21:50 / 26.03.2018
9 312

Мунажжимлар башорати: 27 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 27 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишхонадаги ишларингиз юз фоиз бароридан келиши кутилмоқда. Асосийси, ҳар бир ҳаракатни бардош ва матонат билан содир этинг. Натижасини кейин кўрасиз. Шахсий ҳаётда ҳаммасини бошидан бошлашингизга тўғри келади. Бу ҳаётда эса депрессия ҳолатларидан қочиб қутулиб бўлмаслиги ёмон-да. Аммо хавотирга тушманг. Жуда имконсиз қолган пайтингиз дўстлар ва қариндошлар ёрдамга келишади. Сиз депрессияга асир бўлмайсиз. Асабларни асранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 мартда нимаики яхши ният қилган бўлсангиз, барчасига етасиз иншооллоҳ. Лекин темперамент ё эмоция эмас, аксинча пухта режа сизни омадга олиб боради. Дангасалик қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Даромаддан қуруқ қолиб кетасиз. Оила қурмаганлардан кимдир куннинг иккинчи ярмида анчадан бери ўзи дўст сифатида муносабат юритган одамдан муҳаббат изҳорини эшитасиз. Изҳорнинг давоми эса романтик учрашувга айланади. Бахтли кунларингиз яқин кўринади. Бардам бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугунингиз ёқимли ва енгил кечиши кутилади. Сиз сира иккиланмай, ишни йиғиштириб қўйиб, табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз ҳам мумкин. Бунга тўлиқ ҳақлисиз. Ёлғизлик сизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шунинг учун ўзингизга ҳар жиҳатдан мос бўлган суҳбатдошлар, дўстларни қидириб топинг. Муҳаббатда қалбингизни фақат гармония чулғаб олиши кутилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйганини ҳам унутманг. Бу совға бир умр ёдингизда қолади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
27 март сиз учун романтикага ва ёқимли туйғуларга бой бўлади. Ҳаётда кимни ё нимани қадрласангиз, унга нисбатан мулоҳаза билан муносабат юритинг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун ажойиб кўринишда бўлади. Шундай экан, пулни ўзингиздан ҳам, яқинларингиздан ҳам аяманг. Ишда мавқеингиз ортиши ва мўмай даромадлар кутиб қолади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёмон ниятли одамлардан узоқроқ юринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан стресс ҳолатига тушишингиз кутилади. Бу руҳиятингизга салбий таъсир этиши эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизда бу ҳолатга қарши курашиш учун куч топа билишингиз керак. Акс ҳолда стресс депрессияга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Кўчада қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари билан дон олишиб қўйишдан сақланинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимда бўлсангиз, уни бузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга фойда бермайди. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода кечиринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 март куни ҳеч қачон бажариб кўрмаган ишларга қўл уришингиз мумкин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Шу ишни деб саломатлигингизга путур етказиб қўйманг. Ақлий меҳнат кишилари ва ижодкорлар кун давомида арзирли натижаларни қўлга киритишади. Миянгизга ажойиб ғоялар оқиб келиши кутилмоқда. Агар бу масалани ишхонадаги раҳбар билан бамаслаҳат ҳал этсангиз, яқин келажакда мукофот нақд деяверинг. Кечқурун яқин қариндошлардан бири сизга ажойиб совға ҳозирлаб туриши мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Афсус, бугун содир этилиши керак бўлган барча ҳаракатлар, юзага келадиган ҳодисалар, одамлар сизга қарши бўлиб чиқади. Ишхонада бир-биридан ёрқин ва фойдаси бир дунё ғояларни ўртага ташлайсиз. Ҳеч ким эътибор қилмайди. Ҳатто, раҳбарларга ҳам ҳақлигингизни исботлай олмаслигингиз мумкин. Хайриятки, шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ва хурсандчилик ҳукм суради. Шунинг ўзи тушкун кайфиятингизни ҳайдаб солса ажаб эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 мартда хаёл ва ниятни яхши қилинг. Қолгани йўл-йўлакай ҳал бўлаверади. Шахсий ҳаётингизда баъзи чалкашликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Уларни бартараф этишда тажриба ва йиллар оша йиғилган билимлар манбаи ёрдам беради. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Демак, бўлар-бўлмас, керак-нокерак харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат бўлиб ўтади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида оғир ва аянчли лаҳзалар сизни таъқиб эта бошлаши кутилади. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатларингизга путур ета бошлаши мумкин. Бу муаммони ҳал этишда раҳбарларнинг ўзи ёрдамга келади. Яқин бир дўстингиз билан анча олдин жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Кечқурун саломатлигингизга бир назар ташлаб қўйинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 мартда қамишдан бел боғлаб ишга киришинг. Зиммангиздаги вазифани адо этишга улгуриш учун астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Нияти бузуқлар сизни кун давомида йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўради. Ёлғон ва бўҳтонлар гирдобига ирғитишни ихтиёр этишади. Ниятларига ета олишмайди. Сизни худонинг ўзи асрайди иншооллоҳ. Жуфтингиз билан муносабатларда романтикадан унумли фойдаланинг. Бусиз орангиздаги яқинликка путур етиши турган гап. Ҳеч қачон етакчи бўлишга интилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тушга қадар қайноқ суҳбатлар, янги танишувлар ва хизмат сафарини бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Агар кимдир сизга хориж фирмаларидан бирида қўшимча даромад келтирувчи иш борлигини айтиб, ўша ишга таклиф этса, дарров рози бўлинг. Бундай таклифлар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Бугун реклама ва молия соҳасида меҳнат қилувчилар муваффақиятларга эришишади. Аммо пулни ҳавога совуриб қўйишдан сақланинг. Яқин инсонларни эҳтиёт қилинг. Бировни беҳуда ранжитиб қўйишдан тийилинг. Ёши улуғ ва хаста қариндошлардан хабар олиб савобга эгалик қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 март куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар эҳтиётсизлик оқибатида киссасида бор пулларни бемаъни харидларга сарфлаб қўйиши мумкин. Йўқ, бу ишингиз меъёрга тўғри келмайди. Ундан кўра ёрдамга муҳтож қондошларга моддий кўмак беринг. Шу баҳонада дуоларини олинг. Оиласизлар ҳам романтикадан қуруқ қолишмайди. Учрашув, тотли суҳбатлар қуршовида бўласиз. Танлаганингизнинг янги жиҳатларидан воқиф бўласиз. Бу орангизда жанжаллар келиб чиқишига барҳам берса ажаб эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?