11:10 / 19.02.2018
6 396

Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (19-25 февраль)?

Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (19-25 февраль)?
ҲАМАЛ
Тақдир сизга кулиб боқмоқда. Ҳафта бошидаги романтик учрашув катта таассуротлар уйғотади. Агар севган инсонингиз ёнингизда бўлса, у сизга бирор “сюрприз” ҳозирламоқда. Дам олиш кунлари яқин кишиларингиз меҳмонга келишади. Қариндошларингиз сиздан бирон масалада ёрдам сўрасаб рад этманг, имкон қадар ёрдам беринг. Кун келиб, ўзингиз ҳам уларнинг кўмагига муҳтож бўлишингиз мумкин.

САВР
Ҳафта бошида оилавий муносабатлардан кўнглингиз анча хотиржам бўлади. Фарзандларингиз ёки бирор яқин инсонингиздан хушхабар эшитасиз. Ҳафта ўрталарига бориб эса вазият бироз ўзгаради. Сиз айрим соҳаларда ҳақлигингизни исботлаб беришингизга тўғри келади. Лекин ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди, у албатта қарор топади. Бу вазиятдан сўнг жамоада ҳурматингиз янада ошади.

ЖАВЗО
Гарчи ўз кучингизга ишонсангиз-да, атрофдагиларнинг ёрдамини рад этманг. Ҳафта боши иш юзасидан ҳамкорликлар учун жуда самарали. Кўзлаган мақсадингизга тез эришасиз. Ҳафта ўртасида эса қандайдир муҳим дақиқаларни ўтказиб юборганингиздан ранжисангиз, сизни кутиб турган қувончли лаҳзалар бунинг ўрнини босиб кетади. Фарзандларингизникези келганда муносиб рағбатлантиришни ҳам унутманг!

САРАТОН
Ўтмишда сиз йўл қўйган ҳафсаласизлик ва дангасалик сабабли айрим кичик муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бундан эса асабларингиз таранглашиши аниқ. Энди вазиятдан чиқиб кетиш учун тер тўкиб меҳнат қилишингизга тўғри келади. Ҳафта якунида сизни эса мароқли ҳордиқ кутмоқда. Яхши дам меҳнатга ҳамдам, деганларидек ҳордиқ онлари унумли иш ҳафтасини бошлашингизга туртки бўлади.

АСАД
Бу ҳафтада ички сезги ва ҳиссиётларингиз анча фаоллашади. Лекин атрофингиздагилар сизнинг сўзларингиз ва ҳаракатларингизга тўғри баҳо бера олишмайди. Сиз ҳам ҳаммасини ўз ҳолига қўйиб қўйинг. Фикрларингизни жуда зарур вазиятлар учун сақланг. Дам олиш кунлари эса жуда фойдали таклифлар тушади. Улар эса молиявий аҳволингиз яхшиланишига сабаб бўлиши мумкин.

СУНБУЛА
Оилавий муносабатларда ҳаммаси ажойиб тус олади. Сизни олдинда яқин кишиларнигиз билан жуда қувончли ва ёқимли лаҳзалар қарши олади. Ишда эса аввалгидан кўпроқ меҳнат қилишингизга тўғри келади. Янги топшириқларни бажариш учун анча вақт сарфлайсиз. Машаққатингиз эса муносиб тарзда рағбатлантирилади. Пул мукофоти ёки мансаб пиллапоясида кўтарилиш сизни кутмоқда.

МЕЗОН
Сиз учун ҳафтанинг биринчи ярми бироз кўнгилсиз бошланиши мумкин. Ҳеч қандай муҳим қарорлар қабул қилмасликни маслаҳат берамиз. Бу вазият асабларингизни толиқтириши мумкин. Лекин сабр билан кутишингизга тўғри келади. Ҳаммаси вақт ўтиши билан изга тушиб кетади. Оилангиз билан табиат бағрида дам олишга чиқиш ёки бошқа вилоятларга саёҳат қилиш тавсия этилади.

АҚРАБ
Жуда кўп янги ғоя ва фикрларингиз бор. Лекин уларни амалга оширишга шошилмаганингиз маъқул. Охиригача пухта ўйлаб ҳаракат қилмасангиз, бирор натижага эришишингиз қийин. Аста-секин ҳаракат қилаверсангиз, режаларингиз рўёбга чиққанини сезмай қоласиз. Саломатлигингиз ҳақида ҳам қайғуриш тавсия этилади. Иммунитетингизни оширсангиз, мавсумий касалликлар сизни четлаб ўтади.

ҚАВС
Ўзингизни аввалгидан кўра анча ёлғиз ҳис эта бошлайсиз. Шунинг учун ҳам барча муҳим қарорларни ёлғиз ўзингиз қабул қилишингизга тўғри келади. Энг муҳими, тушкунликка тушмасдан, фақат олға ҳаракат қилсангиз, барча довонларни енгиб ўтасиз. Фарзандларингизга етарлича эътибор беринг. Улар ҳозирда сизнинг меҳрингизга ҳар доимгидан ҳам муҳтож бўлиши мумкин.

ЖАДИЙ
Яқин инсонингиз билан муносабатларингизда келишмовчиликларга юзага келиши мумкин. Ҳафта бошидаги бахс-мунозаралардан сўнг жиддий ўйга толасиз. Ҳаттоки, ҳаммасига нуқта қўйиш даражасидаги жиддий қарорга келишингиз ҳам мумкин. Янги танишувларга эса шошилманг. Сиз ўзингизга яқин олганларингиз аслида сизга дўст бўлмаслиги мумкин. Иккиюзламачи инсонлар найрангига учманг.

ДАЛВ
Ҳафта бошида зарур қарорлар қабул қилишингиз талаб этилади. Тўғри қарор сизни иш борасида ҳам, оилавий муносабатларда ҳам муваффақият сари йўллайди. Дам олиш кунлари ота-онангизни ёки яқин қариндошларни йўқлаб, бир олам меҳр-муҳаббат ҳис этасиз.

Даромадингиз яхшиланиши кутилмоқда. Кўпдан бери режалаштираётган харидларингизни амалга оширишингиз мумкин.

ҲУТ
Ҳафта бошиданоқ ўзингизни жиддий ишларга руҳан таёйрлигингизни ҳис этасиз. Сиз ҳозир бирор натижага эришиш учун ҳар қандай ишларни амалга оширишга тайёрсиз. Омад ва севги бу ҳафта сиз томонда. Жуфтингизга эътиборлироқ бўлинг. Муҳим саналарни доимо ёдда тутинг. Ўзига хос байрам ва кечалар ташкиллаштириш, муносабатларингизни ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳафта давомида сизни нималар кутмоқда (19-25 февраль)?