22:43 / 23.03.2018
8 911

Мунажжимлар башорати: 24 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 24 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ноодатий, ноанъанавий ишлар йўлингиздан чиқса, сира иккиланмай уларни бажаришга киришаверинг. Бу ишларни амалга оширишингизга ҳеч ким халал бермайди. Мабодо янги иш қидираётган бўлсангиз-у, шу ҳақда Интернет тармоғига эълон жойлаштирган бўлсангиз, электрон почтангизни тез-тез текшириб туриш ёдингиздан чиқмасин. Ижод кишилари ҳам бугун илҳом париларининг меҳр ва мурувватидан баҳраманд бўлишлари кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 мартда ўзингизни уёқдан буёққа ташламай, фақат иш билан банд бўлишингиз зарур бўлади. Акс ҳолда орзуларингиз саробга айланиши ва даромаддан қуруқ қолишингиз тайин. Бугун аёллар учун гўзаллик салонига мўралаб ўтиш, меҳмон кутиш ва сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Қайсидир иш ёки воқеа, ёки бўлмаса, бирор буюмга қаттиқ боғланиб қолган бўлсангиз, уни маълум муддат тарк этинг. Фойдасини кейин биласиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳамкорликка ҳеч кимни таклиф этманг. Бу ишларни ёлғиз ўзингиз ҳам аъло даражада уддалай оласиз. Саломатлигингиз кун давомида панд бермаслиги мумкин. Лекин атмосферадаги магнит бўронларини ҳисобга олиб профилактика билан шуғулланиб қўйсангиз ҳам сира зиён қилмайди. Муҳаббатда баъзи асабий ҳолатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Фақат жуфтингиз ёхуд бўлғуси жуфтингиз билан одамлар қаршисида жанжаллашманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 март куни эрталаб кимдир сизга қўнғироқ қилиши, шунинг натижасида кайфиятингиз тушиб кетиши кутилади. Бундай вазиятларда босиқлик билан иш тутган маъқул. Жуда бўлмаса, икки қўлингизни баланд кўтаринг-у, қайтадан пастга туширинг. Ёмон кайфиятни шу йўл билан ҳам яхшиласа бўлади. Муҳаббатда жуфтингизнинг садоқатига яна бир карра амин бўлишингиз кутилмоқда. Бугун билим олиш, янги уйга кўчиб ўтиш, тадбиркорларга иш юзасидан муҳим учрашувлар хайрли ўтади. Бир сўз билан айтганда, кун давомида омаднинг ўзи сизни қувлаб вақт ўтказади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмиданоқ жуда кўпчиликнинг диққат-эътиборига тушасиз, сон-саноқсиз хушомадларни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Кимдир сизга абадий дўстликни таклиф этиши мумкин. Агар у яхши инсон бўлса, албатта розилик билдиринг. Башарти бу инсон қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи бўлса, бу масалани обдон мулоҳаза қилиб кўриш керак. Кечқурун мўмай даромад қўлингизга келиб тушади, кимлардир қарз олган бўлса, қарзини қайтаради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 мартда қачонлардир сизни ҳаётга реал кўз билан боқиш, фақат олға интилишга руҳлантирган инсон билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иш жойингиздаги юмушларни тушга қадар уддалашга ҳаракат қилинг. Бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқиш, мароқли дам олиш ва узоқ муддатли шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли якун топади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақиқловдаги амаллар ва ҳаётингизда ортиқча ҳисобланган ҳаракатлардан воз кечинг. Агар сизга умуман моддий манфаат келтирмайдиган ишни топширишса, жилмайган ҳолда силлиқчасига бош тортинг. Бундай вазиятларда фақат шу тахлит юморга бой амаллар жуда асқотади. Ишидан кўнгли тўлмаётган дўстларимиз қўшимча даромад келтирувчи иш қидирсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Бугунги кун худди ўша ҳаракатлар учун хайрли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 март куни шундай вазиятлар бўладики, сизни ишдан ҳам, севган инсонингиздан ҳам айро этиш ҳаракатлари кузатилади. Лекин сиз кўнмайсиз. Ҳойнаҳой, бу ҳам Яратганнинг сизга юборган навбатдаги синови бўлса керак. Оилавий ҳаётда яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезиляпти. Бунинг олдини олиш учун кечқурун уйга қайтибоқ ёлғиз қолинг. Муҳаббатда темпераментни жиловланг, аксинча романтикага алоҳида эътибор қаратинг. Бу икки туйғунинг от билан туяча фарқи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун дунё илмларини эгаллаш, малака ошириш учун қулай имкониятлар юзага келади. Мабодо самовий илмга қизиқсангиз, тажрибали инсонлардан сабоқ олинг. Кун давомида бирор қўнғироқни ҳам, мактубни ҳам ўтказиб юборманг. Булар қўшимча даромадли иш таклиф этувчилардан бўлиши мумкин. Кечқурун қоронғи тушмай туриб томорқада ер чопиш жуда лаззатли кечади. Худо қувват берсин! Саломатликни ҳам унутиб қўймасангиз бўлди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 мартда йўлингизда учрайдиган ҳар бир одам сизни албатта мамнун этадиган гапларни, хабарларни тилига кўчиради. Кун давомида сизга кулгу, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ва оптимизм ҳамроҳлик қилади. Агар зарарли одатларни ташлаб, парҳез бошлашни ният қилган бўлсангиз, бугундан қулайини топа олмайсиз. Соғлиғингиз панд бера бошласа, врач қабулига боринг. Овқатни танлаб-танлаб енг. Кечқурун кўпчилик спортзалга йўл олади. Бу жуда фойдали. Ишонмасангиз, бир ой шу нарсани одат қилинг, натижасини кўрасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 март куни энг аввало жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга аниқлик киритиб олинг. Башарти жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш тадоригини кўринг. Рашкка эрк берманг. Жуфтингиз сиздан бошқасини тан олмайди. Бунинг орқасидан қариндошлар билан жанжаллашиб ўтиришингиз шарт эмас. Иш жойингизда эътиборли бўлмасангиз, ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўйишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир хизмат сафарига жўнаши, кимлардир мўмай даромадни қабул қилиб олиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 март куни иш жойингизда раҳбар кўрсатган йўлдангина боринг. Шунда раҳбарнинг янада кучлироқ ҳурмат-иззатига сазовор бўласиз. Рўзғордаги ва молиявий муаммоларни бартараф этишда ниҳоятда сергак бўлинг. Мавқеингиз ошиши айни шу икки муаммонинг қай даражада ижобий ҳал этилишига боғлиқ. Кечқурун ҳаммомга тушиш, бассейнда чўмилиш ва меҳмонга бориш ёқимли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 24 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?