date
views 10 076

Қайси шарбат фойдали?

Қайси шарбат фойдали?
Мева ва сабзавот шарбатларини нафақат шарбат сиққичларда, балки қирғичдан чиқариб ҳам тайёрлаш мумкин. Шарбат тайёрлаш учун металл идишлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки металл шарбатдаги анчагина витаминларни парчалаб ташлайди. Янги тайёрланган шарбатларни тайёрланган заҳоти ичиш лозим. Музлаткичда сақлангудек бўлса, таркибидаги витаминлар миқдори камайиб кетади. Шарбатни 1-2 ҳафта давомида кунига ярим стакандан ичган маъқул.

* Олма шарбати таркибидаги темир моддаси танани турли зарарли моддалардан тозалаб, ичак фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, ўпка хасталигини ҳам даволайди. Кўп чекадиган кишилар олма шарбатидан кўп истеъмол қилса, чекишни ташлашига ёрдам беради.

* Помидор шарбати эса ичаклардаги ачишиш жараёнини бартараф қилиб, хотирани яхшилайди. Бу шарбатга туз қўшмай ичилади. Чунки туз помидордаги шарбатнинг шифобахшлилик хусусиятини йўқотади. Тузнинг ўрнига саримсоқпиёз, булғор қалампири, кўкатлар қўшиш мумкин. Ёдингизда бўлсин, буйрак хасталиги ёки буйрагида тоши бор кишиларга помидор шарбатидан ичиш тавсия этилмайди.

Манба: mulohaza.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қайси шарбат фойдали?