23:01 / 27.03.2018
11 064

Мунажжимлар башорати: 28 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 28 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 мартда муаммо пайдо бўлиши билан дарҳол жойида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Агар ўзингиз хатоликка йўл қўйсангиз, бошқаларни айбламанг. Бу икки ўртада жанжаллар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Кун охирроғида оила қурмаганлар романтик характерга эга вазиятга тушиб қолишлари кутилади. Кечқурун молиявий аҳволингиз билан боғлиқ ажойиб хабар эшитишингиз мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтади. Нима ниятингиз бўлса, осон йўл билан ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Масъулиятни унутиб қўймасангиз, ишхонангизда ҳам юмушларни аъло даражада адо этасиз. Оилада жуфтингиз билан келишмовчиликлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Бу ёқимсиз ҳодиса ҳам ҳам сизнинг инжиқликларингиз туфайли содир бўлади. Жаҳд, ғазабни бир четга суринг. Йўқса, бу катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Овқатланиш қоида, меъёрларини бузманг ва режимга амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 март куни сиз ҳам, ишларингиз ҳам фақат олға босади. Шу сабабли сизга ҳавас қиладиганларга нисбатан ҳасад қилувчилар кўпроқ бўлади. Уларга ҳам қарши туришга имкониятингиз етарли. Кун давомида хизмат сафарлари, тадбиркорлар учун иш юзасидан учрашувлар ва ҳамкорлар билан суҳбатлар муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда жиддий хатога йўл қўйишдан сақланинг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Шу баҳонада зарарли одатлардан воз кечишни мўлжаллаган бўлсангиз, тўғри ўйлабсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кун давомида оптимизмдан воз кечмаслигингиз тавсия этилади. Асосийси, бировлар қаршисида шарманда бўлишга олиб келадиган жараёнларга рўбарў бўлманг. Ҳар бир ишни ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда амалга оширинг. Бу муҳаббатда ҳам ўз аксини топмоғи зарур. Мабодо жуфтингиз сизга юз фоиз ишонмаса, садоқатингизни исбот қилинг. Бу ишда романтикадан унумли фойдалансангиз бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 март куни ўйлаб қўйган барча режаларингиз амалга ошади. Сиз хатога йўл қўймасангиз, майда-чуйда кўнгилсизликлар қаршисида ожиз қолмасангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар пессимистик характерга эга ҳаракатларни содир этишлари эҳтимолга яқин. Молиявий муаммоларни бартараф этиш зарурати туғилса, сергакликни оширинг. Агар яқин орада йирик харидлар қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, сергаклик жуда асқотади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабдаёқ қариндошлар билан орангиздаги баъзи келишмовчиликларга нуқта қўйишингиз зарур. Уларга нисбатан мулойим муносабатда бўлсангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Врач кўригидан ўтиш, психолог ва тиш дўхтири қабулида бўлиш муваффақиятли кечади. Бир сўз билан айтганда, саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун албатта вақт топинг. Кечқурун эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб суҳбат қуришингиз кутилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини назоратда ушласинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 мартда бажаришингиз зарур бўлган ишлар фавқулодда кўпайиб, олдинги режалардан воз кечишга мажбур этиши мумкин. Лекин сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Ишдан чўчимасангиз ҳам бўлади. Оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, яқин дўстларни ёрдамга чақиринг. Сиз ҳам бир пайтлар уларга энг мушкул лаҳзаларда ёрдам қўлини чўзгансиз. Синалмаган таомларни татиб кўриш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бу таваккалчилик сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кейин эса ёлғиз қолиб дам олинг, эртанги режаларни тузинг. Яхши ниятлар қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам қора терга ботишингиз тавсия этилмайди. Бошқалар сингари дам олишга, нафас ростлашга ҳақингиз бор. Пул масаласида ҳисоб-китобдан чалғиб қолманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин. Ҳисоб-китобга жиддий муносабатда бўлсангиз, нафақат пулингизни иқтисод қилиб қоласиз, балки қўшимча даромад олишга ҳам муяссар бўласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёмон одамларга қўшилманг. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳазилдан кўпроқ фойдаланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 март куни ўзингизга ёқмайдиган, нотаниш бўлган ишларга қўл уришдан сақланинг. Бундай ишларни усталарига қолдиринг. Улар шуғулланаверсин. Иш жойингизда сизнинг лавозимингизга анчадан бери кўз тикиб юрган кимса кайфиятингизни бузиши кутилади. У билан мулоқот силлиқ кечиши учун тафаккурни ишга солинг, қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзиларга велосайр ҳам халал бермайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишдами, уйдами, арзимаган кўнгилсизликдан фожиа ясаманг. Кўнгилсизликларни йўққа чиқариш учун иродангизга суянинг. Бу қўлингиздан келади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан бошқа шаҳарга сафар қилиш омадли кечади. Молиявий масалада ҳам кунингиз туғиши тайин. Муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Кечки пайт ёши улуғ қариндошларингиздан хабар олинг. Керак бўлса, молиявий кўмак берсангиз ҳам зиён қилмайди. Саломатлигингиз панд бера бошласа, дарҳол муолажалар тадоригини кўринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 мартда муҳим ишларни куннинг иккинчи ярмига қолдирганингиз маъқул. Мабодо бунинг иложи бўлмаса, илож қанча, чидайсиз. Жуфтингиз бугун сизнинг садоқатингизни, муҳаббатингизни назоратдан ўтказиш ҳақида ўйлаб қолиши мумкин. Тайёр туринг. Синовлар анча мураккаб кечиши кутилмоқда. Айниқса, бошқа жинс вакил ё вакиласи билан дон олишиб қўйишга эҳтиёт бўлинг. Бугун ортиқча вазндан халос бўлиш доирасидаги амаллар, билим олиш хайрли ўтади. Ўзингизни ва яқинларингизни кутилмаган кўнгилсизликлардан эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун бошқа кунлардагига нисбатан анча бўшашган ҳолда, сокин иш бошласангиз ҳам бўлаверади. Қаттиқ киришсангиз, организмингизни зўриқтириб қўйишингиз мумкин. Кун давомида танишлар, дўстлар қўнғироқлар қилиб кўз очирмаслиги ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланади. Аммо бунга қадар анча-мунча харидларни амалга оширишга улгурасиз. Оиласизлар бирга ишлайдиганлардан бирини ёқтириб қолиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 28 март куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?