ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, тириклик давом этаверади, шундай эмасми? Шундай экан, сиз ҳам эрталабданоқ шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда соғлом фикр ҳамда бардошни ёрдамга чорлашингиз керак бўлади. Хушомад ва сохта мақтовлар асирига айланиб қолишдан сақланинг. Молиявий масалада бироз кайфиятингиз тушиши мумкин. Бу муаммони ижобий ҳал этишда бадавлат дўстлардан бирининг ёрдами зарур бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 март куни кайфиятингиз ёмон бўлмайди. Романтикани хоҳлай бошлайсиз. Баҳор таъсири бўлса керак-да, суйган инсонингиз билан биргаликдаги суҳбатингиз шу қадар қизиб кетадики, ишга кеч қоласиз. Тадбиркор бўлсангиз, ёлғон ва чув тушишлардан эҳтиёт бўлинг. Агар анчадан бери ҳамкорлар билан иш юзасидан дангал гаплашиб олишни ният қилган бўлсангиз, бугун фурсат етди. Суҳбатни ортга сурманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 мартда молиявий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Қимматбаҳо буюмларни бемалол харид қилаверсангиз бўлади. Кимлардир тушга қадар бозор-ўчар билан банд бўлиши мумкин. Катта бозорларда юришга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Киссавурлар кармонингизни шилиб қўйишидан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини жиддий назорат қилишлари зарур. Баъзилар атмосферада давом этаётган магнит бўронлари таъсирида қон босим кўтарилиши ва ошқозон оғриғи туфайли безовта бўлишлари мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Гарчи ортида катта пул турган бўлса ҳам янги, бирда-яримда уддалаб кўрмаган ишга қўл уриб қўйманг. Омадга эришишни истасангиз, қўлингиздан келадиган ишларни топинг ва даромад қилинг. Муҳаббатда иккита йўл қаршисида турибсиз. Ё руҳий барқарорлик, сокинлик, илиқ муносабатлар. Иккинчиси эса жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилиб асабийлашиш. Ўзингиз танланг. Башарти қай бирини танлашни билмаётган бўлсангиз, дўстларга мурожаат этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 март куни ёқимсиз бир вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор. Шунинг натижасида киссангиздаги бор пулингиз совурилиши кутилади. Бугун дўстлар билан ўзаро муносабатларга яна бир бор ойдинлик киритиб олинг. Чунки уларнинг бири сизга ҳасад кўзи билан боқади. Шошилмасангиз, тез орада сизни боши берк кўчада қолдириб кетиши ҳеч гап эмас. Кечки пайт шахсий иш билан бошқа шаҳарга бориб келишингиз мумкин. Овқатланиш масаласида режимга ва меъёрга амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун ҳақиқатга айланиши мушкул ниятлар қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Кейин ўзингиз афсусланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Агар бугун омад кулиши мумкин бўлса, у ҳам шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Атрофдагилар билан муносабатларда реал ҳолатларга асосланинг. Гапларингизга ёлғон аралаштирманг. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида дам олинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронлари хавфидан келиб чиққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 мартда кайфиятингизда тушкунлик ҳолати ҳукм суради. Атрофдагилар билан асло баҳсга киришманг. Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Оила қурмаганлар кун давомида янги танишувни бошдан ўтказиб, кейинчалик романтика пайдо бўлиши учун замин яратилади. Фақат янги танишингиз билан суҳбатда эмоцияни бошқара олишингиз тавсия қилинади. Овқатни танлаб-танлаб енг. Жигар, ошқозон ва бошни авайланг. Уларда муаммо пайдо қиладиган ҳаракатлар содир этишдан сақланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Баъзилар ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакиласи билан хуфиёна учрашув ташкил этиш ҳаракатида бўлишлари мумкин. Шунинг дастидан бажариладиган зарур ишлар ҳам аросатда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Эсда тутинг, яқин инсонга хиёнат албатта бир кун сизни бош эгишга мажбур этади. Кундузи оилавий тарзда истироҳат боғларида сайр қилиш, саломатликни тиклаш масаласида муолажалар олиш омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун янги ҳамкор изламанг, янги шартнома имзоламанг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 март куни биринчи қиладиган ишингиз жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўлиши керак. Оила қурмаган йигитлар танлаганига айнан бугун муҳаббат изҳор этишлари, у инсоннинг қўлини сўрашлари, тўйни тезлатишлари зарур. Тушга қадар ташкил этиладиган сафар муваффақият келтиради. Лекин шахсий машинангизда йўлга чиқманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмонга келишлари мумкин. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ўзингиздан ёши улуғ, ҳар жабҳада тажрибаси кўпроқ одамларга бирор масалада ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу оқибатда жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Қиладиган ишларингизга ижодий ёндашинг. Шунда ижобий натижасини кўрасиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда танаффуслар қилишингизга тўғри келади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Бунинг учун ҳар куни меъёрида мевалар истеъмол қилишингиз тавсия этилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 март куни шахсий ҳаётда ишлар бошингиздан ошиб-тошади. Илож топсангиз, қариндошларни ҳам бу ишга жалб этишингиз мумкин. Бир ўзингиз кечга қадар уддалаб тугата олмаслигингиз эҳтимолга яқин. Қўшимча даромадли иш қидириш, малака ошириш, билим олиш бугун хайрли ва ёқимли кечади. Лекин барча ҳаракатларни қатъий режа асосид амалга оширинг. Кечқурун сизни қўшнилардан кимдир меҳмонга таклиф этиши кутилмоқда. Зарарли одатлардан нарироқ бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар келгусида мартабангизни салкам Эверест чўққисига чиқариб қўйиши мумкин бўлган иш учраб қолса, дарров шу ишни бажаришга киришинг. Оилада қариндошлар кўнглини овлаш, кимнидир юпатиш, кўнглини кўтариш билан банд бўласиз. Жуфтингизга ҳам яхши маънода руҳий таъсир ўтказиш ҳақида ўйлаб кўринг. Мабодо олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Омадингизни берсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди