08:57 / 02.04.2018
4 510

«Ватан омон бўлсин…»

«Ватан омон бўлсин…»
Олий ўқув юртларига пул билан кириш одати йўқотилмади, суперконтракт қонунийлаштирилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Машинага шапка бериш одати йўқотилмади, нархи оширилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Чиройли рақамларни сотиб олиш ҳам давлат назоратига ўтказилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Менинг фикримча, тўйларни бирхиллаштириш/ихчамлаштириш керак эмас, бунинг иложи йўқ, дабдабали тўйга давлатнинг белгилаган солиғини солиш керак. Тўлашга қурби етадими, қилаверсин.

Оддий ишчи Эшмат ака ойига 1-1,5 млн топади, оддий ВАЗ мошинаси бор, арзон сигарет чекади. Камчиқим тўйхонада ёки ҳовлисида 15-25 млн сўмга тўй қилмоқчи. Омадини берсин. Солик туламайди.

Катта тадбиркор Тошмат ака Эшмат ака топадиган пулни бир кунда топади. Амакилари ҳокимиятга, тоғалари прокуратурага чатишиб кетган. 50 долларлик сигарет чекади, 100 долларлик коняк ичади. Шу одам ҳеч замонда ихчам тўй қилмайди. 10та лимузин, 20та артист келиши шарт. Фалон тўйхонада битта кишининг ўрни 50 доллар. Давлатнинг тегишини қўшсак — 60 доллар бўлади. 300 нафар меҳмон чақирилган бўлса, давлатимиз 3 минг долларга семиради. Ёмон пул эмас.
Шукуржон Исломов

Манба: Fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Ватан омон бўлсин…»