ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун оила қурмаганларнинг ҳаётида фавқулодда ҳодиса содир бўлиши мумкин. Кимнидир севиб қолишингиз кутилмоқда. Ҳақиқий истеъдодингизни нафақат шахсий ҳаётда, балки иш жойингизда ҳам барчага дадил намойиш этинг. Бунга ҳаққингиз бор. Қайсар бўлинг, бу одат кўпинча омадга олиб боради. Дўстлар билан мулоқот қилиш, кўнгил ёзиш ва иш юзасидан янги ҳамкорлар топиш хайрли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, умуман ортга бурилиб қараманг. Фақат олдинга интилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 мартда нимаики ишга қўл урманг, бароридан кела бошлайди. Одамлар тўғрисида ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Аксинча атрофдагиларнинг яхши хислатларини қидириб топинг. Қидирсангиз албатта топасиз. Ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Сира қўрқмасдан, буюк режаларни тузаверинг. Уларни амалга ошириш масаласини ҳам ўйлаб кўринг. Саломатликни асранг. У пулга сотилмайди. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 март куни мабодо янги иш бошласангиз, анча-мунча мушкулотларни бошдан кечиришингиз мумкин. Сизни бу ҳаракатларингиз фалокатга йўлиқтириши, жар ёқасига етаклаб бориши ҳеч гап эмас. Айниқса, мушкулотлар туфайли руҳий синиш сизга сираям керак эмас. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Қарзларингизни албатта тўлаб қўйинг. Бугундан қолдирманг. Елкангиздан тоғ ағдарилган каби енгил тортасиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш бошлашдан олдин режани пухталаб олинг. Майда-чуйда жиҳатларини ҳам назардан қочирманг. Тадбиркорлар учун молиявий инқироздан суғурталашга йўналтирилган янги шартномалар тузиш бугун хайрли кечади. Оила қуришга улгурмаганлар бугунги ажойиб баҳор кунида бўлғуси жуфтини албатта учратади. Оилалилар эса жуфти билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олишлари зарур. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Илож топа олсангиз, бугун зарарли одатлардан албатта воз кечинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ўзингиз орзулаган натижаларга эришишингиз мумкин. Мавқеингиз сизнинг қаршилигингиз ё иккиланишингизга қараб ўтирмасдан юқори чўққиларни забт эта бошлайди. Хасталикка чалинган дўстларимиз халқона усулда ёки ўз билганларича даволанмасинлар. Албатта врачга борсинлар. Организмни жисмонан зўриқтирманг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Овқатланишда фақат режимга амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз бир дунё қувончлар ва бахтга тўлиб-тошади иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингиз оптимизмга тўла бўлади. Атрофдагилар, танишлар, дўстлар хатога йўл қўйса, танқид остига олманг. Ижодкорлар ҳам бу эзгуликлардан бебаҳра қолишмайди. Олис сафар бўладими, янги шартномаларни имзолаш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш каби амаллар кўнгилдагидек кечади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Эртанги кун учун режалар тузинг. Ҳасадгўйлардан нарироқ бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 март куни иш юзасидан рақобатчилар, сизга ҳасад қиладиганлардан қўрқмасдан ҳаракатлар содир этинг. Ишни шундай чиройли ташкил этингки, нафақат раҳбарларингиз, балки ўша ҳасадгўйлар ҳам оғзини ланг очиб қолсин. Кун бўйи сизга қўшимча даромад берувчи иш таклиф этишлари мумкин. Олдин ҳар тарафлама ўйлаб кейин розилик билдирсангиз ёмон бўлмасди. Олис сафардан фақат касал бўлиб қолган тақдирингиздагина воз кечинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз муҳаббат, меҳр ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Демак, кайфиятингиз ҳам шунга яраша бўлади. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади. Тўғри, бунга қадар жиддий тўсиқларга дуч келишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рўзғорда электр асбобларидан фойдаланишда, серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг. Айримлар шахсий масалада сафарга отланишлари кутилади. Саломатлигингизни асранг. Асабларни қақшашдан эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
22 мартда омадга, муваффақият ёки тасодифга эмас, фақат ўзингиз, ўз куч ва имкониятларингизга ишонинг. Баҳорнинг қуёшли кунлари кимки қора терга ботиб ишласагина кутилган натижани беради. Шахсий ҳаётингизда ҳаммаси сиз ўйлаганча бўлади. Яқинларингиз билан ўзаро муносабатларда танаффуслар юзага келишидан сақланинг. Кимнидир ранжитиб қўйишга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни қариндошлар ёки дўстлардан бири меҳмонга таклиф этиши эҳтимолга яқин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ҳадеганда йўқ жойдан хаёлот билан боғлиқ ғалабаларни ўйлаб топавергандан кўра ҳаётга, дунёга реал кўз билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Эмоцияни ўз вақтида жиловлашга ҳаракат қилинг, асабийлашманг. Оиладаги бажарилажак ишларнинг барчасини жуфтингиз билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширинг. Йўқса, ўртада катта жанжал чиқиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёлғонни кўп гапирадиган, юзсиз ва иймонсизлардан ўзингизни олиб қочинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 март куни қалбингиз, ҳаётингиз романтикага тўлиб- тошади. Бундан ташқари, билиб-билмай ёлғон гапириб қўйишингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Ишларингиз бароридан келиши сизни шу қадар қувонтирадики, яқинларингизни ҳам унутиб, гўё еттинчи осмонда парвоз қила бошлайсиз. Бироқ сал пастроққа тушиш лозим. Ерда ҳам ҳаёт қайнамоқда. Қолаверса, шодланишга сал эртароқ. Кечқурун баъзиларга хориждан яқиндагина келган дўсти кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Хоҳишлар кўп, орзулар бир дунё. Аммо уларнинг ҳақиқатга айланиш-айланмаслиги ўзингизга боғлиқ. Йўлингизда рўбарў бўладиган тўсиқлар, қийинчиликларнинг асл сабабини аниқласангизгина масала сиз истагандек ечим топади. Омадга эришиш, мўмай даромадга эга бўлиш учун эски йўлдан борманг, янги йўлларни кашф этинг. Кечқурун жуфтингиз билан бирга вақт ўтказинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?