22:41 / 02.03.2018
8 100

Мунажжимлар башорати: 3 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 3 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар жабҳада йўқотишларга юз тутдириши мумкин бўлган хаёл ва мавжудликлардан қочинг. Фақат ҳақиқатни тан олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оиласизлар бугун муҳаббатдан фақат ёлғон ва фириб кўришлари мумкин. Шунинг учун бу туйғуга нисбатан муносабат ва қарашларни ўзгартирмасангиз бўлмайди. Кечқурун худонинг қудрати билан молиявий мукаммалликка эришасиз. Бу миқдор сиз ўйлаганча кўп бўлмаслиги мумкин, аммо қора қозон қайнамасдан қолмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 мартда кунингиз хайрли ва қувончли ўтиши кутилади. Ҳатто, осмондаги қора булутлар ҳам кайфиятингизни буза олмайди иншооллоҳ. Мақсадлар сари шу қадар шитоб ва ишонч билан олға интиласизки, сизга ҳасад қилганларга сичқоннинг ини минг танга бўлади. Муҳаббатда романтикага алоҳида эътибор қаратинг. Тўғри, сиз реалистсиз, лекин баъзида феъл-атворни яхшилик учун ўзгартириб туриш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун олис сафарга чиқиш хайрли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ниятларга осонликча эриша олмаслигингиз мумкин. Лекин барибир имкониятларингиз бир талай. Агар энергетикангизни тўғри йўналиш бўйича сарфлай билсангиз, тоғларни толқон қилишга қодирсиз. Ишга ижодий ёндашинг, имкон бўлса, буни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммолар ҳам сиз хоҳлаганча осон ва муваффақиятли ҳал бўлади. Фақат тақдирнинг инъомига шукр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан юз буринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 март куни омадингиз кулиб боқади. Шундай ажойиб тарзда куладики, пул-у муҳаббат масаласида бирдек зафар қучасиз. Сиздан бахтлиси, бойи бўлмайди иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингиз ҳам ёқимли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз жуфтингиз ва яқинларингиз учун ҳамма нарсага тайёр турасиз. Қандай бахт! Бугун режалаштирилган жарроҳлик амалиётлари бахтсизлик келтиради. Ҳасадгўйлар таъқибидан қочинг. Миш-мишларга ишонманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзгаларнинг камчилик, хатоларини қидириб вақт ўтказгандан кўра, ўз ички дунёнгизни назардан ўтказинг. Агар нуқсонлар кўзга ташланса, уларни йўқ қилиш пайида бўлинг. Ҳамкасбларни асло танқид остига олманг. Акс ҳолда душманларингиз яна биттага кўпайиши ҳеч гап эмас. Кун давомида сафарлар, мажлислар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш каби амалларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингиз эътиборини янада кучлироқ қозониш ниятингиз бўлса, иллюзияга кенг йўл беринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 мартда сиз учун моддий рағбат олиш йўлида биронта ҳам имкон қолмаслиги хавф солмоқда. Бунга ҳар куни амалга оширадиган ишларингиз, кун давомида ишлаб вақт ўтказадиган офисингиздан нолийверишингиз сабаб бўлиши мумкин. Лекин муҳаббатда кутилмаган совғаларнинг кўпи ва хўби сизники. Улар орасига шу қадар шўнғийсизки, молиявий аҳволни яхшилаш зарурлиги ҳам ёдингиздан чиқиб кетиши турган гап. Аммо кечқурун барибир эслайсиз ва муаммони ижобий ҳал этасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка чалинганлар кун бўйи саломатликларини назорат этсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун жондан азиз инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуриш учун вақтингиз етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Шу баҳонада орангизда пайдо бўлиб қолаётган муаммоларни бартараф этиб ҳам оласиз. Ишхонадаги бажарган юмушларингиз раҳбариятга ёқиб тушмаслиги мумкин. Шунинг натижасида танқидларни эшитишингизга тўғри келади. Айримлар сизни нопрофессионалликда ҳам айблаши ҳеч гапмас. Бироқ бундан ранжишингиз ноўрин. Аксинча, сизга танқидларнинг барчаси мактаб вазифасини ўташи лозим. Яқинларингизни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 мартда бирдан бойиб қолишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Бу воқеа ўзингиз топган қўшимча даромадли иш туфайли содир бўлади. Оиласиз бўлсангиз, шахсий ҳаётда вақтни беҳуда ўтказманг. Ўзингизга ёққан инсон қалбини забт этиш ниятингиз борми, ҳаракатингизни қилинг. Куннинг иккинчи ярмида жодугарлар, фирибгарлардан эҳтиётингизни қилинг. Ҳатто, кўз қараши ёмонликдан дарак бераётганлар билан ҳам суҳбатлашманг. Овқатни танлаб-танлаб истеъмол қилинг. Шунда соғлиғингизга путур етмайди. Қон-қардошларнинг кўнглига қаранг, уларга ҳар жиҳатдан кўмак беринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тадбиркорлар бугун янги шартномалар тузиш, битимлар имзолаш ниятида бўлсалар, ҳушёрликни қўлдан бермасликлари тавсия қилинади. Ҳамкорлар орасида номардлари бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳужжатлар масаласида эҳтиёткор ва зийрак туринг. Пессимистик кайфиятдан халос бўлмаётган чиқсангиз, таваккал қилинг-у, табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетинг. Бугун сизга спортнинг фаол турлари ва кўнгилочар тадбирлар фойдали кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
3 март куни оила ва мартаба ўртасида қолиб кетишингиз кутилади. Сиздан уларнинг бирини танлаш талаб қилинади. Аммо танлаш жуда мушкул. Иккаласи ҳам керак ва қимматли. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Яқинларингизнинг юриш-туриши билан қизиқинг. Агар улар сиз тарафингизда бўлса, шунга амин бўлсангиз, демак, бахтиёрсиз. Акси бўлиб чиқса, ўзингизни четга олинг-да, қадрдон хаёлларингиз денгизига шўнғинг. Яратгандан ёруғлик тиланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталабдан руҳий ҳолатингизни тартибга келтириб олмасангиз бўлмайди. Руҳий тушкунлик сизни қийнай бошлаяпти. Бу кун бўйи ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга жиддий халал беради. Омаддан юз ўгиришга ундайвериб жонингизни қийнайди. Атрофдагилар билан мулоқотда бир чимдимгина ҳазил-мутойибадан фойдаланиб кўринг. Вазият, муҳит, ҳолат албатта ўзгаради. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Саломатлигингизга жиддий ёндашинг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригидан ўтишга эринманг. Бахтингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
3 мартда оилангиз олдидаги муқаддас бурчингизни адо этишингиз лозим бўлади. Бунинг учун сизга сабр ва матонат зарур бўлади. Ишни ҳам қисқа муддатга йиғиштиринг. Яқинларингиз сизнинг меҳрингиз, эътиборингизга муштоқлигини унутманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ёши улуғ қондошлар яқиндан кўмак беради. Киссадаги пулдан хавотирланманг. Бу пуллар кейинги маошгача бемалол етади. Баракасини берсин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 3 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?