23:40 / 10.03.2018
10 127

Мунажжимлар башорати: 11 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 11 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрталабдан амалга оширадиган ҳар қандай кўринишдаги ишлар сизга фақат мўмай даромад олиб келиши кутилмоқда. Ҳатто киприк қоқишга улгурмайсиз. Катмонингиз пулга тўлади. Шахсий ҳаётда сўнгги сўзни ўзингиз айтишга сира уринманг. Ҳаёт қандай бўлса, шундайлигича қолдира туринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз ҳаётида азалий орзуларидан бири ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўлишлари мумкин. Кечқурун оила қуришга улгурмаган укаларимизни ёрқин учрашув кутиб туради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 мартда шахсий ҳаётингиз ва ташқи кўринишингизда жиддий ўзгариш ясаш фикридан йироқ бўлинг. Ҳар бир воқеа-ҳодисага жуда эҳтиёткорлик билан яқинлаша келинг. Акс ҳолда кайфиятингиз ва энергетикангизга путур етиши турган гап. Агар ёрдам сўрасангиз, қариндошлар, яқинларингиз сизни ҳар жиҳатдан албатта қўллаб-қувватлашади. Муҳаббатда ўта мағрурлик ҳам жуфтингиз ва бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёлғонлардан жабр кўриш хавфи яқинлашганини сезсангиз, ура солиб қочинг. Ҳақиқий мард инсонлар худди шундай йўл тутишади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 март куни вақтингиз меҳмон кутиш ва меҳмонга бориш билан ўтиши кутилмоқда. Шунинг учун уйда ҳам бу ҳодисага тайёргарлик кўриб қўяверинг. Тадбиркорларга рақобатчилар билан суҳбатни жуда қисқа ташкил этиш тавсия қилинади. Жуфтингизни билиб-билмай, ноҳақ танқид қилиб қўйишдан сақланинг. Бу хонадонингизга совуқчилик тушириши мумкин. Саломатлик масаласида ҳам сергакликни қўлдан берманг. Шамоллаш аломатлари сезилдими, дарҳол чорасини кўринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Ишхонангизда бажарадиган юмушларингиз ўз мевасини бермай қолмайди. Бундан ташқари, тушга қадар сизга қўшимча даромад келтирувчи қизиқарли ишларни таклиф этишлари эҳтимолдан холи эмас. Агар мақсадга етишда мўлжални аниқ ола билсангиз, марра сизники. Муҳаббатда оиласи йўқларга яқин дўстлардан бири фойдали маслаҳат беради. Бу маслаҳатни қулоққа олсангиз, кам бўлмайсиз. Бахт албатта сизни қидириб келиши тайин, ишонинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 мартда катта масштабли ишларнинг мазасини қочириш учун куч ҳам, имконият ҳам сизда етарли бўлади. Фақат хоҳиш бўлса бас. Тўғри, кун давомида баъзи орзулар орзулигича қолиб кетиши ҳам мумкин. Лекин бу ҳам сизни олға қадам ташлашдан воз кечтира олмайди. Мартабани ошириш масаласида чуқурроқ ўйлаб, мулоҳаза қилгандан кейингина ҳаракатлар содир этишни бошланг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Худо бераридан қисмасин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оилангиз даврасида шахсий фикрларингиз тўғрилиги, сиз ҳақлигингизни исботлашга тўғри келса, бу ишни ҳақиқий дипломатларча амалга оширинг. Акс ҳолда ёши улуғ қондошлар сизни нотўғри тушуниб қўйишлари ва оқибатда жанжаллар юзага келиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бирининг сотқинлигига гувоҳ бўласиз. Шубҳасиз, бу сизга оғир зарба бўлади. На илож, ҳозирги кунда ўнг кўз чап кўзга ошно тутинмаслиги тўғрига ўхшайди. Бу ҳам сизга келгусида мактаб вазифасини ўтаса ажабмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлиги ҳақида қаттиқроқ қайғуришлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 март куни сизни нафақат сафарлар ва муҳим учрашувлар, балки романтика ҳам интиқ кутади. Лекин оиласи борлар бу романтикадан умид қилмасинлар. Чунки романтика фақат оиласизларга ярашади. Оилалилар учун ҳам машғулот йўқ эмас. Саломатликларини мустаҳкамлаш пайида бўлсинлар. Овқатланишда меъёрни билинг, режимга амал қилинг, спорт билан шуғулланинг, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Эртароқ ухлашга ётишга ҳаракат қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Орамизда қолсин-у, бировга чурқ этманг. Хуллас, бугун ишхонангиздаги раҳбар ниманидир ваъда қилса, ишонманг, ваъдасида турмайди. Шахсий ҳаётда аразлашишлар, хафагарчиликларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Ҳаёт шунақа нотекис-да, ранжиманг, муҳаббатда хурсанд қиладиган воқеалар содир бўлади. Барча хафақонликларни унутасиз. Агар оила қурмаган бўлсангиз, бугун тўй кунини белгилаш палласини ҳам бошдан кечиришингиз афсона эмас. Бахтингизни берсин! Ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олишни ҳам унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 март куни олис сафарга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Бугун бу сафар сизга кўнгилсизликдан бошқа нарсани ҳадя этмайди. Оиладаги майда-чуйда муаммоларни бугундан қолдирмай бартараф этишингиз керак бўлади. Бундан ташқари, баъзи қариндошлар билан ўртадаги меҳр-оқибат узоқ-узоқларга кетиб қолганга ўхшайди. Шуни жойига келтириб қўйинг, афсусланмайсиз. Кечқурун жуфтингиз билан тоза ҳавода сайр қилинг. Ҳар тарафлама завқ оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Анчадан бери меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, бугуноқ ариза ёзинг. Баҳор ҳавоси олис мамлакатларга саёҳат қилишингизда ишончли ҳамроҳ вазифасини ўтай олади. Молиявий масалада олдин қарздорликлардан қутулишга ҳаракат қилинг. Шундан кейингина мўмай даромад ҳақида ўйласангиз ярашади. Кечқурун янги ва сердаромад ишларни таклиф этишлари кутилади. Ажабланарлиси, шуларнинг дастидан бугун кечқурун уйқусизликка дуч келишингиз мумкин. Саломатлигингизни, асабларни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 мартда ишда астойдил енг шимариб зиммангиздаги вазифаларни уддалашга киришинг. Агар дам олиш кунингиз бўлса, унда ҳам бекор ўтиришингиз яхши эмас. Шахсий муаммоларни ижобий ҳал этиш билан шуғуллансангиз, фойдадан холи бўлмайди. Уларнинг биронтасини ҳам бошқа кунга қолдира кўрманг. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз қувонса арзирли ҳолатда. Демак, дўкон айланиб зарур харидларни амалга ошираверсангиз бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун балиқ буржида таваллуд топганлар кўпчиликнинг диққат марказида бўлишади. Уйда таъмир ишлари билан машғул бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда эса барча нарсаларни борича қолдиринг. Айримлар варикоз, бош оғриғидан азият чекишлари кутилади. Душанбада врач кўригига бормасангиз бўлмайди шекилли. Соғлиқни асрамасангиз, орзу ҳам, эзгу ниятлар ҳам шундайлигича қолиб кетаверади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 11 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?