23:45 / 04.03.2018
15 557

Мунажжимлар башорати: Жадий (22 декабрь-20 январь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?

Мунажжимлар башорати: Жадий (22 декабрь-20 январь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?
Умумий башорат
“Ит” йили “Жадий”лар учун кутилганидек омадли, самарали йил бўлади. Кўзлаган натижаларга эришиш учун албатта бироз тер тўкишга ҳам тўғри келади. “Жадий”лар меҳнатдан қочмайдиган бурж вакиллари бўлганликлари учун ҳам мазкур масала уларга муаммо туғдирмайди. Маблағ топишнинг янги йўлларини излаш “Жа­дий”­лар учун мушкул кечмайди. Фикру хаёли шу масалага йўналтирилгани боис доим ҳам яқин­ларига етарлича эътиборли бўлишолмайди. Улар ишнинг кўзини билганликлари боис юқори натижа ҳамроҳ бўлади. Бироқ ишга муккангиздан кетганингиз натижасида кучли чарчоқ, асабийлик, иштаҳасизлик, уйқусизликка дуч келишингиз мумкин. Тўғри шифохонага йўл олмаслик учун ишда ҳам, муносабатларда ҳам меъёрни унутманг. Зеро, барча маблағни йиғиб, соғлиқни эса сотиб ололмайсиз. Уйқу ва дам олиш вақтини аниқ белгилаб олинг. Йўл-йўлакай тартибсиз овқатланишга ҳам чек қўйинг. Йўқса, ошқозон-ичак йўллари хасталигига чалиниб, ортиқча вазн муаммосига дуч келасиз. Вазиятни ўнглаш эса қийин кечади. Натижада кимдир қатъий парҳез, бошқалар тренажёр залига боғланиб қолади.

Кузда “Жадий”ларда қўшимча таълим олиш истаги туғилади. Натижада мўмай даромад билан карьера “зинапоя”ларидан шахтамлик билан юқорилашади. Ҳатто қўшимча иш ҳам топиб, моддий аҳволини яхшилай олишнинг уддасидан чиқишади. “Жадий”лар худди ўзига бўлгани сингари қўл остидаги ишчиларга ҳам талабчан. Доим олға интилишни хуш кўрувчи “Жадий”ларнинг қаттиққўллигини атрофдагиларнинг бари ҳам қабул қила олмайди. Натижада зиддиятли ва­зи­ят­лар юзага келиши ҳам ҳеч гапмас. Бироқ бу тушунмовчиликни дастурхон атрофидаги байрамона муҳит изга солади.

Ёлғиз “Жадий”лар учун ҳам “Ит” йили талайгина қувончли онларни тақдим этади. Демак, ташвишга ҳожат йўқ, барча режаларингиз режалигича қолиб кетмайди. Қишга яқин энг муҳим истагингизни амалдаги натижаси сизни ўйлантира бошлайди. Аниқроғи, орзуингиздагидек инсонни излашга киришасиз ва йилни ўзингиз истаганингиздек романтик онлар билан якунлайсиз.

Оилали “Жадий”лар эса самарали меҳнатдан сўнг ҳақли равишда таътилга чиқиб, оилавий дам олишга йўл олишади. Оила даврасида ўтган дамларингиз 2018 йилдаги энг унутилмас онлар сифатида хотира “китоб”ингиздан алоҳида ўрин эгаллайди.

ШАХСИЙ ҲАЁТ
Ёлғиз “Жадий”лар ўз жуфтини излашга шу қадар киришиб кетишадики, ҳар учрашувда “шу тақдиримми?” деган саволга жавоб топиш қийин кечади. Изланишлари бесамар кетганидан ранжишади.

Йилнинг иккинчи ярмида эса оила қуриш масаласига қатъият билан ёндашишади. Бироқ аввал муносабатларда хуш­муомала бўлиш кераклиги ҳақида жиддий фикр юритинг. Йўқса манманлик билан кўзлаган натижангизга эриша олмайсиз. Феъл-атворингизни яхши томонга ўзгартира олсангиз, ёзда орзуингиздаги инсонни учрата оласиз. Бахтингиз учун одатларингизни ўзгартириш қийин кечмаса керак?!

Оилали “Жадий”лар жуфтидан кўра кўпроқ фарзандларига эътиборли бўлишади. Бироқ яхши-ёмон кунингизда сизга тиргак бўладиган қадрли инсонингизни ҳам унутманг! Шахсий ҳаётдаги романтикани сақлаб қолиш учун сиздан кўп нарса талаб этилмайди. Аёлга ҳам, эркакка ҳам биргина эътиборнинг ўзи кифоя. Шунингдек, ўзингизга бўлган эътибор ҳақида ҳам унутманг! Кийимга қараб кутиб олиб, ақлга қараб кузатишлари ёдингиздадир. Кўркам кўринишга эга бўлиш учун спорт заллари, гўзаллик салонларига тез-тез бориб туришни канда қилмасангиз, натижа сиз кутгандан-да тезроқ бўй кўрсатади.

