Аёлларнинг кийиниши, нутқи, сўзлашишига қараб қандай характерга эга эканлигини билиш мумкин. Ўтказилган қатор тадқиқотлардан келиб чиқиб, психологлар аёллар қандай оёқ кийими танлашларига қараб ҳам уларнинг қарашлари ва фазилатларини билиб олиш мумкин, деган хулосага келдилар. Демак, бу ҳақда қуйидагилар билан танишиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.
ПОШНАЛИ ТУФЛИ ЭГАЛАРИ
Рюмкасифат баланд пошнали оёқ кийим киядиган аёллар ҳамманинг эътиборини тортишни хуш кўради. Улар кўпинча бирон нарсага эришиш мақсадида аёллик латофати ва малоҳатидан фойдаланадилар. Бу тоифадагилар ўзларининг шахсий имкониятлари ва жозибадорликларига ҳаддан ташқари ишонадилар. Шунингдек, эркак кишилар уларни доимо иззат-икромда тутиши керак, деб ҳисоблайдилар. Шунга кўра, улар пойабзал танлашда қулайликлардан кўра кўпроқ модага эътиборни қаратадилар.
БОТИНКАСИФАТ ТУФЛИЛАР
Бу усулдаги туфлиларни ўзига қулай деб ҳисобловчи аёллар индамас, кўпинча фақат ўзини ўйлаб иш тутадилар. Улар ўзидан бошқаларга ишонишмайди. Бу характер соҳибалари нозик қалб эгалари ҳамдир ва кўпинча одамлар билан мулоқотда номутаносибликлардан азият чекади.
СПОРТ ПОЙАБЗАЛИ
Спорт пойабзаллари кийишни хуш кўрувчилар турли хил ғоялар ўйлаб топишга уста бўлади. Улар саёҳат қилишни яхши кўрадилар. Бир жойда узоқ ўтирсалар, маъюс бўлиб қоладилар. Кўпроқ дўстлари қуршовида бўлишни хоҳлайдилар. Уларнинг нуқтаи назарида нафақат, пойабзал кийишда, балки, умуман ҳаёт кечириш шароитлари қулай, осойишта бўлиши керак.
ЭНГ СЎНГГИ УРФДАГИ ТУФЛИЛАР
Сўнгги урфдаги пойабзал киядиган модапараст аёллар ҳаммадан ажралиб туришни ёқтирадилар. Улар: «Одамлар кийимга қараб муносабатда бўлади» деган фикрни маъқуллайдилар, ўзлари ҳам ана шу ақидага амал қиладилар. Ҳаётни фақат бўёқдор рангларда, ҳашамат, бекаму кўст яшаш тарзида тасаввур этадилар. Яхшигина лаёқатли бўлсалар-да, раҳбарлик қилишда уларга ғайрат ва шижоат етишмайди.
ПЛАТФОРМА УСЛУБИДАГИ ТУФЛИ
Бундан пойабзални танлаган аёллар кўпинча бирор нарсани ҳал қилишда хатоларга йўл қўядилар. Улар бирданига ҳамма нарсага эришишни истайдилар, лекин бунга эришиш мушкуллигини дилдан ҳис қилмайдилар. Улар тўғрисўз, ўзларига ишончлари қатъий, буйруқ бериш уларга хос хусусият. Шунинг учун кўпинча муваффақиятлардан бошлари айланиб қолади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди