ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун хаёлингизга янги лойиҳа устида ишлаш ғояси келиб қолади-ю, шу баҳонада ишхонангиздаги раҳбарга ўзингизни кўрсатиш ҳаракатига тушишингиз мумкин. Бу мўмай даромад кўриш ва истеъдодингизни барчага кўз-кўз қилиш учун ўйлаб топилган яхши усул бўлиб қолса ажабмас. Шахсий ҳаётда ҳам оиласи йўқлар танлаганига худди шундай йўллар билан ўзини кўрсатиши лозим. Бусиз бахт қасрини қуриш муддати яна чўзилиши ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида эҳтиёткорликни қўлдан бермасинлар. Тани-жонингиз саломат бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 мартда йўлингизга арзимас муаммолар кўндаланг бўлиши кутилади. Лекин сиз уларни қаҳрамонона бартараф эта оласиз. Муаммоларни ҳал этишда сизга қайсарлик одатингиз катта ёрдам бериши мумкин. Муҳаббатда ҳам шу одат сизга омад олиб келишга шай туради. Ортга чекинманг. Дангаллик билан бўлғуси бахтингизни романтик учрашувга таклиф этсангиз ҳам зиён бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедингиз бўлса, велосипедда учинг, жами мушаклар ишга тушиб, жисмоний ҳолатингиз янада яхшиланиш палласига киради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 март куни келажак базасига эга бўлиш йўлида анчагина ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Бу масалада сизга тажрибали, очиқ кўнгилли инсонлар бажонидил маслаҳатлар беришади иншооллоҳ. Атрофдагилар билан мулоқотда кўпроқ ён беришга эътибор қаратинг, кам бўлмайсиз. Айниқса, сизга ҳурмат билан муносабат юритадиганларнинг кўнглини билиб-билмай оғритиб қўймаслигингиз тавсия қилинади. Баъзи ҳолларда бу катта жанжалга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Хотиржамлигингиз абадий бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сиз асосан спорт ва фаоллик талаб қилувчи ўйинларга эътибор қаратишингиз зарур бўлади. Спортзалга бориб бир муддат севимли спорт турларингиз билан шуғуллансангиз, нафақат саломатлик тиклана боради, балки кайфиятингиз яхшиланиб, ишларингиз бароридан кела бошлайди. Моддий жиҳатдан бадавлат инсонлардан бири сизга ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Керак бўлса, илтимос қилинг, иш битса бўлди-да!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 март куни куннинг қаҳрамониман деб ҳисоблайверсангиз бўлади. Ҳар қандай ишга қўл урсангиз ҳам омад сиз тарафда бўлишини юлдузлар башорат қилган. Чўчиётган бўлсангиз, ёнингизга ўзингиз ишонган дўстлардан бирини олишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Муҳаббатда оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам фақат бахт, омад кулиб боқади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Эртароқ ухлашга ётинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабдан ҳам руҳан, ҳам жисман сергак, тетик бўласиз ва бу бажарадиган ишларингизда ўз сўзини айтмай қолмайди. Агар ҳамкасблар орасида ўзингизга нисбатан тажрибалироқлардан маслаҳатлар олсангиз, яна яхши бўлади. Бугун дўстларнинг ҳеч бири билан баҳсга киришманг. Жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш масаласида оддийдан мураккабга қараб ҳаракатланинг. Ўзингизни ва яқинларингизни ғийбат-у, ҳасадлардан ҳимоя қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 март сиз учун анча оғир кечиши кутилади. Аммо қизиқарли ҳодисаларга ҳам бой бўлади. Ўзингиз нима билан машғул бўлсангиз, ўша юмушдан ёки машғулотдан адолат қидиринг, албатта топасиз. Қариндошлар билан муносабатда кичик хафагарчиликлар юзага келиши мумкин. Бу вазиятдан босиқлик билан, сукут сақлаган ҳолда чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Киссангиз пулга тўла бўлади. Омадингизни берсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Пул масаласида жуда эҳтиёт бўлинг. Бу кун бўйи қиладиган харидларингиз билан боғлиқ. Дўконда кўзингизга нима яхши кўринса, сотиб олаверсангиз, кисса қуриб қолади. Кейин-чи? Кейин қарз қидиришингизга тўғри келади. Худо асрасин! Бироқ саломатликдан пулни аяманг. Куннинг иккинчи ярмида илож топиб тиббий кўрикдан ўтиб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинганлар об-ҳавонинг авзойи билан ҳисоблашиб яшашларига тўғри келади. Тани-жонингиз соғ бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 март куни сизни бир қатор кутилмаган ҳодисалар қарши олиши мумкин. Уларнинг аксарияти сиз учун кутилмаган совға вазифасини ўташи аниқ бўлсин ишқилиб. Муҳаббатда бугун иллюзия ҳамроҳингиз бўлади. Асабийлашишлар, ишончсизлик, хафақонлик, зарда ва миннатли лаҳзалардан йироқ бўласиз. Оила қуришга улгурмаганлардан кимдир илгари сира эътибор бермаган инсон билан танишиши ва бу танишув келгусида муҳаббатга айланиши кутилади. Бахтингизни берсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Афсус, бугунги кунингиз харажатлар кўплиги, даромадлар камлиги билан сизга терс бурилиши мумкин. Шунинг натижасида кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ортга суринг. Бундай кайфият билан саёҳатга чиқиш сизга хурсандчилик ҳадя этмайди. Иш орасида оилавий муаммоларни ҳам ижобий ҳал эта боришга ҳаракат қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, узоқ муддатли шартномаларга асло имзо чекманг. Уларнинг охири вой бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 мартда жуда фойдали бир иш бошлашингиз эҳтимоли бор. Бу иш баҳор охирида сиз кутгандан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Олдини олинг. Зарур бўлса, тиббий кўрикдан ўтинг. Ана шунда хотиржам бўласиз, ишлашда давом этасиз, киссангиздан пул аримайди. Кечқурун овқатланиш меъёрини бузиб қўйманг. Кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Куннинг биринчи ярмида яқин келажакда фойдаси тегиши мумкин бўлган одамлар билан учрашиб танишасиз. Улар билан хафалашиб қолмасликка алоҳида эътибор қаратинг. Тушдан кейин қўшимча даромад келтирадиган ишларни таклиф қилишлари мумкин. Рози бўлинг. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар ҳақида хушхабар эшитасиз. Баъзи дўстларимиз хонадонида меҳмон кутишлари ҳам ҳақиқатга яқин.
Манба: hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»