ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун зерикарли ишларни бир четга суринг-да, қандайдир оригинал, қизиқ ва нафи кўпроқ тегадиган иш топинг. Агар шу ишга ижодий ёндаша олсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам кечга қадар кўнгилдагидек яхшиланган бўларди. 19 март куни бизнесменлар, сиёсатчилар ва ҳуқуқшуносларнинг куни туғади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Кечқурун яқин дўстингиз телефон орқали ёқимли хабар етказиши кутилади. Соғлиғингизни ёддан чиқарманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 мартда кунингиз анча оғир кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этиш жараёнида қарама-қаршиликлар, турли тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Ҳамкасблар орасида обрўни сақлаш учун уларга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз талаб этилади. Муҳаббатда худди шахматдаги каби оригинал усуллардан фойдаланинг. Янги танишувлар бугун сизга яхшилик келтирмайди. Лекин юз кўрмас бўлиб кетган эски қадрдонлар билан қайта топишишнинг хислати кўп ва хўб бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар учун 19 март омадли кун бўлади. Кисса пулга тўла, дўконми, бозорми, ишқилиб қаерда бўлмасин, истаган буюмларингизни харид қилишингиз мумкин, ўзингизни ҳам, яқинларингизни ҳам мамнун этиш имконияти бисёр. Саломатликни мустаҳкамлаш ва зарарли одатлардан воз кечиш бугун омадли кечади. Кечқурун обрўли ва бадавлат бир одам билан учрашиб гаплашишингиз кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 март куни тушга қадар яхшилаб дам олишингиз тавсия қилинади. Ишни ҳам, ташвишларни ҳам бир четга суринг. Муҳаббатда танаффуслар юзага келишини хоҳлаётгандингиз. Афсуски, бу танаффуслар 19 мартда кутилмайди. Овқатланишда режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзилар кечқурун ўзга шаҳарга жўнаб кетишлари ёки меҳмонга боришлари эҳтимоли бор.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун муваффақиятли ва унумли ўтиши учун олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Ҳатто, ижодкор бўлсангиз ҳам, 19 март куни хаёлпарастликка берилманг. Ҳар бир ишга тафаккурни ишга солган ҳолда муносабат юритинг. Шунда режаларингиз барбод бўлмайди. Кутилган натижага ва даромадга эришасиз. Кечқурун соғлиғингиз бироз панд бера бошлаши мумкин. Беэътибор бўлманг. Врач кўригига боринг. Спорт билан шуғулланиш сизга бугун фойда келтирмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 мартда фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутишга ҳаракат қилинг. Худо кўрсатмасин, қалбингизга қарши бориб қўйсангиз, муваффақиятсизликка дучор бўлишингиз тайин. Бир жамоада анчадан бери бирга ишлайдиган ҳамкасбларга ва дўстларга ишонч бажо айланг. Жуфтингиз кун давомида сизга ўз инжиқликларини кўрсата бошлаши мумкин. Бардошли бўлинг. Овқатланишда режимга амал қилмасангиз, гастрит орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Баракасини берсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунни яқин ўтмишни эсга олишдан, болаликни соғинишдан, энг яқин инсонларни қўмсаб зорланишдан бошлайсиз. Лекин бу тахлит ўтираверсангиз, даромадни ким ўйлайди? Бажаришингиз керак бўлган ишлар қалашиб ётибди. Демак, ҳам ишлаб, ҳам соғинсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Дангасаликка йўл қўйсангиз, даромаддан аниқ қуруқ қоласиз. Кунни иложи борича руҳан тетикликда кечиришга ҳаракат қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 март куни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида миянгизга ажойиб ғоя қуйилиб келиши кутилмоқда. Бу ғоядан раҳбарлар хабар топса, лавозимингиз ошиб, ҳамкасблар орасида ҳурматингиз бир неча ўн поғона юқорилаши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омадли кун деб бўлмайди. Даромад оласиз, аммо қарзларни қайтариш, яқин келажакда сарфланадиган пуллар ҳисобини олишингизга тўғри келади. Бироқ қора қозон албатта қайнайди иншооллоҳ. Баъзилар жуфтининг қондошлари билан сен-менга бориб қолиши мумкин. Босиқроқ бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Пул масаласида таваккалчиликдан сақланинг. Бировларни алдашни ҳам хаёлингизга келтира кўрманг. Буларнинг ажри ёмон бўлади. Ақлни ишлатган ҳолда йўл тутсангиз, моддий аҳволингизни қийналмасдан яхшилаб олишингизга кафолат бор. Янги ишга ўтиш, соғлиқни мустаҳкамлаш ва иш юзасидан янги ҳамкорлар топиш бугун хайрли кечади. Режалаштирилган жарроҳлик амалиёти бугун яхшилик келтирмайди. Бу амални бошқа кунга қолдиринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 март куни режаларингиз бир дунё бўлади. Бахтга қарши уларнинг ярмисини ҳам ижобий ҳал этишга улгурмайсиз. Ҳисоботлар тайёрлашда, тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларни имзолашда сергак бўлинг. Алданиб қолишингиз хавфи бор. Ҳасадгўй ва сизни кўра олмайдиган ичи қоралар тиш қайраб юрган бўлиши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Идеалингиздаги инсон фавқулодда қаршингиздан чиқиб қолади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Биринчи навбатда эрталабдаёқ саломатликни мустаҳкамлаш режасини тузинг. Витаминлар қабул қилишни, спорт билан шуғулланишни бошланг. Акс ҳолда жиддий хасталикка чалинишингиз турган гап. Кўнгли қоралардан бири шахсий ҳаётингизга очиқчасига аралашишга, жуфтингиз билан орангизни бузишга бел боғлаган. Доимо ҳушёр туринг. Ғийбатларга сукут сақлаган ҳолда жавоб қайтаринг. Лекин хаёлан бўлса-да, ундайларни худога солишни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ғуборларингиз тарқайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 мартда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни, сирли қирраларингизни намойиш этиш учун имкониятлар бир талай бўлади. Фойдаланиб қолинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Ташқи кўринишингизни яхшилаш ниятида ўтказадиган барча экспериментлар муваффақиятли кечади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб вақт ўтказишингиз мумкин.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)