаммо масаласида ҳам енгил кечмайди. Аммо бу муаммони банкдан кредит олиш йўли билан бартараф этсангиз бўлади. Асабларни асранг. Асаб томирлари дарз кетса, қайта тикланмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 февралда илгари қўл силтаган мавзуларга қайтишингиз ва қўшимча билимлар олишингиз зарур. Бу билимлар албатта профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда жуда асқотади. Суюкли инсонингизга меҳр ва мулойимлик билан муносабат юритинг. Муҳим ҳужжатлар билан боғлиқ ишларга рўбарў келсангиз, синчковликка эътибор қаратинг. Акс ҳолда бу ҳужжатларни қайтадан расмийлаштиришингиз керак бўлади. Соғлиғингиз масаласида жиддий бўлинг. Саломатлик ёмонлашса, пулга ҳам бошқасини сотиб олиб бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишда ҳамкорлик қилишингиз лозим бўлган инсонларга нисбатан керагидан кўпроқ эътиборли бўлинг. Шундай қилингки, улар сиз билан ҳамкорлик қилишни чин кўнгилдан хоҳлай бошласинлар. Шахсий ҳаётда шошма-шошарлик билан қарорлар чиқарманг, оқибатда ёлғиз қолиб кетишингиз мумкин. Мажбуриятларингизни унутмаган ҳолда иш кўрсангиз, жуфтингиз қаршисида ҳам ҳурматингиз ошган бўларди. Баъзи дўстларимиз кечқурунга бориб ошқозон, оёқ ва бош оғриғига дуч келишлари кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 феврал куни шошма-шошарликни бир четга суриб қўйинг. Ҳатто, яқинларингиз қистовга олишса ҳам қулоқ тутманг. Бир улкан денгизга айланинг-у, ўз тўлқинларингиз қуршовида ҳаракатлар содир этаверинг. Кимдир жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларни узишга аҳд қилган бўлса, бугунги кун улар учун жуда оғир кечади. Бу тўрдан фақат ирода кучи, бардош ва матонатгина олиб чиқиб кета олади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кимнидир ёқтирмасангиз, унинг тутаётган ишларидан ранжисангиз ҳам эмоцияни жиловлаб, туйғуларни сир тутинг. Қўшимча душман орттиришдан сира фойда кўрмайсиз. Оила қурмаганларнинг баъзилари анча вақтдан бери идеалини излаш билан овора эди. Афсуски, идеалингиз ҳали вери топилмайдиган кўринади. Таваккал қилишингизга тўғри келади. Сиз ажойиб бир инсон билан танишасиз. Иллюзиядан нари бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 февралда безовталаниш, асабийлашишга ҳеч қандай сабаб кўзга ташланмайди. Аксинча сиз кўтаринки кайфиятда ўз юмушларингиз билан банд бўласиз. Омад қуши кун бўйи сизнинг елкангиздан тушмаслиги тайин. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Демак, сира иккиланмай ёқимли харидларни амалга ошираверинг.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар