ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз хайрли кечади. Фақат ёрдамга муҳтожларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватласангизгина у хайрли кечади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, шошма-шошарликдан сақланинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ ҳужжатларни имзолашда хато қилишга ҳаққингиз йўқ. Тадбиркор бўлсангиз, шартномалар, келишувларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Акс ҳолда бир кун келиб пулдан ҳам, ҳамкорлардан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 февралда нафақат бировлар, ҳатто, ўзингизга ҳам бирор масалада ваъда бера кўрманг. Сабаби бугун берилган ваъдаларни ўз вақтида адо эта олмайсиз. Саломатликка лоқайд муносабатда бўлманг. Бу келгусида жиддий хасталикларга сабаб бўлиши турган гап. Айниқса, мигрен ва юрак оғриғидан азоб чекиб кўрган бўлсангиз, соғлиқни мустаҳкамлаш бобида жуда сергак бўлишингиз лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферадаги магнит бўронларидан мутахассислар маслаҳати бўйича сақланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун юлдузлар тадбиркорларнинг куни туғишини башорат қилган. Сиз ўта фойдали шартлашувга имзо чекишингиз керак бўлади. Бундай имкониятни қўлдан чиқарманг. Шу шартлашув баҳонасида дунё бозорига чиқишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Баъзилар ишхонадаги ҳамкасби билан ишқий саргузаштлар бошлаш арафасида турган бўлиши мумкин. Лекин бу роман яхшиликка олиб келмайди. Эҳтирос-у, меҳрга тўлиб-тошишингиз мумкин, аммо садоқат бўлмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 февралда тақдир сизни турли вазиятларда қолишга мажбур этиши кутилади. Лекин сиздаги ирода кучи барча тўсиқларни енгиб ўтишга етади. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан илиқ муносабатлар кутилмоқда. Муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун уни сайру саёҳатга таклиф этсангиз ҳам зиён қилмасди. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун фақат оила даврасида дам олинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ижодий ва шахсий масаладаги ишларингиз бароридан келади. Сизга ҳамиша ёрдам қўлини чўзиб келганларга сиз ҳам бугун мурувват кўрсатинг. Токи қарз қиёматга қолмайдиган бўлсин. Тежамкорликка эътибор қаратмасангиз, пулсиз қолиб кетишингиз мумкин. Кечқурун оила қурмаганлар янги танишувларни бошдан кечиришади. Бу романтик учрашувга айланиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Шу кунларда магнит бўронлари қутургандан қутурмоқда. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзлари билан доимо дориларини олиб юришлари тавсия этилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 феврал куни эрталабданоқ олдингизда шу қадар қулай имконият эшиклари очиладики, ишчан кайфиятга тушиб қолганингизни ўзингиз ҳам пайқамай қоласиз. Бугун тадбиркорларга янги фойдали шартномалар тузиш, бошқаларга билим олиш хайрли ва муваффақиятли кечади. Неки мақсадни кўзласангиз, бугун сўзсиз уддалайсиз. Ташаббускорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикдан азобланаётганлар саломатликларини кун бўйи қатъий назорат остида ушласинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар сизга бугун учун режалаштирилган ишларни, жумладан, шартномалар тузиш, сафарга чиқиш кабиларни бошқа кунга қолдиришингизни маслаҳат беради. Яқинлар билан қизиқарли суҳбатлар уюштириш бугун жуда хайрли кечади. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Об-ҳавонинг авзойига қараб кийининг. Шу баҳонада соғлиғингиз ҳам мустаҳкамланса ажаб эмас. Ортингиздан кимлардир мағзава ағдараётганидан хабар топасиз. Сукут сақланг ва сукутнинг кўмагида ғалаба қозонинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 февралда атрофдагиларнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Уларни танқид остига олманг, ёмонламанг. Уларга нисбатан қўполликларни содир этманг. Руҳий ҳолатни мустаҳкам тутувчи дорилар ичинг. Машқларни бажаринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи биродарларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари ҳақиқатга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Ухлашга ётишингиздан олдин сизга эски қадрдонлардан бири қўнғироқ қилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ўзингиз учун қизиқарли бўлган ишларнигина амалга оширишингиз тавсия қилинади. Зерикарли ишлар нафақат сизни даромаддан маҳрум этиши, балки соғлиғингизга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Вақт топсангиз, оилавий тарзда тоғ ён бағирларига дам олиш учун кетишингиз, олис сафарга отланишингиз ҳам зиён қилмайди. Хуллас, кун бўйи бир жойда узоқ ўтириб қолмасангиз бас. Муҳаббатда сиздан бахтлиси, эҳтирослиси бўлмайди. Омадингизни берсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 февралда илгари кимлар билан жанжаллашган, сен-менга борган, жанжаллашган бўлсангиз, биринчи бўлиб узр сўранг ва ярашиш ҳаракатида бўлинг. Хайрия мақсадларига йўналтирилган тадбирлар муваффақиятли ва ёқимли кечади. Башарти бу соҳада ўз режаларингиз бўлса, дўстлар кўмагида уларни ҳақиқатга айлантиришингиз ҳам мумкин. Кечқурун фақат соғлиқ ҳақида қайғуринг. Бошқа нарсаларнинг барчаси нисбий.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ақлий меҳнат билан банд дўстларимиз ҳамкасбларга ҳақиқий профессионал эканликларини, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган салоҳиятини намойиш этсалар нур устига аъло нур бўларди. Сафарга чиқиш, муҳим ҳужжатларни имзолаш, тадбиркорлар учун фойдали шартномаларга имзо қўйиш хайрли ва омадли кечади. Жуфтингиздан аразлаб юрмаслик учун ўзингиз биринчи бўлиб муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида қадам ташланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 феврал куни илгари сира тил топа олмаганлар билан бугун яқин бўлишга ҳаракат қилсангиз бўлади. Олдиндан режани пухта тузмаганлар молиявий муаммоларни ҳал этишда тўсиқларга дуч келишлари мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Кўча таомидан юз буринг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»