Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурга байъат қилинган куни, унинг ҳузурига кирдилар. Шунда Мансур: «Менга насиҳат қилинг, эй Муқотил!», деди. Муқотил: «Сизга кўрганим ҳақида гапирайми, ё эшитганим ҳақидами?», дедилар. «Балки кўрганингиз ҳақида» дегандан кейин, Муқотил қуйидагиларни айтдилар: «Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазиз ўн бир фарзанд кўрдилар. Вафотларидан кейин ўн саккиз динор қолдирдилар. Ундан беш динорига кафанландилар. Қабрлари тўрт динорга сотиб олинди. Қолган маблағ фарзандлари ўртасида тақсимланди.
Ҳишом ибн Абдулмалик (кейинги умавий халифалардан) ҳам ўн бир фарзанд кўрдилар. Ҳар бир фарзандларининг меросдаги ҳиссаси минг минг (миллион) динорга тўғри келган.
Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазизнинг бир фарзандлари Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта от садақа қилганини ва Ҳишом ибн Абдулмаликнинг бир фарзанди бозорларда тиланиб юрганини бир куннинг ўзида кўрдим.
Ўлим тўшагида ётганларида Умар ибн Абдулазиздан одамлар: «Фарзандларингизга нима нарса қолдирдингиз, эй Умар?», деб сўраганларида у киши: «Уларга Аллоҳдан тақво қилишни қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлишса, Аллоҳ солиҳларни қўллайди. Агар бундай бўлишмаса, уларга Аллоҳга нисбатан гуноҳда ёрдам қиладиган нарсани ҳаргиз қолдирмайман», деб жавоб қилдилар. Яхшилаб ўйлаб кўринг. Кўпчилик кишилар фарзандларининг келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилишади, машаққат ва азият чекишади. Буни улар, ўлганларидан кейин фарзандларининг қўлларида мол-дунё бўлиши, улар учун омонлик, деб ўйлаганлари сабабли қилишади. Аммо Аллоҳ Ўз Китобида қуйидагича зикр қилган улуғ омонликдан ғафлатда қолишади: «Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар» (“Нисо” сураси, 9-оят).
Манба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди