22:20 / 25.03.2018
10 503

Мунажжимлар башорати: 26 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 26 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Шунинг учун тайёр туришингизга тўғри келади. Даромади ҳам шунга яраша бўлади. Фақат уни яқин келажакда олишингиз мумкин. Илгари ортга сурилган лойиҳаларни айнан бугун ҳақиқатга айлантиришингиз лозим. Агар янги ғоялар туғилган бўлса, уларни ортга суринг. Кечқурун қондошлардан бирининг молиявий муаммоларини ҳал қилиб беришингизга тўғри келади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 мартда сизни қувонч-у ташвишлар баравар қуршаб олиши кутилади. Ишлар ҳам керагидан кўп бўлиши мумкин. Бундан чиқди, сиз шахсий ишларга қўшимча вақт топа олмаслигингиз тайин. Яқинларингиз сиздаги оптимизмни жуда қадрлашади. Аммо бугун ҳеч қанақасига ёрдам беришмайди. Хоҳлашмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Айниқса, бу рашк исботга эга бўлмаса, орангизда жиддий қарама-қаршиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдан иккинчи, учинчи даражали ҳисобланган ишларга қўл уринг. Кун давомида ҳамкасбларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу сабабли ўзингизни оғир тутинг. Кўпроқ тингланг. Тўғри, сиз мулоқотни жуда хуш кўрасиз. Лекин бугун бу одатингизни четга суриб турмасангиз бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатни чертиб-чертиб истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 март куни мақсадингиз фақат кўпроқ пул топиш ва мавқени мустаҳкамлашдан иборат бўлиши керак. Кун бўйи олис сафарга отланишингиз кутилади. Сафарда жуда сергак туришингиз зарур, акс ҳолда кўнгилсизлик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда, жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда янги рангларни ўйлаб топинг. Агар жуфтингиз билан фикрингиз бир хил бўлса, бундай экспериментлардан чўчишингиз шарт эмас. Фақат ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан дон олишиб қўймасангиз бас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Уйқудан уйғонибоқ еттинчи осмонда парвоз қила бошлашингиз мумкин. Аммо бугун парвозлар сизга қанот бўла олмайди. Ишларингиз бир талай. Уларни бажариш учун масалага реал назар билан боқишингиз лозим. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш саломатлигингиз мустаҳкамлана боришидан дарак эканини унутманг. Мабодо ортиқча вазндан халос бўлишни истасангиз, спортзалга қатнашни бошланг. Шунда баҳор охирига қадар саломатлигингиз аъло даражада бўлиб, ортиқча вазндан асар ҳам қолмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 мартда сиз кўплаб мушкулотларни бошдан кечиришингиз мумкин. Айниқса, ишхонадаги ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимолга яқин. Қариндошлар билан муносабатларингизда ҳам муаммо юзага келади. Бу келишмовчиликларни қандай бартараф этишингиз эса кейинроқ маълум бўлади. Бирор ёққа жўнаб кетишни мўлжаллаган бўлсангиз, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатсиз йўлга чиқманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини қадрласинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталаб кимдир сизга қўнғироқ қилиб ёки уйингизга келиб қўшимча даромад берувчи иш таклиф этиши кутилмоқда. Бу масалани обдон ўйлаб кейин бир тўхтамга келишингиз керак. Тушдан кейин хаёлингизда ҳам бўлмаган тарафдан омад юз кўрсатиши кутилади. Тежамкор бўлсангиз, дуч келган буюмга пул сарфлайвермасангиз, кечки пайтга бориб молиявий аҳволингиз яхшиланади иншооллоҳ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 март куни шундай ажойиб, қизиқарли лойиҳага дуч келасизки, қолган ишларни четга суришга аҳд қиласиз. Лойиҳа уялтирмайди. Мукофоти ҳам, маънавий рағбати ҳам сизга аталган бўлади. Бир кимса бор, у билан ҳеч қачон фикрингиз бир жойдан чиқмаган. Бугун ҳам ўша йўлингизга кўндаланг бўлиб асабингизни бузиш хавфи сезиляпти. Улгурсангиз, юз метр наридан бошқа кўчага бурилиб кетинг. Кечқурун севган инсонингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этмоқчи.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз унумли бўлади. Бажараётган ишларингиз кетма-кет ўз мевасини бера бошлайди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги горизонтлар очилишига гувоҳ бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан жиқиллашиб қолишингиз кутилмоқда. Кечқурун саломатлигингиз ёмонлашуви кузатилади. Бу шамоллашдан бўлса керак. Дарров тадбирини кўринг. Ҳасадгўйларга эътибор қилманг. Уларни кўрмаётгандек, эшитмаётгандек ўзингизни хотиржам тутган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 март куни бажарадиган ишларингиз сифати олдинги кунлардагига нисбатан анча юқорилаганига амин бўласиз. Фақат зиммангиздаги вазифаларни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қилинг. Бу сизга яна қўшимча имкониятларни тақдим этади. Бугун қариндошлар билан тиллашмай туринг. Жанжал чиқиш хавфи бор. Кечқурун соғлиғингизни назардан ўтказиб олсангиз ҳам зиён қилмайди. Вақт ажрата олсангиз, фарзандлар тарбияси билан ҳам қизиқиб қўйинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Нимаики ишга қўл урманг, ҳамкасблар билан келишган ҳолда жамоавий тарзда бу юмушни адо этинг. Шунда ишингизда унум бўлади. Сизни мақтанчоққа чиқариб қўймасликлари учун оғир-босиқ, камгапликни танланг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Бўшашсангиз, йўқотишларга юз буришингиз турган гап. Баъзиларнинг хонадонида бугун кечқурун чақалоқ йиғиси янграши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 март куннинг биринчи ярмида муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш, хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ амаллар муваффақиятли якун топади. Бироқ бу ишда давлат ташкилотларига тегишли ҳуқуқшунос ва адвокатлар хизматидан фойдаланинг. Оила қурмаганлар кечки пайт бир кўришда муҳаббат жумласи сафсата эмаслигига шахсан гувоҳлик қилишади. Сиз севиб қолишингиз кутилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 26 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?