29 205
Мунажжимлар башорати: Далв (21 январь – 19 февраль) буржи вакиллари учун 2018 йил қандай кечади?
Умумий башорат
Далв буржи остида туғилганларнинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати — улар доим аъло кайфиятда юришади. Биринчи кўрган одам билан ҳам тез тил топишиб кетиш уларга муаммо туғдирмайди. Улар табиатдан ташкилотчи бўлиб, ижодий ишларни яхши бажара олишгани учун биринчилик, сардорликка бўлган қизиқиш кучли. Дўстлар даврасида эътибор марказида бўлишади ва дастурхон тўри уларники. Оддий кунни ҳам байрамга айлантириш улар учун ҳеч гапмас. “Далв”лар учун 2018 йилнинг ҳар куни байрамона кайфиятда ўтиши ваъда қилинмоқда. Аммо ўзингиздаги “креатив” ғояларни амалга оширишда шошқалоқликка йўл қўйманг. Ўйламай босилган қадам, яхшигина молиявий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун йил давомида эҳтиёткор бўлганингиз маъқул.
Юқорида айтганимиздек, “Далв”лар учун жамоа бўлиб ишлашдан кўра, ўз иқтидорини мустақил тарзда кўрсата олиш жуда муҳим. 2018 йил офис ёки бирор-бир корхонада ишлайдиган “Далв”лардан кўра, ўзининг шахсий ишини очганларга омадлироқ келишини алоҳида таъкидлаш лозим. Шундай экан, анчадан буён режалаштириб юрган бизнес режангизни ҳаётга тадбиқ этиш вақти келди. Фақат бунда пухтароқ ёндашувда бўлишни унутманг.
Қишнинг совуқ ва қорли кунлари улар учун ўзгача қувончли ўтади. Бу мавсумда улар ўзларининг молиявий аҳволларини анча ўнглаб олишлари мумкин. Ишлаб топилган пулни шошмасдан, ақл билан ишлатиш тавсия этилади. Анчадан буён режалаштириб қўйган ишларингизни амалга оширинг, яқинларингизни хурсанд қилишни ҳам унутманг!
ШАХСИЙ ҲАЁТ
“Далв”лар табиатан жуда оилапарвар бўлишади. Оила аъзолари ва яқинлари учун доим ҳамма нарсага тайёр туришлари эса таҳсинга лойиқ. 2018 йилда ҳам шундай давом этинг, иш билан бўлиб оила иккинчи даражага тушиб қолишининг олдини олганингиз маъқул. Йилнинг иккинчи ярмида оила аъзоларингизга эътиборли бўлишни тавсия этамиз. Дам олиш кунларини бирга ўтказиш, байрам кунларида тақдим этилган кичик совғалар ҳам муносабатларни ижобий томонга ўзгартиришига сабаб бўлиши мумкин.
Сиздаги харизматик феъл-атвор бошқаларнинг эътибор марказида бўлади. Фақат бунда биргина маслаҳат, муносабатларда нафақат ўзингизни, балки бошқаларнинг ҳам қизиқишларини инобатга олинг. Ахир ҳар бир ишда икки томоннинг ҳам хоҳиш-истакларига қулоқ тутиш шарт. Қиш ойларида янги танишувларга тайёр туринг. Ўзингиз кутмаган пайтда бўладиган учрашув келажакдаги тақдирингизни ҳал қилиши мумкин. Аммо кетма-кет янги танишувлар ичида ўз одамингизни топиш осон бўлмайди. Қўл силташга шошманг, 2018 йил шахсий ҳаётингизда янги варақ очилиши кутилмоқда. Шундай экан, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингиздаги самимийлик ва қувноқликни сақлаб қолинг.
Ёз мавсуми ҳам “сюрприз”ларга бой. Шундай бўлса ҳам ён-атрофингиздаги воқеаларга бефарқ бўлмаганингиз маъқул. Бу даврда ҳамкасб ва дўстларингиз билан ўртангизда оддий тушунмовчилик туфайли жанжал келиб чиқиши мумкин. Бундай вазиятда хотиржамлик сизга ёрдам беради.
САЛОМАТЛИК
“Далв”лар ўзларининг соғлиқларига жуда бефарқ қарашади. Ҳаётнинг барча ташвишлари, ишдаги муаммолар, инсон саломатлиги олдида ҳеч гап эмас. Биринчи ўринда ўзингизни севиб, йил бошиданоқ мутахассис кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни олишга ҳаракат қилинг.
