date
views 8 471

Нафс қандай тарбия қилинади?

Нафс қандай тарбия қилинади?
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий дарс айтарди. У зотнинг дарсидан бир сафар жуда кўп инсонлар таъсирланди. Шайх ўзларида бироз ужб ва кибр ҳис қилди.

Дарсдан кейин уйга қайтиш учун машинага минди. Йўлда кетаётиб масжидни кўриб қолди. Шунда ҳайдовчига: «Машинани тўхтат » деди. Ҳайдовчи: «Эй шайх, ҳозир намоз пайти эмас-ку» деди ва машинани тўхтатди.

Шайх масжид таҳоратхонасига кириб ҳамма хонани тозалаб чиқди-да, кейин машинага қайтди. Ҳайдовчи: «Нега бундай қилдингиз» – деб сўраганда шайх шундай деди: «Нафсим мени ажаблантирди. Уни хорлашни ҳоҳладим».
Абдулқодир ПОЛВОНОВ таржимаси.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Нафс қандай тарбия қилинади?