21:59 / 26.02.2018
10 052

Мунажжимлар башорати: 27 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 27 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизнинг ҳаётингизда хавотирли лаҳзалар кўзга ташланиши кутилмоқда. Агар хотиржамликни устун қўйсангиз, ақл билан иш тутсангиз, хавотирли лаҳзалар сизни йўлдан чалғита олмайди. Куннинг иккинчи ярмида асосан молиявий масалалар билан шуғулланишингиз кутилади. Шубҳасиз, бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Лекин парҳез тутиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Парҳез сизга фойда бермайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 феврал куни сиз омад, муваффақиятлар денгизида суза бошлайсиз. Таниш-билишлар, дўстлар, яқинларингизнинг сизга нисбатан ҳурмат ва иззати бирмунча ошганига гувоҳ бўласиз. Буларнинг барчаси сизга аъло кайфият ҳадя этади. Турли кўринишдаги харидлар, муҳим учрашувлар, шахсий бизнесни бошлаш бугун муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз безовта қилмайди. Фақат ҳавонинг авзойига қараб кийинишга эътибор қаратсангиз бас. Кечқурун қўшнилардан бири ғийбатингизни қилиб юргани қулоғингизга чалиниши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 февралда бўлар-бўлмас харидларга қўл уришдан сақланинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Асосий куч ва имкониятларингиз ўзгалар муаммоларини ҳал этиш учун сарфланади. Асосийси, ҳаётга, ҳодисаларга реал кўз билан боқсангиз, хаёлпарастлик осмонида сайр қилмасангиз бас. Ишларингиз албатта бароридан келади. Муҳаббатда бугун ақл сира шарт эмас. Яхшиси, ўзингизни сал телбага солволинг. Шу нарса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз мустаҳкам тортишида асқотиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун фақат ўз манфаатларингиз йўлида елиб-югуришингизни маслаҳат беришмоқда. Бошқаларнинг муаммоларини деб ўзингиздан воз кечиб қўйманг. Ҳали олдинда қиладиган ишларингиз жуда кўп. Уларни уддаламай туриб молиявий аҳволингизни яхшилай олмайсиз. Шахсий ҳаётда қўпол хатога йўл қўйишдан сақланинг. Жуфтингизни йўриғингизга юрғазишга уринаверманг, бу жудолик келтириб қўймасин тағин. Ошқозон ва буйракларни эҳтиётланг. Уларга эътибор сусайса, саломатлигингизда жиддий муаммо юзага келиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 февралда ҳамма нарсага тайёр туринг. Тадбиркор бўлсангиз, лицензия, ҳайдовчи бўлсангиз, ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиш, жарималарни гўё арзимас, қисқа муддатли ёқимсиз лаҳза деб тасаввур қилинг. Буларнинг барчасини енгиб ўтиш учун эса бардош зарур бўлади. Уйни кенгайтириш, машина сотиб олиш ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, ҳали вақт бор. Уй таъмирини бўлса, бугундан қолдирмаслигингиз керак. Олис сафарга отланиш бугун муваффақият келтирмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун тақдирдан сира ҳам нолиманг. Майли, у сизга бошқаларга нисбатан камроқ бахт, омад, қувонч улашаётган бўлса-да, барибир шукр қилинг. Худойим шукрли бандаларини севади. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ижобий ҳал бўлмаса-да, қора қозон қайнашдан тўхтамайди иншооллоҳ. Бугун зинҳор бировлардан қарз ола кўрманг. Тўланиш палласи аянчли кечиши мумкин. Сурункали хасталикдан азоб чекаётганлар об-ҳавонинг авзойи билан ҳисоблашишларига тўғри келади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 феврал куни меҳнатсеварлигингиз сабабли профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишда ўзингиз мўлжаллагандан ҳам кўпроқ зафар қучасиз. Ҳатто, мағрурланиб ҳам кетишингиз мумкин. Майли-да, баъзида мағрурланиб туриш зиён қилмайди. Тадбиркорлар, тижоратчилар рақобатчилари билан мулойим оҳангда гаплашишлари, уларнинг сўзларини эринмасдан тинглашингиз талаб этилади. Бу ҳам сизнинг порлоқ келажагингиз учун хизмат қилса ажабмас. Шахсий ҳаётда эса айримлар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши кутилади. Вақтида бу жанжалга нуқта қўймасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Муҳаббатда ўта камтарлик зарур бўлади. Эҳтиросларни жиловланг. Азиз инсонингизга кўпроқ меҳр беринг. Рашк деган ярамас атамани асло тилингизга кўчира кўрманг. Бу икки севишганни хароб қилишдан бошқасига ярамайди. Кечқурун бош оғриғи, ҳолсизлик, шамоллаш кабилар сизни безовта қила бошлаши мумкин. Дарров врач чақиришга шошилманг. Илож топсангиз, малинали чой ичинг. Малинали қайноқ чой аҳволингизни яхшилайди. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 февралда негадир болалигингизга қайтгингиз кела бошлайди. Ўзингизни билиб-билмай болаларча тута бошлайсиз. Қарангки, бу ҳам худонинг қудрати-да. Сизни олдинда катта жанжаллар, кўнгилсизликлар кутиб турган бўлади-ю, булардан сизни ўша болалигингиз асраб қолади. Аммо буни муҳаббатда қўллай кўрманг. Муҳаббат катталарча муносабатлар тарафдори. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлардан қочинг, шахсий машинангизда кўчага чиқманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун нимаики ишга қўл урманг, фақат тафаккурга қулоқ тутинг. Қалб садоси ёрдам бера олмайди. Тўғри, романтика, кўнгил ёзиш, хаёлот денгизида сузиш жуда ёқимли. Лекин бугун катталарча иш тутишингизга тўғри келади. Агар ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳар жабҳада муваффақият, ғалаба сизники бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларингиздан кимдир асабингизга ўйнаши кутилади. Кечқурун илиқ ванна қабул қилишни эсдан чиқарманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 феврал куни тушга яқин янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Бу танишув ҳаётингизни 180 даражага ўзгартириб юбориши кутилади. Албатта яхшиликка. Имкониятлардан ортиғини талаб қила бошлаганингизда ҳам асл қиёфангизни йўқотманг. Молиявий масалада муваффақият қозонасиз. Миллиардерга айланмассиз-у, бироқ чўнтагингиз пулсиз ҳам қолмайди. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Тушларингиз тотли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунга ўзингизча ҳеч кимнинг хаёлида йўқ нарсаларни ўйлаб топишдан тийилинг. Ишда муаммо кўзга ташланмайди. Оқим билан ёнма-ён оқишда давом этасиз. Муҳаббатда сизга фақат дарвишона ҳаракатлар, таваккал қарорлар ёрдам беради. Кечқурун қариндошлардан бири билан жиддий суҳбат кутади. Ҳар қанақасига бу суҳбат жанжалга айланиб кетишидан сақланинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?