ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Дуч келган одамга ички сирларингизни дастурхон қилавермаслигингиз тавсия қилинади. Чунки сиз сирингизни айтган одамлар орасида ҳасадгўйлар бўлиши тайин. Улар сизга қайсидир жиҳатдан зиён етказиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Келажак режаларингиз бир олам. Уларнинг ҳар бири унча-мунча режалар эмас, глобал режалардир. Аммо натижа шундай кечадики, сиз уларнинг биронтасини ҳам ҳақиқатга айлантира олмаслигингиз мумкин. Сабаби битта. Сиз ростдан ҳам келажакда ишларингиз ўнгидан келишини истасангиз, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Ҳеч кимдан ёрдам кутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 феврал куни пул масаласида инқирозга юз тутмаслик учун молиявий операцияни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўринг. Аммо операция ҳаддан ташқари мураккаблашмаслигига эътибор қаратинг. Бугунингизни оила, болалар тарбияси ва маданий тадбирларга бағишласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Саломатлигингизда муаммолар бўлса, куннинг иккинчи ярмида тиббий кўрикдан ўтиш ҳаракатига тушинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кечирасиз-у, кун давомида ўзингиз қачонлардир севган инсонни тасодифан учратиб қолишингиз мумкин. Шунинг учун бўлса керак, керагидан ортиқ ҳаяжонга тушасиз. Бу бажарадиган ишларингизга, тириклик учун курашда жиддий халал бериши турган гап. Қолаверса, оилангизда муаммолар бир талай. Уларни фақат хотиржам тортиш натижасида ижобий ҳал этса бўлади. Бугун уй таъмири, компьютер, кир ювиш машиналари таъмири ҳам сизга қараб турибди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 февралда биринчи қиладиган ишингиз тежамкорлик бўлиши лозим. Йўқса, кун мобайнида харидларни амалга ошираётиб ўзингиз сезмаган ҳолда пулингизнинг борини ишлатиб қўйишингиз мумкин. Алам қиладигани, баъзи маҳсулотларнинг муддати ўтганларини сотиб оласиз. Яқин қариндошлардан бири билан орангизда катта жанжал чиқиш эҳтимоли сезилмоқда. Босиқлик билан вазиятдан силлиқ чиқиб кетишга уриниб кўринг. Асабларни асранг!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржида туғилганлар у қадар катта бўлмаган моддий йўқотишлар, мартаба пастга шўнғиши каби ёқимсиз вазиятга дуч келишлари кутилади. Шахсий ҳаётингизда ҳам жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга аразлашиб қолишингиз хавфи бор. Барча ёқимсиз ҳолатларга одатда пул сабабчи бўлади. Шунинг учун моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Ана шунда ҳеч ким асабингизни бузмайди, юзингиз ёруғ, мартабангиз улуғ бўлади. Омадингизни берсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 феврал сизнинг кунингиз десак сира хато бўлмайди. Эрталабданоқ кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қалбингиз илҳом-у қувончга тўлиб-тошади. Кўплаб ишларингиз хамирдан қил суғургандек осон битиб, кечқурун албатта уларнинг мевасини пул кўринишида оласиз иншооллоҳ. Муҳаббатда бошингизга айтарли ташвиш тушмайди. Лекин бу масалада башорат қилиш бефойда. Вазият худонинг хоҳишига қараб белгиланади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликларини асрашлари шарт.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Танқидга қолмаслик, муваффақиятсизлик аламини тортмаслик учун бажарадиган юмушлар сифатига алоҳида эътибор қаратинг. Бугун ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Бундан ташқари, олис сафарга чиқиш, кўнгилочар тадбирларда иштирок этиш ёқимли кечади. Баъзилар обрўли ва бадавлат бир инсон билан танишиб қолишлари эҳтимолга яқин. У сизга ажойиб бир ишни таклиф этиши мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Худодан фақат яхшилик сўранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 феврал куни эрта тонгдан кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Баъзиларнинг қон босими кўтарилиши, асаб томирлар таранг тортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Буларнинг барига хонадонингизда сира кутилмаган, умуман кутилмайдиган “меҳмон”нинг пайдо бўлиши ёки кимдир қўнғироқ қилиб кўнгилсиз хабар етказиши сабаб бўлиши мумкин. Сиз бундай вазиятларда темпераментни, эмоцияни жиловлай билишингиз керак. Йўқса, касал бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайрининг иложи бўлса яна яхши.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунингиз нафақат омадли, балки жудаям омадли кечади. Сиз эрталабдан кечгача атрофдагиларнинг диққат марказида, омадлилар қаторида, ҳамиша омад етагида юрувчилар сафида бўласиз иншооллоҳ. Лекин талтайиб кетишингиз ҳам мумкин эмаслигини унутманг. Кўз тегиши мумкин. Кечқурун ўсал ётган қариндошингиздан хабар олишингиз кутилади. Айримлар олис сафарга жўнаб кетишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 феврал куни ҳар қандай масалада ҳам ўз фикрингиз, дунёқарашингиз борлигини атрофдагиларга исбот этасиз. Бу кун давомида ўнлаб муваффақиятли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин деганидир. Бироқ шахсий ҳаётда омадингиз келмаслиги мумкин. Жуфтингиз билан орангизда кўринмас қарама-қаршилик юзага келади. Иккингиз ҳам етакчиликка интила бошлайсиз. Бунинг оқибати эса жанжал билан тугаши тайин. Ўзингизни қўлга олинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталаб негадир ўзингизни яхши ҳис этмаслигингиз кутилади. Буни об-ҳавонинг ўзгарувчанлигига йўйманг ва зудлик билан врач назоратидан ўтинг. Ҳар қандай кўринишдаги сафардан воз кечинг. Бу саломатлигингизни баттар ёмонлаштиради. Кечқурун молиявий муаммоларингизни ижобий ҳал этишда бадавлат дўстлардан бири яқиндан кўмак беради. Бу кайфиятингизни кўтариб, эрталабки ҳолсизликларга барҳам берса ажаб эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 февралда турли ёлғонларга, ёқимсиз лаҳзаларга дуч келишингиз мумкин. Уларга қарши кураш жараёнида эса сизга ишлашда, яшашда тўсиқ вазифасини ўтаётганларни четга суришга муваффақ бўласиз. Айниқса, тижорат билан шуғулланувчиларга худо беради. Улар рақобатчиларнинг адабини бериб қўйишади. Оилада жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлса, ташвиш чекманг, бу муаммони ҳал қилишда дўстлардан бири ёрдам беради.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»