Йилнинг иккинчи ярмида эса ёмон одатларингиздан воз кечишга уриниб кўринг. Масалан, тамаки маҳсулотларини чекиш ёки спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиш зарар эканини яхшироқ англаб етинг. Акс ҳолда, улар оқибатида жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин. Ҳаддан ташқари жисмоний зўриқишлардан ҳам узоқроқ юринг.
КАРЬЕРА
“Ит” йилида бирор-бир муваффақиятга эришиш учун яхши танишларни ишга солишга тўғри келади. Яқинлар, дўстларингиз билан қилинган ҳамкорлик мўмайгина даромад келтириши мумкин. Таклифларни яхшилаб ўйлаб чиқинг. Ёз мавсумида сизни катта зафарлар кутмоқда. Жамоа олдида сизга қаратилган мақтов гаплардан руҳланиб режалаштирган йирик ишларни ўзингиз амалга оширасиз. Аммо бир хилликдан чарчаган, янги ишда ўзини синаб кўрмоқчи бўлганларни ҳам омад ёлғизлатиб қўймайди. Юқорида таъкидлаганимиздек “Далв”лар учун биринчилик ўта муҳим. Шунинг учун ҳам ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, зиммангиздаги ишни адо эта олишингизни исботлайсиз.
Янги соҳада ўқиш, малака ошириш каби ишларни режалаштирган “Далв”ларга ҳам омад кулиб боқади. Талаба бўлиш орзусида юрган “Далв” абитуриентлар, 2018 йилда марра сизники, ҳаракат ва изланишдан сира тўхтаманг.
АЁЛ “ДАЛВ”ЛАР УЧУН
Турмуш қурмаган аёл “Далв”ларинг кириб келаётган йилга режалаштирган асосий мақсади — муҳаббат! Улар ҳамма нарсадан муҳим бўлган бу туйғу учун бошқа нарсалардан воз кечишлари ҳам мумкин. Қалб эгасини учратишдан аввал биринчи навбатда ўзингиздаги салбий жиҳатлардан воз кечишингиз лозим. Вазиятларга муаммо сифатида эмас, оддий назар билан қарашга ўрганинг. Талабларни камайтириб, инсонларни борича қабул қилмоғингиз керак.
Ҳаётингиздаги муаммолар қаттиқ чарчаш ёки ақлий зўриқиш оқибатида келиб чиқади. Демак, кўнглингиз истагандек дам олишга ҳаракат қилинг. Ҳамма нарсани унутиб, севимли машғулотларингиз билан шуғулланиш асаб тизимини тинчлантиришда ёрдам беради.
2018 йилнинг иккинчи ярмида анчадан буён ўйлаб юрган режаларингизни амалга ошириш имконияти туғилади. Ана шунда қийин танловлардан бири — иш ёки оилани танлашга тўғри келади. Аёл “Далв”лар ўткир зеҳни ва мушоҳада қила олишлари билан эътиборлидирлар. Танловни тўғри амалга оширишда қалбга қулоқ тутиш кераклигини ҳам унутманг!
ЭРКАК “ДАЛВ”ЛАР УЧУН
2018 — “Ит” йили эркак “Далв”лар учун жуда омадли келади. Улар ҳаётдаги ҳар бир вазифаларини астойдил, ўзлари истагандек бажара олишади. Оилада меҳрибон турмуш ўртоқ ва ота, ишда эса тенги йўқ ходим ёки раҳбар сифатида тилга олинади.
Аммо шундай бўлса ҳам, йилнинг иккинчи ярмида яқинларига кўпроқ эътибор беришлари лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Бу билан ишдаги муҳим вазифалар кейинги даражага тушиб қолади-ку, деб хавотирланманг. Ҳар бир инсон учун оила ва яқинлари биринчи ўринда эканини ёдда тутишингиз лозим.
Бу йил эркак “Далв”лар учун анча сермаҳсул келиши кутилмоқда фақат бунинг учун йил соҳибининг меҳнаткашлигини ўзингизга сингдиришингиз лозим бўлади. “Ит” йили ўзи каби садоқатли ва меҳнатсеварларни яхшигина сийлаши мумкин.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?