2018 йилда турли байрам ва яқинлар давраси ҳам сизсиз ўтмайди.

САЛОМАТЛИК
“Жадий”лар жисмоний ҳолатига жид­дий қарайдиган бурж вакилларидан бири. Касалликнинг илк аломатларини сезишлари билан дарҳол даволанишга киришади. Соғлиги ёмонлашганда қан­ча­лик эътиборли бўлишмасин, хатоларга йўл қўйишади. Аниқроғи, ёғли, углеводларга бой таом­ларни кўп миқдорда истеъмол қилишади. Натижада ортиқча вазн ва ҳазм қилиш муаммоларига дуч келишади. Шифокор назоратидан ташқари қатъий парҳез тутиб, таомномангизни кўриб чиқишингиз лозим.

Ноябрь ва декабрда тери хасталиклари, аллергия билан боғлиқ хасталиклар безовта қилиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокорга учрашингиз шарт! 2018 йилда асабийлашиш, ҳамма нарсага куюнавериш одатингизни ташлашни тавсия қиламиз. Йўқса, бу ҳолатдан чиқиб кетишингиз қийин кечади. Иммунитетингизни мустаҳкамлаш учун спортнинг сузиш тури билан шуғулланиш, тоғ ён-бағирларида ҳордиқ чиқариш ҳам яхши натижа беради. Шунда соғлигингизда ҳам, кайфиятингизда ҳам муаммо бўлмайди. Доим юзингизда табассум бўлсин, муҳими, юракдан кулиш. Унутманг, яхши кайфият юқумли бўлади, атрофдагиларга ҳам қувонч улашинг!

КАРЬЕРА
Карьера борасида 2018 йил у қадар омадли бўлмайди. Гап уларнинг моддий ҳолатида эмас. “Жа­дий”­лар мақсадига эришиш йўлида исталган тўсиқни босиб ўтишади. Натижада ҳамкасбларини ранжитиб қўйишлари ҳеч гапмас. Охир-оқибат танлашдан ўзга чорангиз қолмайди. Ё ҳамкасблар билан муносабатларни изга соласиз ва иш жойин­гизда қоласиз ёки бошқа иш излайсиз.

Февраль ва март ойларида молиявий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмайди. Шу боис оилавий харажатларингизни аниқ режалаб олинг ва ундан бир қадам ҳам оғишманг.

АЁЛ “ЖАДИЙ”ЛАР УЧУН
Нозик хилқат вакиллари ҳам ишда юқори натижага эришиш истагида ҳаракат қилишади. Улар тенгсиз меҳнатсеварлар. Аёл “Жадий”лар тартибли бўлганликлари боис уларга масъулиятли ва раҳбарлик ишларини ишониб топширишади. Аёл “Жадий”ларнинг бу хислат­ларига ҳатто қарши жинс вакиллари ҳам ҳасад билан қарашади.

Муҳаббат бобида аёл “Жадий”лар худди эркак­лар сингари ўзларига керакли эътиборнигина қабул қилишади. Аёл “Жадий”лар йил давомида асосий эътиборини оила, айниқса фарзандларига қаратишлари лозим. Йил ўрталарига бориб, уй, соғлиқни тиклаш билан боғлиқ йирик харажатлар кутилмоқда. Маблағ борасида қийинчиликларга дуч келмаслик учун тинимсиз тер тўкишингизга тўғри келади.

Баҳор келиши билан иссиқ ўлкаларга саёҳат уюштиришади. Яхши дам, меҳнатга ҳамдам бўлади. Истаклари йўлида сезиларли харажатни ҳам писанд қилишмайди.

ЭРКАК “ЖАДИЙ”ЛАР УЧУН
2018 йилда эркак “Жадий”лар максимал даражада уддабурон бўлишади. Уларнинг бу олғирликлари йилнинг иккинчи ярмида ўз натижасини бериб, моддий ҳолати барқарорлашади. Тез-тез ишдан бош кўтариб, оила-аъзоларингиз, яқинлар, дўстлар билан бир дастурхон атрофида йиғилиб, кўтаринки кайфиятни таъминлашни ҳам унутманг.

Оила қурмаган “Жадий”лар учун “Ит” йили севги борасида ҳам омадли бўлади. Йиллар давомида хаёлингизда шаклланган идеалингиз қаршингиздан чиқади. Илиқ муносабатлар шубҳасиз мустаҳкам ришталарни боғланишига замин бўлади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: Жадий (22 декабрь-20 январь) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?