ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз камтарона тарзда ўтиши кутилмоқда. Буни кун давомида майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингизда ҳам кузатиш мумкин. Молиявий муаммолар сизни кун давомида овора қилиши кутилади. Саломатлигингиз сал қалқиши кузатилади. Врачга мурожаат этганингиз дуруст. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Бунинг ўрнига романтик лаҳзаларни ихтиёр этинг, ёки китоб мутолаа қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 мартда сиз кутган оламшумул ҳодисалар содир бўлмайди. Шундай экан, омаднинг каттасини ҳам кутиб овора бўлманг. Атрофдагилар билан муносабатларда муаммо туғилмайди. Фақат ўзингиз таниганларнинг айримлари асабингизни бузишга уриниб кўриши мумкин. Лекин ниятига ета олмайди. Яқиндагина бўлғуси жуфтини топганларни бугун кечқурун романтик лаҳзалар кутиб қолади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, бугун эҳтиросли, ёрқин лаҳзалар кузатилмаслиги мумкин. Аммо стресс ҳолатларини ҳам бошдан кечирмайсиз. Янги танишувлардан нарироқ бўлинг. Бу сизни депрессиягача олиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Хаёлга эрк берманг. Жуда илож топа олмасангиз, қандайдир қизиқарли машғулотларга мурожаат этиб, чалғишга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 март куни кайфиятингиз сиз истагандек зўр бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли глобал аҳамиятга эга ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Акс ҳолда турли даражадаги кўнгилсизликларга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Эртаклардаги каби ажойиб ҳолатлар ҳақида ўйланг, орзуланг, ёки табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Шундагина кайфиятингизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади, ишларингиз ҳам шунга қараб олдинга силжийди иншооллоҳ.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан руҳий оламингизга алоҳида эътибор қаратишингиз тавсия этилади. Катта пул кетидан қувиш фикрини нари ҳайданг. Бу сизга фақат нохуш ҳолатларнигина ҳадя этади. Чекиш, спиртли ичимлик истеъмоли, ёғли таомлардан воз кечинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлишига йўл қўйманг. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиш ва севимли инсонингиз билан суҳбатлашиш ёқимли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 мартда эрталаб анча бурун хотирангизга жойлаб қўйган янги ғоялар ҳақиқатга айланиш палласига киради. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Ортиқча муаммолар туғилиб тинчингизни бузмайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтика денгизига шўнғиб, ҳаётидаги энг ёрқин лаҳзалардан бирини бошдан ўтказишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталабданоқ эмоциянгиз жунбушга келиши кутилади. Бу яхши маънодаги туйғулар бўлгани сабабли кайфиятингизда кўтаринкилик кўзга ташланади. Кун давомида ҳам молиявий, ҳам рўзғордаги муаммолар ўз ечимини топиб сизни яна мамнун этади. Агар олис сафарга отлансангиз, ёнингизга шерик олишни унутманг. Йўл азобини бир ўзингиз ёлғизликда бартараф эта олмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 март куни биринчи қиладиган ишингиз овқатланиш тартибига амал қилишдан иборат бўлиши лозим. Акс ҳолда ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши, касалхонага тушиб қолишингиз мумкин. Атрофдагилар билан мулоқотда принциплардан воз кечинг. Муҳаббатда росмана драматик ҳолатни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Оила қурмаганларнинг айримлари яқиндагина танишган инсон билан ҳозирданоқ жанжаллаша бошлашлари кузатилади. Мулойимроқ бўлинг!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Илгари асабингизга тегадиган ишларга яна бир бор қайтишингизга тўғри келяпти. Аммо бу гал асабни жиловда ушланг. Минусга тушиб қолмаслик учун ҳар қандай юмушни жамоавий тарзда амалга оширинг. Кийимлар ва ташқи кўринишига жиддий ўзгартириш киритиш истагида бўлган қиз-жувонлар муваффақиятга эришишади. Бу масалада сизга етук мутахассислар ёрдамга шошилишади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 мартда шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳодисаларни сунъий равишда бошқарувингиз остига олинг. Барчаси яхшилик учун хизмат қилишига эришиш ҳаракатида бўлинг. Муносабатларда қатъийликдан нарироқ бўлинг. Муҳаббатда эса жуфтингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлишингиз керак. Бунинг учун ўйлаб топиладиган баҳоналар тўлиб ётибди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сизга пул келадиган янги манбани ваъда қилишган. Бу сизга эртакдек туюлиши мумкин, бироқ ҳақиқатлигини кейин билиб оласиз. Тўғри, сиз ҳам енг шимариб астойдил меҳнат қилишингиз зарур. Меҳнат сизга омад ва муваффақият, шоҳона ҳаёт ҳадя этади. Шахсий ҳаётингиздан кўнглингиз тўқ бўлиши учун тез-тез жуфтингиз билан қўнғироқлашиб туришингиз лозим бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 март куни шахсий ҳаётингизда баъзи тушунмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Айримлар яқин дўсти билан бирга бизнес қилишни хоҳлаб қолиши мумкин. Бу фикрдан қайтинг, оқибатда катта пул йўқотишлари сизни таъқиб эта бошлаши эҳтимолга яқин. Кун давомида йўл-йўлакай рўзғор икир-чикирларини ҳам битириб боришингиз талаб этилади. Кечқурун бошқа уйга кўчиш ёки уй таъмирини бошлаш омадли кечади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?