ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз байрамона бошланади иншооллоҳ. Шахсий муаммолар бўлган тақдирда ҳам қайғуришга, асабийлашишга арзимайди. Уларни йўл-йўлакай ижобий ҳал этиб кетиш қийин эмас. Кун давомида кўпроқ вақтингизни дам олишга бағишланг. Байрамдан, дам олиш кунларидан унумли фойдаланинг. Миянгизга тушкунликка элтувчи хаёлларни асло яқинлаштирманг. Яқин ўтмиш эмас, бугунги кун билан яшанг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 март куни эрталабдан кечгача қиладиган ишлар режасини тузиб чиқинг. Шунда кўнгилдаги натижани қўлга киритасиз. Шахсий ҳаётингизга бир нотаниш ва шубҳали шахс кириб олиш пайида бўлиши мумкин. Аммо ташвиш чекманг. Мабодо оила қурмаган бўлсангиз, бу кимса келгусида яқин инсонингизга айланиши ҳам мумкин. Тақдирнинг инъомларидан ҳеч қачон юз ўгирманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 мартда муаммолар етарлича топилади. Ҳам шахсий, ҳам иш жойингиз билан боғлиқ масалаларда анча-мунча бош қотиришингизга тўғри келади. Кун бўйи негадир кўнглингизга ўрлаган шубҳалар тарқай қолмай зериктириши мумкин. Бардам бўлинг, бу молиявий аҳволингиз яхшиланишига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ҳаётга, дунёга оптимист назари билан боқишингиз тавсия қилинади. Башарти қайсидир масалада маслаҳат зарур бўлиб қолса, ёлғончи, иккиюзламачилардан билиб-билмай маслаҳат сўраб қўйманг. Ҳаётингиз, келажагингиз ўзгалар эмас, ўзингизнинг қўлингизда эканини унутманг. Муҳаббатда муаммо кўзга ташланмайди. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ёрқин кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 март куни сизга жуда муҳим лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун катта пул керак бўлиб қолиши мумкин. Агар ўз вақтида қайтаришингизга ақлингиз етса, бировдан қарз олишингиз ҳам зиён қилмайди. Бундан бошқа йўл ҳам йўқ-да. Куннинг иккинчи ярмида ёши улуғ қондошларни байрам билан қутлашни асло унута кўрманг. Бугун саломатликни мустаҳкамлаш доирасида профилактика амалларини ўтказиш хайрли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир одам гўё сизни йўлдан оздириши муқаррардек туйила бошлайди. Тадбиркор бўлсангиз, байрам бўлишига қарамай, олдинда шартномаларни имзолаш, келишувлар, янги ҳамкорлар билан учрашиш каби амаллар сизни интиқ кутиб қолади. Бу ҳаракатлар билан организмни жисмонан зўриқтириб қўйманг. Агар соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, барча ишларни йиғиштириб, дам олишни танланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 мартда фақат ўз манфаатларингиз йўлида елиб-югуринг. Ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборишдан тийилинг. Акс ҳолда қариндошлар, яқинларингизни ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кун давомида алоҳида вақт ажратиб, улар билан суҳбатлашинг, кўнгил ёзинг. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли ҳал бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз унумли кечади. Муаммоларни бартараф этишда яқин танишларни, дўстларни албатта жалб этинг. Бир ўзингиз уларни уддалай олмайсиз. Жуфтингиз, ё бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар абадий бўлишини хоҳласангиз, муҳаббатда масъулиятни теран ҳис этишга ўрганинг. Кечқурун баъзилар уй таъмири билан машғул бўлиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 март куни кимдир сизга ўта сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Жавобини чўзманг, дарҳол рози бўлинг. Мабодо кўнглингизда шубҳа уйғонса, оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашинг. Кун бўйи фақат пулнинг кетидан қувишдан тийилинг. Бу сизга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказиши турган гап. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизга байрам совғаси ҳадя этишни ҳам унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдаёқ фойдали ва қизиқарли хабарлар эшитасиз. Шунинг ҳисобигами, кунингиз шод-хуррамликда ўтиши кутилмоқда. Сиз қабул қилиб олган хабарлар келгусида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам асқотиши мумкин. Шунинг учун эътиборли бўлинг. Моддий аҳволингиз сал ёмон бўлиши мумкин. Танишлардан пича қарз кўтаришингизга тўғри келади. Саломатлигингизни асранг, асабни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 март куни бир олам қувончли лаҳзалар кутади. Суйганингиз эса сизга байрам совғасини тайёрлаб қўйган. «Сюрприз» қилмоқчи шекилли. Қувончли лаҳзалар орасида келажак режаларни ҳам тузиб қўйинг. Бу ишингиз билан боғлиқ. Байрам кунлари ўтгач, шу режалар сизга қанот вазифасини ўтайди. Омадга эришишни истасангиз, танишлар, дўстлар ёрдамидан воз кечманг. Мағрурликни бир четга суриб қўйинг. Кечқурун уйингизга байрам баҳона меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ижодкорларнинг куни туғади. Ҳойнаҳой, байрам баҳона илҳом париси фақат сиз билан бирга бўлишни мўлжаллаган кўринади. Яхши таниш бўлмаганлар билан шахсий муаммоларни асло муҳокама қилманг. Дўстлар, танишларга руҳий ҳолатингизни ошкор этманг. Кечқурун маданий ҳордиқ, китоб ўқиш файзли кечади.
Наврўз байрами билан сизни чин дилдан қутлаб қоламиз!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»