ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Минусда қолиб кетмаслик учун бугун молиявий масалага янада эътиборлироқ бўлинг. Агар олдингизда жуда тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган ишлар турган бўлса, уларни режасиз ҳам амалга оширишга киришаверинг. Оилангизда бугун сизнинг етакчилигингиз иш бериш эҳтимоли бор. Гарчи шу кунга қадар яқин инсонингиз етакчи бўла олишингизга шубҳа назари билан боққан бўлса, бугун албатта бу фикрларидан ўзи афсусланади. Кечқурун соғлиғингизга ҳам эътибор қаратиб қўйишингиз тавсия қилинади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 мартда иш жойингизда зиммангизга қандай вазифа юкланмасин, мардона турган ҳолда вазифангизни бажаришга киришинг. Ташаббускор бўлинг, бу ҳамкасблар қаршисида обрўйингизни яна бир поғона юқорига кўтариб қўйиши аниқ. Илож топсангиз оммавий тадбирлар ташкил этинг. Бу ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади. Кечқурун ҳамкасблардан бири билан телефон орқали баҳслашиб қолишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ўзга шаҳар ёки мамлакатдан ташриф буюрган инсонлар билан учрашиб танишишингиз кутилади. Бу қайсидир мажлис, тадбирлар доирасида кечиши мумкин. Молиявий муаммолардан кун бўйи фақат чанг, аниқроғи, олтин қиёфасидаги чанг қолади. Сизни яна омад қучади. Ёлғиз, ҳали оила қуришга улгурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётини йўлга солиш учун янги имкониятларга эга бўлиши ҳақиқатга яқин. Сиз романтик учрашувни бошдан кечирасиз. Бахтингизни берсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 март куни сиз жондан севадиган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Аммо буни яқин кишингизга айтиш учун шошилманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақти, соати бўлади. Молиявий масалада омадга эришасиз. Фақат йирик харидлардан тийилиб туринг. Тадбиркор бўлсангиз, кун давомида яна бир шоҳобча очиб, бизнесни кенгайтириш имкониятига эгасиз. Баракасини берсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан бор куч ва имкониятларингизни бир жойга жамлаш, ана ундан кейин иш бошлашингиз тавсия қилинади. Шундагина ишларингиз бароридан келади, йўлингизга кўндаланг бўладиган тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтасиз. Оиладаги муаммоларни ҳам шундайлигича қолдириб бўлмайди. Кечқурун бироз дўстлар билан бирга ҳамсуҳбат бўлинг, дам олинг. Лекин зарарли одатларга қайтишни ўйламанг. Ташламаган бўлсангиз, 15 март бундай одатлардан воз кечиш учун қулай кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 мартда дўкон айланиш деган хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Харидларни қилишга қиласиз, аммо кейин афсус чека бошлайсиз. Моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши мумкин. Башарти яқин келажакда уй сотиб олиш ёки олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Ишхонадаги ҳамкасбларга ишонинг, улар билан бамаслаҳат иш тутинг. Кечқурун спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатлик гарови эканини унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишларингиз бирин-кетин ўнгидан кела бошласа, талтайиб кетмаслигингиз керак. Аксинча, камтаргина бўлиб, бировга чурқ этмай ишлашда давом этаверинг. Молиявий муаммоларни ҳал этиш жараёнида жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Муҳаббатда эса ҳеч қандай хато кузатилмайди. Ҳаммаси жойида бўлади. Фақат оиласизлар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйишдан сақлансинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 март куни эрталабданоқ ўзингизни ҳорғин, ланж ҳис эта бошлайсиз. Миянгиз ҳам жуда чарчаган каби ҳеч нарсани илғаш, фикрлашдан анча йироқдек туюлади. Лекин бугун жисмоний иш билан шуғулланишингиз керак. Буни ортга суриб бўлмайди. Жисмоний меҳнат нафақат соғлиқ, балки мия фаолияти яхшиланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш осон ва хайрли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунингизни оила аъзоларингиз билан бирга ўтказинг. Табиат қўйнига чиқиб дам олинг, сайр қилинг, қизиқарли мавзуларда баҳслашинг. Бир сўз билан айтганда, дам олинг. Бундай лаҳзаларни қадрлашингиз лозим. Миллионлаб доллар қарз беришни ваъда қилган бўлса-да, дўстлардан ёрдам кутманг. Умуман, қарзга ботишингиз яхшиликка олиб келмайди. Борига шукр қилинг. Кечқурун овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 март куни ҳатто майда-чуйда юмушларни ҳам кўздан қочирманг. Раҳбарлар атайин сизга майда юмушларни топширади. Шу йўл билан профессионаллигингизни яна бир бор текшириб кўришни ният қилишган. Тақдир сизни муҳаббатда росманасига синовдан ўтказиши мумкин. Оила қурмаганлар кечга қадар шаҳар, қишлоқ айланиб бўлғуси жуфтини излайди. Ранжитиб қўйган бўлса, юпатиш йўлларини қидиради. Хавотирга ўрин йўқ, ҳаммаси яхши бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз енгил кечмайди. Иш оғир, зўриқишлар етарли, аммо ёрдам ҳеч қаердан келмайди. Ўз кучингизга ишонишга мажбур бўласиз. Ишхонада ҳамкасбларни танқид остига олманг. Жанжал келиб чиқиши мумкин. Уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш учун 15 март жуда қулай кечади. Эски гиналарни унутиш ҳам руҳан енгиллик ҳадя этади. Кечқурун жуфтингиз билан бирга тоза ҳавода сайр қилинг. Ёлғончи, ғийбатчиларнинг яқинига ҳам борманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 мартда атрофдагилар билан жанжаллашишдан қочинг. Чунки бу жанжалларда сизни айбдор қилиб қўйишлари мумкин. Ҳатто, энг яқин дўстлар ҳам бу масалада чув тушириши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда ҳазиллардан унумли фойдаланинг. Оиласиз бўлсангиз ҳам ҳазил сизга ижобий натижаларни беради. Таваккалчиликдан нари бўлинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин