22:43 / 24.03.2018
9 458

Мунажжимлар башорати: 25 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 25 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни. Аммо билиб-билмай, иккиюзламачилар билан мулоқот қилиб юрмаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда бу дам олиш куни сизга татимаслиги мумкин. Агар унақанги одамлар асабингизга тегса, ғурурингизни очиқчасига намойиш этингки, иккиюзламачилар тегишли хулоса чиқариб олсин. Ишни танламасдан бажаринг. Шунда кўзланган даромадга эгалик қила оласиз. Аммо саломатлигингизни барибир биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 мартда қалбингизни соғинч ҳисси чулғаб олиши кутилади. Ўзингиз сезмаган ҳолда муҳаббат, кимгадир эркаланиш ва кимнингдир ишончига сазовор бўлиш кабиларни хоҳлай бошлайсиз. Мабодо руҳан тушкун ҳолатга кира бошласангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат, ҳақиқий меҳр ортидан қувишни тўхтатманг. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар диққат-эътиборида бўлишга ҳаракат қилинг. Тўғри, ҳозиргиларни унча-мунча ҳаракат билан ҳайратга солиш мушкул. Барибир ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатнинг эркасига айланишингиз тайин. У сизга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида истироҳат боғларига оилавий ташриф буюриш тотли кечади. Молиявий масалада ҳам қайғу чекмасангиз бўлади. Бу муаммо сиз хоҳлагандек ижобий ҳал бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 март куни алданиб қолишдан сақланинг. Шу нарса дам олиш кунингизни заҳарга айлантиришини хоҳламасангиз, ёлғонни кўп ишлатадиганлар билан тиллашманг. Самолётда парвоз қилиш, шахсий машинангизда олис сафарга бориш, оммавий тадбирларда иштирок этиш хайрли кечади. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, фойдали ва йирик лойиҳага катта пул тикаверинг. Бу ишингиз сизга фақат фойда олиб келади. Молиявий муаммолар хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун омадга эришишни истасангиз, яқин ўтмишдаги омадсизликларни ёдга олинг. Шунда ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Киссангизга пул келиб тушишдан тийилмайди. Молиявий масалада тежамкорлик жуда зарур. Шунинг учун пул сарфлашда меъёрни билинг. Илож топсангиз, ночорларнинг қайсидир бирига моддий кўмак беринг. Худодан албатта қайтади. Кечқурун рўзғордаги баъзи муаммолар туфайли асабийлашишингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 мартда ташқи кўринишингиздан тортиб характерингизгача ўзгартиришингизга тўғри келади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда асқотади. Қилаётган меҳнатингиз ижобий натижа беришини истасангиз, тажрибага эмас, тафаккурга суянинг. Оиласизлар кечқурун бўлғуси жуфтини учратиб танишиши мумкин. Бугун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун кўплаб машаққатларга рўбарў келишингиз кутилади. Йўлингизда шундай ишлар кўндаланг бўладики, уларни зудлик билан, саноқли соатларда бажаришингиз керак бўлади. Кимдир ўзининг бўлар-бўлмас гап-сўзлари, ҳаракатлари билан ғашингизга тега бошласа, у кимса билан мулоқотни дарҳол тўхтатинг. Бугун томорқада ишлаш, қурилиш билан банд бўлиш ва бошқа уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 март куннинг биринчи ярмида баъзилар шахсий автомобилида сафарга отланиши кутилади. Йўлларда эҳтиёт бўлинг. Асосийси, саломатлигингизни назоратда ушланг. Саломатлигингиз йўлда панд бермаслигига кўзингиз етмаса, ўзингиз билан дори-дармонларни албатта ола кетинг. Ҳавонинг авзойига қараб кийининг. Кўча таомини қайта-қайта кўздан ўтказгачгина истеъмол қилинг. Тадбиркорлар учун 25 март фойдали шартномаларни имзолаш ва келишувларга эришишда омадли кечади. Ҳасадгўйлар назарига тушишдан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ҳар галгидек қалбингизга қулоқ тутишни бас қилишингиз керак. Акс ҳолда омадсизликка учрашингиз турган гап. Кутилганидек даромад келтиришига кўзингиз етмаса, бу ишдан юз буринг. Спортчиларнинг куни туғади. Спортнинг қай тури билан шуғулланманг, ҳар бир ҳаракатингиз муваффақият келтираверади. Кечқурун спортзалга бир ўзингиз боргингиз келмаса, яқин дўстлардан бирини шерик қилиб олинг. Кечқурун овқатланишда меъёрларга албатта амал қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 март куни ечимини топиш жуда мушкул бўлган масалаларни ҳал этишингизга тўғри келади. Бу амални адо этишда тажрибангизга суянсангиз бас. Омад сизники бўлади. Кечки пайт оиласи йўқларга анчадан бери кутилаётган бахт ниҳоят насиб этади. Сиз идеалингиздаги инсон билан учрашувга чиқасиз. Бугун зарарли одатлардан бир умрга воз кечиш тотли ва хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шу қадар ишингиз кўп бўладики, бир бурда нон еб олишга-да, вақт ажрата олмай хуноб бўлишингиз мумкин. Бироқ раҳбарлар сиздан мамнун бўлишади. Мавқеингиз ортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бундан-да муҳимроғи шуки, сизга навбатдан ташқари мукофот эълон қилишади. Оилада жуфтингиз тарафдан инжиқликлар, асабийликлар содир этилиши кутилмоқда. Босиқроқ бўласиз-да! Муросаи мадора. Ҳаётда ана шунақанги нотекисликлар учраб туради. Саломатлигингизни асранг, кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туришга эринманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 мартда ҳақиқат қидириш билан банд бўласиз. Ҳар бир бурчакдан уни топишга ошифта бўласиз. Ҳақиқат эса бажарадиган ишларингиз сифатида эканини кейинроқ билиб оласиз. Тушдан кейин ўта айёр ва юзсиз кимса сиздан шахсий манфаатлари йўлида унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Сергакликни қўлдан берманг. Баъзилар кечқурун бош ва оёқ оғриғини бошдан ўтказишлари кутилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 25 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?