Юбкани маҳкамроқ кийинг аёллар

Юбкани маҳкамроқ кийинг аёллар
Қизлармас, хотинлар шим кийган давр.
Аёллар сочлари елкага тушса?!
Мени ўйлантирар турфа хавотир,
Йигитлар қизнимас, қиз йигит қучса.

Миллий либослардан воз кечган они,
Инсонларнинг қалби қулфга айланар.
Ажабмас эртага кампир иштони,
Йигитлар учун ҳам урфга айланар.

Уларни уйғотинг, сурмай хаёллар,
Йигитларни йигит суйишмасидан.
Юбкани маҳкамроқ кийинг аёллар,
Уни ҳам урф дея кийишмасидан…
Отабек Исроилов

Манба: mulohaza.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар