ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Яқин ўтмишда тузган режаларингиз бугун ҳақиқатга айланмоқчи. Бу сизга янги ишларни бошлаш учун замин яратади. Принципларга асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда кўзланган натижага албатта эришасиз иншооллоҳ. Кун давомида профессионал касбингизга алоқадор одамлар билан танишасиз. Улар таъсирида касбингизга нисбатан янада кучлироқ меҳрга эга бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Саломатлик ҳақида гап кетса, биринчи навбатда ошқозонингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 февралда куннинг биринчи ярми сал оғирроқ кечиши мумкин. Бироқ тушдан кейин ишда унум сезила бошлайди. Хаёлни бир нуқтага жамлаб, яқин ўтмишдаги ишлар якунини таҳлил қилиб, келажак режаларни тузинг. Бугун фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда тақдирнинг кутилмаган совғалари сизники бўлади. Ўтмишда йўл қўйган хатолардан тўғри хулоса ясанг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 феврал куни нафақат ўзингиз, балки ўзгалар ҳаётига ҳам гармония олиб киришга қодир бўласиз. Сергаклик, чархланган тафаккур сизга ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам осонлик билан чиқиб кетишда катта ёрдам беради. Ишхонадаги раҳбарлар шу хусусиятларингизни ҳисобга олиб зиммангизга қўшимча ишларни юклаб қўйиши мумкин. Бунинг мукофотини эса кечқурун албатта оласиз. Кечқурун кимдир қўнғироқ қилиб, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши кутилади, сергакроқ бўлинг!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Гарчи улар яқин қариндош бўлса-да, бировларнинг муаммосини бугунча елкангизга ортмоқламай туринг. Чунки ўзингизда ҳам муаммолар тиқилиб ётибди. Айниқса молиявий муаммоларни ортга суриб бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида бир-биридан ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Кечки пайт мартабангиз ва лавозимингиз ошишида катта ёрдам бериши мумкин бўлган одам билан танишасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 феврал куни тадбиркорларни учрашувлар, сафарлар ва фавқулодда қарорлар қабул қилиш каби амаллар кутиб туради. Бундай вазиятда хотиржамликка алоҳида эътибор беришингиз керак. Ҳақиқатни ўзгалардан изламанг, бу сизга кўнгилсизлик келтиради. Оилалилар зудлик билан рўзғор икир-чикирларини ўз бўйнига олиши лозим. Дўстлар билан биргаликда кўнгил ёзиш қочмайди. Кечқурун овқатланиш режимини бузманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қуришга улгурмаганлар куннинг биринчи ярмида романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Лекин бу учрашув сизга яхшилик келтирмайди. Шундай экан, учрашувдан қочиш тараддудини кўрганингиз маъқул. Бугун сершовқин давралар, режалаштирилмаган сафардан юз буринг. Башарти қариндошлар орасидан ҳақиқат қидиришни ихтиёр этган бўлсангиз, аввал уни ўзингиздан қидириб кўринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 февралда ижод кишиларининг омади келади. Шундай бир асар яратишлари кутилмоқдаки, бу юзлаб мухлислар олқишига сазовор бўлиши турган гап. Ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олинг ва савобга эгалик қилинг. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан суҳбатда дипломатияга алоҳида эътибор қаратишлари тавсия этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, асосан гуручли таомлар истеъмол қилишни эсда сақлаб қолинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз хавотирлар, ҳаяжонлар ва асабийликлардан иборат бўлиши мумкин. Анчадан бери гаплашмай қўйган одамлар фавқулодда келиб асабга тегадиган гапларни гапириши ҳам ҳақиқатга яқин. Айримлари телефон орқали сизни ранжитиш ҳаракатида бўлишади. Ишга ижодий ёндашишингиз унумдорлик ва барака ортишига сабабчи бўлади. Бировлардан асло ёрдам кутманг. Ўзингиздаги куч ва имкониятлар етарли.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 февралда яқин инсонингиз ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Шу нарса режаларингизни ўзгартириш, кўпини нолдан бошлашга мажбур қилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизга тинч яшашда халал берувчи воқеа-ҳодиса борки, барчасини йўқ қилинг. Кечқурун оилавий байрам уюштириш ёки жуфтингиз билан сайрга чиқиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Арзимас нарса туфайли асабийлашишдан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Молиявий аҳволингиз ўлда-жўлда, иш юриша қолмаслиги сизни ранжитишга улгурмайди. Куннинг бошланиш қисмида ажойиб бир хушхабар эшитасиз ва муаммоларни маълум муддатга унутасиз. Кун бўйи мусиқа тинглаш, ёқимли харидларни амалга ошириш хуш лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Кайфиятингизни яхши ушласангиз, иш ва шахсий ҳаётдаги барча муваффақиятлар сизники бўлади. Оила қурмаганлар ёши ўзидан анча катта бир инсон билан танишишлари, уни севиб қолишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 февралда ушалмас орзулар кетидан юришни бас қилсангиз яхши бўларди. Ундан кўра уй таъмири билан шуғулланинг. Соғлиғингизни мустаҳкамланг, иммунитетни кўтаринг. Агар ёғли, шўр таомлар, ширинликлардан воз кечсангиз, қон босимингиз меъёри космонавтларникидан сира кам бўлмайди. Саломатлигингиз ажойиб кўринишда бўлади. Ҳасадгўйларни кўриб қолсангиз, айланиб ўтинг. Уларнинг серзиён энергетикаси оёқдан олиши ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўта сергак ва эътиборли бўлинг. Шунда омад сиздан юз ўгирмайди. Стресс ва хавотирли лаҳзалардан сизни оиладаги яқинларингиз асраб туради. Тижоратчи бўлсангиз, бугун мўмай даромаддан умид қилаверинг. Оёқ, бош ва бел оғришини даволашда бугун сизга фақат халқона усуллар ёрдам бера олади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»