ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Безовталик, хавотирлар учун бугун айтарли жиддий сабаб йўқ. Лекин хуш келадиган лаҳзаларни кутишингиз ҳам нотўғри бўлади. Бир сўз билан айтганда, тақдирнинг барча синовларига тайёр турганингиз маъқул. Кўплаб вазиятлар сизнинг фойдангизга якун топмаслиги мумкин. Лекин бунда бошқаларни айбламанг. Молиявий аҳволингизнинг яхши бўлиши ишга ижодий ёндашишингизга боғлиқ бўлиб турибди. Пул топиш йўлида бир дақиқа вақтни ҳам беҳуда кўкка совурманг. Саломатлигингизни жуда эҳтиётланг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 февралда олдингизда фақат бир мақсад кўндаланг туради. У ҳам бўлса, бошқаларга ҳар тарафлама ёқиш. Афсуски, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, барибир бу амални давом эттираверинг. Кимларнидир ранжитган бўлсангиз, керак бўлса, узр сўранг. Уларнинг кўнглини юмшатсангиз бас. Иш жойингизда ҳақиқий профессионал сифатида ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Шунда кутилган натижаларни қўлга киритасиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишда ҳам, муҳаббатда ҳам, пул масаласида ҳам омадингиз келади. Бунақа ёрқин лаҳза янги йил киргандан бери юз кўрсатмаганди. Башарти сизни танқид қилишса ҳам, атайин жилмайиш билан жавоб қайтаринг. Агар ўшаларнинг кўнгли тошдан яралмаган бўлса, албатта юмшайди. Кечқурун тадбиркорлар ҳам, маош ҳисобига кун кўрадиганлар ҳам яқин инсонларнинг кўмагидан умид қилсалар бўлади. Кўмаклар фақат пул билан боғлиқ эканини унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 феврални катта пул олиш билан бошлашингиз кутилмоқда. Ё мукофот, ё таътил пули, ёки маош айнан бугун қўлингизга тушиш арафасида турибди. Мабодо шунча пулни олиб кетишга кучингиз етмаса, қондошларнинг полвонроқларини ёрдамга чақиринг. Баҳонада дўкон айланасиз, ажойиб харидларни амалга оширасиз. Тадбиркорлар учун янги ва узоқ муддатга мўлжалланган шартномаларни имзолашда 19 феврал жуда омадли кечади. Кечқурун оиласизларнинг баъзиларини романтик учрашув кутади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз жуда ажойиб бошланади. Рекламачилар, ижтимоий ҳимоя ташкилотлари билан ҳамкорлик масаласида суҳбатларни, мунозараларни бошдан кечирасиз. Тадбиркорлардан қай бири олис давлатга сафар қилишни режалаштирган бўлса, бугун ўша фурсат етди. Бу сафар сизга нафақат моддий, балки маънавий озуқа ҳам ҳадя этади. Саломатлигингиз панд бермайди иншооллоҳ. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 февралда қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсонни учратиб қолишингиз мумкин. Эрталаб фавқулодда телефон қўнғироғи сизнинг барча режаларингизни пучга чиқариши, ишлашга халал бериши, хавотирланишга мажбур этиши кутилади. Молиявий муаммолар эса аксинча сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Айримлар яқин ўтмишда амалга оширган иши учун катта пул олиши, бу пулларни бизнесга тикиши мумкин. Омадингизни берсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини қатъий назорат остига олишлари керак.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизга юқори лавозимли шахслар, бадавлат танишлар ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишга шай туришибди. Демак, моддий аҳволингиз ачинарли тусда бўлмайди. Тижорат билан шуғулланадиганлар пулни пулга уриштириш бўйича манаман деганни ҳам ортда қолдириш имконига эга бўлишади. Ижод кишилари янги мухлисларга эга бўлиш ҳаракатига тушишлари лозим. Овқатланиш режимини бузманг. Бу яхшиликка олиб бормайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 феврал куни нотўғри қарорлар чиқаришдан сақланинг. Акс ҳолда бу хатони жуда узоқ вақт тузатишингизга тўғри келади. Янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда дўстларингиз ёрдам беришади. Лекин мақтасалар талтайиб ҳам кетманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Фақат бу сафарга шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Газли, муздек ичимликлар истеъмолидан тийилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз тўлиқ хатоликларсиз кечмаслиги мумкин. Аммо жиддий муаммолар ҳам кўзга ташланмаслиги тайин. Барча ишларингиз ўзингиз истагандек якун топади. Оила қурмаганлар эсда сақласинлар. Бугун дўстлик кутилмаганда муҳаббатга айланиши мумкин. Сиз ўз маҳаллангизда яшайдиган бир инсонни севиб қолишингиз ҳақиқатга яқин. Демак, буёғига уддабурон бўлишингиз керак. Йўқса, эзгу ниятларингиз саробга айланади. Кун давомида бировларнинг кўнглини зинҳор оғритманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 феврал куни яқинларингиз маслаҳатлари бажарадиган ишингизда асқотиши мумкин. Улар сизга ёмонлик тиламасликлари ўзингизга ҳам аён. Шундай эмасми? Мустақил тарзда иш юритманг. Бу ҳаракатларингиз катта кўнгилсизликларга сабабчи бўлади. Молиявий аҳволингиз ҳам ҳар кунгидек силлиқ кечмайди. Бардошга суянинг. Қарангки, муҳаббатда ҳам нотўғри қадам ташлаб қўйишингиз хавфи сезиляпти. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Ёлғиз қолиб кетишдан сақланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Қувноқ лаҳзалар, бахтга эришиш учун жон куйдириб ўтиришингиз шарт эмас. Кунингиз шундоқ ҳам ёрқин кечади. Агар эрталаб сал мушкулотларнинг чекиниши қийин кечса, тушга яқин қалбингизда баҳор балқийди. Грипп, шамоллашга йўлиқмаслик учун саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Буёғидан келадиган бўлсак, аллақачон спортзалга қатнай бошлашингиз зарур. Яхшилаб ўйлаб кўринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 февралда ишхонангизда яна бир карра бошлиқларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Тўғри, илгари ҳам буни кўп бор намойиш этгансиз. Бироқ бугунгиси бошқачароқ кечади. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан самимий муносабат юритишлари тавсия қилинади. Шу йўл билангина келажак бахтингизни сақлаб қола оласиз. Ҳасадгўйлар, ғийбатчилар, кўнгли қора ва иккиюзламачилар сизнинг душманингиз эканини яна бир карра эсга олинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди