22:53 / 03.03.2018
7 596

Хотиржам уйқуга кетишнинг 6 усули

Хотиржам уйқуга кетишнинг 6 усули
Уйқу маданиятини болалик давридан билиш муҳим. Бироқ ота-оналар кечки овқатни соат 21:00 да тайёрлашса, боланинг кўзига уйқу келадими? Шу боис аввало уларнинг ўзлари фарзандларига ўрнак бўлиши керак.

Уйқуга тайёргарлик. Уйқу олдидан кундузги ташвиш ва хавотирларни унутган маъқул. Мияни телевизор кўриш, турли интенсив жисмоний босимлар билан тўлдирманг.

Ошқозонга ачининг. «Тўлдирилган» ошқозон уйқуга дўст бўла олмайди. Уйқу олдидан кофе, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки чекиш тавсия этилмайди.

Релакс. Уйқу тунда илиқ ванна қабул қилган, нафас машқларини бажарган, сокин мусиқа тинглаган инсонларга тезроқ «ўз бағрини» очади.

Машқлар бажариш. Жисмоний машқлар антистресс вазифасини ўтайди. Қолаверса, соат 17:00 дан 20:00 гача сайр қилиш ҳам жуда фойдали. Бироқ ухлашдан 2 соат аввал машқларни тўхтатиш лозим.

Қулай уйқу. Унга эга бўлиш учун яхши ётоқ, тўшак, ёстиқ, ётоқдаги ҳарорат, шовқин ва ёруғлик — барчаси кўнгилдагидек бўлиши керак.

Режимга риоя қилинг. Вақтида ухлаб, вақтида уйғонинг, ҳатто дам олиш кунлари ҳам. Чунки режимга риоя қилмаслик оқибатида уйқу бузилади, бу эса организмга салбий таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотиржам уйқуга кетишнинг 6 усули