ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизни умрингизда бирор марта ҳам рўбарў келиб кўрмаган омад кутиб туради иншооллоҳ. Уни кўргач, яқин ўтмишдаги омадсизликлар, кўнгилсизликларни унутасиз. Агар дунёга оптимист назари билан боқа олсангиз, шахсий ҳаётингиздаги муаммоларни сўнгги нуқтасигача йўқ қилиб, ҳаётингизни гулзорга айлантира олган бўлардингиз. Жуфтингиз билан ҳар бир ишга қўл уришдан олдин албатта маслаҳатлашинг. “Эр-хотин— қўш ҳўкиз” деб бекорга айтишмаган.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 февралда бузоқ буржида таваллуд топганларнинг аксарияти одатий ишдан вақтинча юз буриб, қўшимча даромад келтирадиган ишларга муккасидан кетишлари мумкин. Моддий жиҳатдан бир ойлик режа тузиб қўйинг. Шунда худонинг берган куни молиявий муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлмайсиз. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ижобий ҳал этишда худбинлик керак бўлади. Лекин худбинликни ҳаддидан ошириб юборманг. Меъёрни билинг. Овқатланиш режимини бузманг. Ташқарига чиқаётганда, ҳавонинг авзойига қараб кийининг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун муҳаббатда ростакамига омадингиз келади. Муҳаббатда нимани орзулаган бўлсангиз, барчасига етасиз иншооллоҳ. Ижодкор бўлсангиз, кун давомида мухлис ва мухлисаларингиз сиз томон талпинишдан тийила олмай ҳалак бўлишади. Иш жойингизда ҳар бир топширилган юмушни шошилмасдан, сифатли қилиб адо этинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромадли иш, янги касб таклиф этишлари кутилади. Бундай лаҳзаларда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Соғлиғингизни ташқи хавфдан эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 феврал куни бардошни назорат қила олмай қийналишингиз мумкин. Бахт, бойлик ва муҳаббатга баравар эга чиқишни хоҳлай бошлайсиз. Тўғри, орзуга айб йўқ. Аммо сиз орзулагандек натижага эришиш учун ўта фаол бўлиш талаб этилади. Айниқса, пул масаласи чексиз ҳаракат ҳамда мустаҳкам ироданигина тан олади. Бошқачасига бўйсунмайди. Кечқурун жуфтингиз ёки яқин қариндошлар билан дўкон айланишингиз, ўзингиз ёқтирган буюмларни харид қилишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 феврал куни ишхонадаги юмушларни фақат мустақил тарзда, ўзгалар ёрдамига таянмаган ҳолда бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ишингизда унум йўқолади. Демак, пулсиз қолиб кетасиз. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз жондан тўйдира бошлайди. Кайфиятингизни бир пул қилади. Илож қанча, жуфтингиз билан бугун сира бир тўхтамга кела олмайсиз. Бундай вазиятларда ён беришдан бўлак иложингиз йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағрига кетинг-у, ёлғизликда мириқиб дам олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 февралда бошингизга қанча ташвиш ёғилмасин, муаммолар қанчалар мураккаб бўлмасин, барибир ўзингизни қўлга олинг. Миянгизни янги-янги ғоялар чулғаб турибди. Ўшаларни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатида бўлинг. Истасангиз, ўзингизга илҳом манбаи, маънавий кўмакчи излаб топинг. Қадам ташлашингиз енгиллашади. Пулларингиз исроф бўлмаслиги учун оилавий бюджетни қатъий режа асосида тузинг. Ана шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Асабларни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, профилактик амалларни ўз вақтида адо қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эмоция бўрони, туйғуларингиз яллиғланиши қалбингизга кучли оғриқ бермоқчи. Вазиятни кескинлаштирмоқчи. Сизни адо қилмоқчи. Хотиржамликни шиор қилиб олинг. Ёмонлар маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Бошингиздан ўтаётган ва ўтадиган ҳодисаларга асло ҳазил аралаш боқманг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилинг. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга хизмат сафари билан бориб келишингиз кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Афсуски, билиб-билмай арзимас нарсаларга катта пул сарфлаб қўйишингиз мумкин. Шундай экан, олдиндан бунинг тадоригини кўриб қўйинг. Харидларни амалга оширишда яқин дўстлардан бирини кўмакчи қилиб олинг. Бу сиз учун навбатдаги мактаб вазифасини бажаради. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Бу келгусида жиддий муносабатларга айланиши тайинга ўхшаб турибди. Саломатлигингиз масаласида ҳам алоҳида қайғуринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун руҳ ва тана орасида гармония пайдо бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш хусусида ҳам сезиларли ҳаракатларни содир этинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш жуда хайрли ва муваффақиятли кечади. Хоҳласангиз, ўтган яқинларингизни хотирланг, улар ҳақига дуолар ўқинг, енгил тортасиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сиз ўйлагандан ҳам омадлироқ кечади. Лекин сафарга шахсий машинангизда кетманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 февралда молия соҳасига ўта жиддий муносабатда бўлинг. Агар қимматли ва фойдали буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз, майда харидлардан воз кечинг. Атрофдагилар билан муносабатлар совуқлашмаслиги учун кайфиятингизни назоратда ушланг. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Бахтингизни берсин! Ўзингиз ҳақингизда пайдо бўладиган турли миш-мишларга эътибор берманг. Бу ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг чиркин иши. Бундан бўлак нарса эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Руҳий ҳолатингиз, мартабангиз ҳамда пул жамғармангиз масаласида яна бир бор бош қотиринг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг. Бу сизга фақат зиён етказади. Руҳни чиниқтириш, қўшимча билимлар олиш, спорт билан шуғулланиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун талабаликдаги дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Асабни эҳтиёт қилинг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 февралда билибми-билмайми, шошма-шошарлик натижасидами, хоҳиш, истакларингизни назоратдан қочиришингиз эҳтимоли бор. Агар шундай бўлиб чиқса, сиз ёмонлар даврасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингизга, дунёга реал назар билан боқинг. Ҳар бир ишда фаоллик кўрсатинг. Баъзилар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан азоб чекишлари кутилади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди