00:19 / 21.02.2018
8 630

Мунажжимлар башорати: 21 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 21 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Олдин оилавий ишларни уддалаш билан банд бўлинг. Ана ундан кейин асосий ишга ўтсангиз бўлади. Агар ҳаммасини бир нафасда бажаришни хоҳласангиз, кутилган натижага эриша олмайсиз. Молиявий операциялар, бошқа манзилга кўчиш ҳамда бир жойдан иккинчи жойга маҳсулот ташиш муваффақиятли кечади. Жигар, бўғим билан боғлиқ сурункали хасталикларни халқона йўл билан даволашга уринманг, кўнгилсизликка учрайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз, яна ҳам яхши бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 февралда сиз қайтмас, уддабурон одамга айланишингиз лозим. Шу йўл билан атрофдагиларни ўзингизга қарата оласиз ва ёрдам керак бўлса, сўрай биласиз. Бу дунёда ҳамма нарса ҳам пул билан ҳал этилавермайди. Шунинг учун ўзингиз ёқтирмаганларга ҳам адолат кўрсатинг, ҳурмат бажо айланг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлар билан сен-менга боришингиз эҳтимоли бор. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Хоҳ молиявий бўлсин, хоҳ муҳаббатда иштаҳа деганларини сал жиловлашингиз керак бўлади. Агар эмоция ва хоҳишларни назорат эта олишингизга кўзингиз етмаса, майда-чуйда ишлар билан банд бўлиш ҳаракатига тушинг. Шу нарса сиздаги иштаҳанинг зўравонлигига барҳам беради, чалғитади. Сиз бемалол келажак режаларни тузаверишингиз мумкин бўлади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг. Тунда ошхонага қатнашдан эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 феврал куни ўзингизни ташқаридан туриб кузатишга ҳаракат қилинг. Башарти кимдир сизга ёмон қараётган бўлса, бекорга эмасдир. Шу йўл билан ўз хатоларингизни аниқлашингиз, келгусида бу хатоларни такрорламасликка эришишингиз мумкин. Илиқ муносабатларни ҳам қариндошлар, ҳам ҳамкасблар билан сақлаб қолинг. Кечқурун соғлиғингизга бир кўз ташлаб қўйинг. Насиб бўлса, бу масалада муаммо бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Яқинларингиз билан дилдан суҳбат қуришингиз кутилмоқда. Суҳбат баъзи орзуларингиз ҳақиқатга айланишини таъминлаши эҳтимолга яқин. Фикрингизга қўшилмайдиган қариндошлар чиқиб қолса, сира аччиқланманг. Сизга бугун принципиаллик наф бермайди. Уй таъмири учун керакли нарсаларни харид қилиш, бошқа уйга кўчиб ўтиш ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш муваффақият келтиради. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 февралда тадбиркорлар ўзига янги ҳамкорлар топиб, молиявий операцияларни кўнгилдагидек ҳолатда амалга оширишлари зарур. Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўлиши кутилмоқдаки, дўстлар кўмагисиз уларни тўлиқ уддалай билмайсиз. Ҳар бир вазиятда ҳазил-мутойибага кенг йўл берсангиз, омад сиздан юз ўгирмайди. Кечқурун тана ва руҳни тозалаш амалини бажаринг. Хаёлларингизни тартибга солинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ёрдам бериши мумкин бўлган одамларни жалб этиш учун мулойимлик, одамохунлик, шинавандалик керак бўлади. Кун давомида ишхонада ҳамкасбларнинг бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда тингловчи ролини ижро қилинг. Айниқса, яқиндагина бўлғуси жуфти билан танишганларга бу нарса жуда ҳам зарур. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини кузатув остида ушлашлари тавсия қилинади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 февралда қилинган ишларнинг натижаларини кўриш, хушомадлар эшитиш, янги ишга таклифлар қабул қилиб олиш билан банд бўлишингиз кутилади. Ишхонангизда ҳақиқий профессионалсиз. Шу сабабли ҳамкасбларнинг катта-ю кичиги сизни эъзозлайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳам алоҳида истеъдод талаб қилинади. Кечқурун дўстлардан бири уйингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин. У сизга хорижда ишлашни таклиф этади. Албатта рози бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун иш жойингизда ўзингиз эмас, ҳамкасбларнинг тажрибасига суянган ҳолда ҳаракатлар содир этасиз. Хайриятки, жамоангизда сизга нисбатан тажрибалилар топилади. Қариндошларингиз сизни кун давомида ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр туришади. Шукр қилинг! Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз кутилади. Бунинг учун нафақат керакли нарсаларни тахт қилишингиз, балки ўзингизга ҳамроҳ ҳам топишингиз керак.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 феврал куни билиб-билмай ҳар жабҳада қайсарлик одатингиз панд бериши мумкин. Эмоцияни назоратда тутинг. Суҳбатдошингизнинг ҳар бир гапини диққат билан тингланг. Йўқса, ўзингизга тааллуқли муҳим гапни эшитишдан қуруқ қоласиз. Шахсий ҳаётда етакчиликка интилманг. Ён беринг. Бу жуфтингизнинг феълини юмшатади. Ён беришни билмайдиганлар ёки билишни истамайдиганлар оқибатда ёлғиз қолиб кетишлари ҳеч гап эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун эрталабдан омадингиз кулади. Мартабангиз кутилмаганда юқорилаш палласига киради. Кетидан мўмай даромад қўлингизга келиб тушади. Бироздан кейин эса тақдирингизни ижобий тарафга ўзгартириш қувватига эга танишувни бошдан кечирасиз. Оиласизлар ҳам бугун қидирган инсонини топишади. Қалбларида илк бор муҳаббат алангасини туйиб кўришади. Кечқурун зарарли одатларни ташлаш учун жуда қулай кечади. Айниқса, сизни танишлардан кимдир меҳмонга таклиф этмоқчи. Ирода кучингизни шу баҳонада синовдан ўтказиб оласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 февралда миянгизда янги ғоялар ғиж-ғиж бўлади, вужудингиз кучга тўлади. Булар эса ишга ижодий ёндашишингизни енгиллаштириб, жамиятдаги обрўйингизни мустаҳкамлайди. Жамиятдаги умумий қонунларни, тартибларни бузмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ўзгаларнинг фикри билан ҳам ҳисоблашинг. Шахсий машинангиз бўлса, эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 21 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?