ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Режалаштирган барча ишларни бажариш учун сизда куч ва имкониятлар етарли бўлади. Фақат юксак чўққиларни кўзлаётган бўлсангиз, олдин ишнинг майда-чуйда жиҳатларигача кўздан ўтказиб олинг. Акс ҳолда арзимаган хатолик туфайли ҳам муваффақиятсизликка юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда бугун тингловчи ва итоаткор ролини ижро этишингизга тўғри келади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, эҳтиётингизни қилинг ва дориларни ўз вақтида истеъмол қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 мартда иш жойингизда ўта фаол бўлишингиз, шу йўл билан ҳамкасбларга аслида қандай истеъдодга эга эканингизни кўрсатиб қўйишингиз керак. Ўзингизни ва жуфтингизни ажойиб харидлар билан мамнун этиш учун пулингиз етарли бўлади иншооллоҳ. Фақат харидларни ҳам махсус режа асосида амалга оширинг. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиздан айрилиб қолишни истамасангиз, ўзингиз муносабатларга илиқлик киритишда ожиз қолаётган бўлсангиз, яқин қариндошларга маслаҳат солинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз унумли кечиши кутилмоқда. Қачонки ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам йиллар оша тўплаган тажрибангизни ишга сола билсангиз, даромадга эга чиқасиз, уйда обрўйингизга обрў қўшилади. Иш бажаришда фақат қалбингиз амри билан чекланиб қолманг. Тажрибангиздан ҳам унумли фойдаланинг. Башарти суйганингизнинг қайсидир феъли сизга ёқмаётган бўлса, бу ҳақда унинг юзига айтганингиз маъқул. Аслида камчиликлар, нуқсонлар ана шундай йўл билан тўғриланади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 март куни кунингиз элликка эллик кўринишда кечиши кутилади. Аниқроғи, қайғу ва шодлик бир-бири билан қувлашмачоқ ўйнамайди. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган ҳолатда кун ўтказасиз. Қачонлардир хафалашиб қолган қадрдонингиз билан бугун тасодифан учрашиб қолиб, яраш ошига ҳозирлик кўришингиз мумкин. Асосийси, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам хатога йўл қўйманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кўзланган манзилга, орзуларга шошилмасдан бораверинг. Агар бу масалада аҳвол негадир шубҳали эканини илғаб қолсангиз, ҳаммасини йиғиштириб қўйинг-у, дам олинг. Иш жойингизда бугун кучли интизомга бўйсунган ҳолда ишлашингизга тўғри келади. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар ўз йўлида рақиб пайдо бўлганини сезиб қолишлари эҳтимолга яқин. Рақибларга қарши курашиш лозим. Фақат ими-жимида, шовқинсиз кураш олиб боринг. Курашиш асносида саломатликка эътиборли бўлинг. Унга путур етиши керакмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 мартда бир гуруҳ обрўли, ҳурматли ва бадавлат, юқори лавозимли шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда гапга чечан бўлишингиз керак. Ҳар бир гапингизда ўзингизга бўлган кучли ишонч сезилиб турсин. Муҳаббатда собиқ севгилингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Босиқроқ бўлинг. Олисдаги хотирани деб бағрингиздаги борлиғингизни йўқотиб қўйманг. Асабларни асранг. Асаб толалари узилса, қайта тикланмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар атмосферадаги магнит бўронлари билан ҳисоблашган ҳолда иш кўрсинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Истак ва хоҳишларингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Бўлмаса, ўргимчак тўридан-да чалкашроқ вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Ҳушёрликни оширган ҳолда иш тутсангиз, жиддий хатоларга йўл қўйиш хавфидан анча узоқ бўласиз иншооллоҳ. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлар ҳам кечки пайт янги ишга пул тикишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 март куни ҳамкасбларингизнинг қўлидан келмайдиган юмушларни ўзингизники қилиб олинг. Чунки бу юмушларни фақат сиз уддалай оласиз. Шундай қилсангиз, раҳбарларнинг олқиш-у, мукофотлари сизники бўлади. Қолаверса, бугундан бошлаб улар чалкаш юмушларни фақат сизга ишониб топширадиган бўлишади. Оила қурмаганларнинг аксариятини бугун омад кутади. Сиз орзунгиздаги инсонни ниҳоят учратиб танишиш бахтига мушарраф бўласиз. У инсонга ўзингизнинг энг яхши фазилатларингизни намойиш этинг. Ундай фазилатлар эса сизда жудаям кўпчиликни ташкил этади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади. Уларни бажариб бўлгандан кейингина профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга вақт ажрата оласиз. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун кўп жабҳаларда ён беришингиз керак бўлади. Аёллар, қизлар куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишига ўзгартиш киритиш илинжида гўзаллик салонига йўл олишлари кутилади. Овқатланишда меъёрни билинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 мартда омадсизлик, муваффақиятсизликлардан асло чўчиманг. Негаки, сиз ҳар қандай оғир ва чалкаш ишларни ҳам кўзингизни юмган ҳолда уддалай оласиз. Пул масаласида ҳам худди шундай муваффақиятли лаҳзалар кутиб қолади. Кўпчилик куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари мумкин. Айримлар эса шахсий бизнесини очиш ниятида катта пул излашга тушишади. Қўрқманг, бу вазиятдан ҳам аъло даражада чиқиб кета оласиз. Сабаби, бугунги кун фақат сизники.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталаб ёмон кайфиятда уйғонишингиз мумкин. Бироқ бу жуфтингиз билан азонлаб жанжаллашиш керак дегани эмас. Руҳиятингизни туман қоплаган бўлса, мустақил тарзда ўша туманни тарқатиш пайида бўлинг. Ишхонадаги ишларга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Кечки пайт қачонлардир хафалашган қадрдонлар билан муносабатларни тиклаш учун қулай имконият туғилади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиздан хушхабар эшитишингиз кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 март куни фақат эски танишлар, қадрдонлар, синалган инсонлар билангина мулоқот қилинг. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга билиб-билмай сирингизни айтиб қўйманг. Меҳнат таътилида дам олаётган, саёҳатга отланганлар учун бугунги кун бир умр ёдда қоладиган даражада тотли кечади. Пулингизни асранг. Харидларга эрк берманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?